Довудхон Назаров кўрсатмаси
Тушликдан сўнг бошланган маҳкамада сўз навбати Обид қори Назаровнинг ўғли Довудхонга берилди. Довудхон Назаровнинг айтишича, Остершундда бўлиб ўтаётган суд Ўзбекистон "тарихида муҳим аҳаммиятга эга бўлади".
Довудхон Назаров отаси фаолиятига тўхталди. У отасининг таниқли шахс бўлгани, оммавий ахборот воситалари ва ҳуқуқ ҳимоячилари билан яқиндан ҳамкорлик қилганини илова қилди.
Товон масаласида суд қарори
"Суд товон масаласида қарор қилди. У ёпиқ эшиклар ортида бўлар экан. Шу учун тарафлар бошқа залга кириб кетишди. Жавобини кейинроқ асосий залда айтишса керак," деб ёзади суд жараёнини кузатаётган ўзбекистонлик мухолифат фаоли Ҳазратқул Худойберди ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида.
Жабрланувчи талаби
Танаффус эълон қилинишидан олдин сўз олган жабрланувчи Обид Назаров адвокати унга етказилган жисмоний ва маънавий зарарни қоплаш учун товон пули талаб қилди.
Назаров адвокати, жабрланувчилар хавфсизлиги нуқтаи назаридан, бошқа талабларни ёпиқ эшиклар ортида айтишни афзал билди.
Суд бу борадаги қарорини танаффусдан сўнг эълон қилишини айтди.
Танаффус
Судда танаффус эълон қилинди.
Жараённи тўғридан-тўғри суд залидан ёритаётган Озодлик мухбирига кўра,
"Полициячилар, кечагидан фарқли, айбланувчи Юрий Жуковскийни суд залидан кишанлаб олиб чиқишди".