Линклар

Шошилинч хабар
21 сентябр 2025, Тошкент вақти: 15:16
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади

Швед прокурори Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазоси сўради

Швеция шимолидаги Остершунд (Östersund) шаҳрида ўзбекистонлик таниқли имом Обид қори Назаров жонига қасд қилишда айбланаётган шахс устидан маҳкаманинг сўнгги куни прокурор айбланувчи Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазосини сўради. Унинг ишонишича, Юрий Жуковский суиқасад амалига Обид Назаровнинг фаолияти сабаб бўлган. Жуковский суд бошидан буён унга қўйилган айбни тан олмасдан келаётир. Бироқ у судда ҳамма нарсани очиқча гапира олмаслигини эътироф этди. 37 яшар Жуковский шу йилнинг 25 августда Россиядан Швецияга экстрадиция қилинган.

14:24 24.11.2015

"Калаванинг учи"

Суд иштирокчиларига Ўзбекистонда ишланган "Калаванинг учи" ҳужжатли фильми намойиш этилмоқда.

Калаванинг учи
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:05 0:00

Ўзбекистон давлат телевидениси томонидан ишланган ва 2010 йил май ойида эфирга узатилган фильмда 2009 йил Тошкентда ҳукуматпараст уламо ва ички ишлар мулозимига қарши содир этилган қотилликлар Обид қори Назаров "фатвоси" билан амалга оширилгани даъво қилинади.

2010 йил Обид қори Назаров Озодлик билан суҳбатда "Калаванинг учи" фильмига қуйидагича муносабат берганди:

"Бу фильмни МХХнинг қасоси ëки қутуриши деб номлаш мумкин. Бу филмни мен билан Ўзбекистон МХХ ўртасида бўлган можароларга¸ тортишувларга¸ баҳс ва мунозараларга жавоб, деса бўлади. Демак¸ МХХ қасос олишда давом этаяпти. Ўзи қасослари¸ ўчлари кўп бўлган. Бу ҳам шунинг яан бир силсиласи¸ халқаси, деса бўлади."

14:09 24.11.2015

Прокурор истаги

Швед матбуотига кўра, прокурор Кристер Петерссон Жуковскийга ўлим жазосини сўрашини айтган
Швед матбуотига кўра, прокурор Кристер Петерссон Жуковскийга ўлим жазосини сўрашини айтган

Кристер Петерссон душанба куни Швеция матбуотига Жуковскийга қандай жазо сўрашни ҳозирданоқ биламан, деб айтган.

“Мен бир умрлик қамоқ жазосини талаб қиламан,” деб айтган Кристер Петерссон.

Айбланувчи Юрий Жуковский ўзига қўйилган айбловларни тан олгани йўқ.

Сешанба куни унинг кўрсатма бериши кутилмоқда.

13:46 24.11.2015

Суднинг иккинчи куни

Суднинг иккинчи куни ярим соат кеч бошланди
Суднинг иккинчи куни ярим соат кеч бошланди

Ўзбекистонлик Юрий Жуковский устидан суд ярим соат кечикиб бошланди.

Прокурор Кристер Петерссен айблов хулосасини ўқимоқда.


13:43 24.11.2015

Суднинг иккинчи куни

Суд ярим соат кеч бошланди
Суд ярим соат кеч бошланди

Суднинг иккинчи куни белгиланганидан ярим соат кечикиб бошланди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG