Линклар

Шошилинч хабар
21 сентябр 2025, Тошкент вақти: 12:21
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади

Швед прокурори Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазоси сўради

Швеция шимолидаги Остершунд (Östersund) шаҳрида ўзбекистонлик таниқли имом Обид қори Назаров жонига қасд қилишда айбланаётган шахс устидан маҳкаманинг сўнгги куни прокурор айбланувчи Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазосини сўради. Унинг ишонишича, Юрий Жуковский суиқасад амалига Обид Назаровнинг фаолияти сабаб бўлган. Жуковский суд бошидан буён унга қўйилган айбни тан олмасдан келаётир. Бироқ у судда ҳамма нарсани очиқча гапира олмаслигини эътироф этди. 37 яшар Жуковский шу йилнинг 25 августда Россиядан Швецияга экстрадиция қилинган.

21:25 24.11.2015

Юрий Жуковскийнинг дўсти

Юрий Жуковский Швецияга Москадан "Умид" исмли дўстининг моддий ёрдамида келганини айтди.

Юрий Жуковский сўзларига кўра, "Умид" исмли дўсти ундан Европага сафари харажатларини қоплаши эвазига "бир одамни" топиб беришни таклиф қилади.

"Дўстим бу одам ўзбеклар ва кўплаб виждонли одамлардан катта миқдорда қарзи бор ва улар уни топишни истайдилар, деди," илова қилади Юрий Жуковский.

Юрий Жуковский дўстининг Европадаги синглиси "ўша одам"нинг уй адресини топганини айтади.

"Умид" ундан "ўша одам" яшаётган жойга бориб, уни суратга олишни ва унга келтириб беришни сўрайди.

20:28 24.11.2015

Айбланувчи кўрсатмаси

Обид қори Назаров жонига қасд қилишда айбланган Юрий Жуковский кўрсатма бера бошлади.

Залдаги журналистларга кўра, суд жараёни режадан орқада қолмоқда.

Жуковский Украинада туғилгани, аммо Ўзбекистон фуқароси эканини маълум қилди.

У Ўзбекистон Совет Иттифоқи парчаланганидан буён катта ютуқларга эришганини айтди.

"Мамлакатда тинчлик", деди Жуковский.

У Довудхон Назаровнинг Ўзбекистонда диндорларга тазйиқлар борлиги ҳақидаги фикрларига қўшилмаслигини айтди.

У Обид қори Назаровни танимаганини айтди.

Жуковскийнинг ишонишича, Ўзбекистон ҳукуматида Обид Назаровни жисмонан йўқ қилиш режаси бўлмаган, "акс ҳолда бу ишни Қозоғистонда қилган бўларди".

"Ҳукуматнинг бундай қизиқиши бўлмаган, деб ўйлайман", деди 37 ёшли Юрий Жуковский.

19:57 24.11.2015

Ҳимоячи талаби

Юрий Жуковскийнинг ҳимоячиси нима учун тергов хулосасида Довуд Назаровнинг Юрий Жуковскийни уйи яқинида кўргани қайт этилмагани юзасидан изоҳ талаб қилди.

Жуковский адвокатининг айтишича, Жуковский Россиядаги оиласига таҳдидлар бўлмоқда.

Шунинг учун у суд ҳайъатидан Жуковскийни сўроқ қилиш жараёнини матбуотга чиқармасликни сўради.

19:32 24.11.2015

Довуд Назаров кўрсатмаси

Прокурор ва Довуд Назаров ўртасида савол-жавоб ниҳоя топди.

Довуд Назаров суиқасдда айбланаётган Юрий Жуковскийни отаси отиб кетилишидан бир кун олдин уйи ёнида кўрганини айтди. Довудхон Назаров тергов-қидирув жараёнида полициячилар кўрсатган фотосуратда Юрий Жуковскийни кўриши биланоқ таниганини илова қилди. Отаси отиб кетилган онларни эслади. Довудхон сўзларига кўра, суиқасддан бир неча дақиқа ўтиб, Обид Назаровни биринчи бўлиб унинг невараси кўрган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG