Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:08

Озодликнинг хорижга қайтарилиши


Озодликнинг Прага студиясида бошловчи Меҳрибон ўзбекистонлик меҳмон билан суҳбатлашмоқда.
Озодликнинг Прага студиясида бошловчи Меҳрибон ўзбекистонлик меҳмон билан суҳбатлашмоқда.

Озодлик радиоси илк бор эфирга чиққанига 60 йил тўлиши муносабати билан радио тарихига оид туркум эшиттиришларни ҳозирладик. Бу лавҳамизда Озодлик радиосининг кейинги йиллари ҳақида ҳикоя қилдик.

2005 йилнинг 12 декабр куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги талаби билан Озодлик радиосининг Тошкент бюросининг ëпилиши ортидан радио фаолияти яна совет пайтдаги тарзга кўчгандай бўлди.

2005 йилда Ўзбекистонда кечган сиëсий жараëнлар занжирининг якуний ҳалқаси ўлароқ кўрилган Озодликнинг Тошкент бюроси ëпилиши таҳририят учун аслида мағлубиятни англатмади.

Озодлик радиоси ëпилган 2005 йилнинг охири дунëда интернет ва технологик медиа имконлари яратган ижтимоий медиа инқилобининг муҳташам тонгги отаëтган бир палла эди.

Озодлик радиоси Тошкент бюроси журналистларидан бир қисми Ўзбекистонга яқин давлатлардан туриб мамлакат ҳаëтини ëритишда давом этди.

Мехрибон Бекиева Чимкентда¸ Барно Исҳоқова Жалолободда¸ Ғафуржон ака Йўлдошев ва Абдувоҳит Ҳайитовлар Бишкекда¸ Садриддин Ашуров Ҳўжандда¸ Дилбегим Мавлоний Олмаотада Гуласал Камолова Москвада туриб Ўзбекистон ва ўзбеклар ҳаëтига оид мунтазам лавҳалар хозирлашда давом этишди.

Озодлик радиосининг Прагадаги журналистлари Ўзбекистондаги мустақил журналистлар ва фуқаровий жамият фаоллари ëрдамида ўз дастурларини эфирга узатишда давом этишди.

Интернет технологияси ва оддий телефон ëрдамида Прагадаги мухбирлар Ўзбекистон билан боғланиб долзарб мавзуларни олдингидан ҳам жадалроқ ëрита бошлашди.

2005 йилгача Тошкентдаги бюро тарафидан хозирланадиган “Тўртинчи ҳокимият”¸ “Адабиëт” каби дастурлар бундан кейин Прагадан эфирга узатила бошланди.

Uzbekistan - RFE/RL Uzbek service moderator Mekhribon Bekiyeva and human rights activists Vasila Inoyatova, Yelena Urlayeva, Abdusalom Ergashev, Azimjon Asqarov, Baxtiyor Hamroyev, Ahmadjon Madumarov
Uzbekistan - RFE/RL Uzbek service moderator Mekhribon Bekiyeva and human rights activists Vasila Inoyatova, Yelena Urlayeva, Abdusalom Ergashev, Azimjon Asqarov, Baxtiyor Hamroyev, Ahmadjon Madumarov
​Тошкентдаги инсон ҳуқуқ фаоллари кўмагида “ Давр менинг тақдиримда” эшиттириши йўлга қўйилди.

Бу эшиттириш қахрамонларининг овозлари Ўзбекистондаги фаоллар кўмагида ëзилганидан сўнг электрон почтага илова қилиниб Прагага юборилар эди.
Прагада бу овозлар якуний эшитиришга айлантирила бошланди.

Эркин микрофон –Озодлик учун янги минбар

Озодлик радиосининг Прага студиясидаги икки телефон рақами радио ва интернет саҳифаси орқали эълон қилинди.

Ўзбекистон ва мамлакат ташқарисидаги муштарийлар бу телефонлар воситасида ўз дард-ҳасрати ва кўрган кечирганларини ҳикоя қилишга бошлашди.

Умрида Озодлик радиосини эшитмаганлар ҳам қўнғироқ қилиб ўз муаммосини айтишди.

-Таниш билишлардан олдик бу телефон рақамини¸ дейишди Озодликнинг янги муштарийлари.

Бу телефон рақамлари қўлдан - қўлга тилдан тилга ўтиб кўпчилик учун фикр изҳор қилиш воситасига айланди.

Ўтган асрда Озодлик радиосида ишлаган марҳум шоир Александр Галичнинг сўзлари ижобат бўлди.

-Мен Озодликни танлайман¸лекин билиб қўйинглар мен ëлғиз эмасман ¸деб ëзган эди 1974 йилда Александр Галич.

Ўзбекистон телеканаллари Озодликка қарши

Озодлик радиоси Тошкент бюроси ëпилганидан 3 йил ўтиб¸ 2008 йилнинг 26 июнида Ўзбек телевидениеси ва Ўзбекистондаги нодавлат телевидениелар тармоғи орқали Озодлик радиосига қарши кўрсатув намойиш қилинди.

“Журналистик суриштирув” номи остида тақдим этилган кўрсатувда «Озодлик» ходимлари, халқ душманлари ва жиноятчилар сифатида тасвирланади.

Кўрсатувда Озодлик мухбирлари Хурмат Бобожон¸ Замира Эшонова¸ Феруза Жўраева¸ Адолат Малик¸ Барно Исҳоқова ва Абдулла Искандарлар бадном қилинган.

Радио журналистларининг шахсий ҳаётига оид батафсил маълумотлар билан йўғрилган, жумладан уларнинг Ўзбекистонда яшаётган қариндошларига оид маълумотлар келтирилган бу кўрсатув июн ойининг ўзида бир неча бор Фарғона водийсининг маҳаллий телевидение каналлари орқали, кейин УзТВ 1 канали орқали яна бир марта бутун мамлакатга намойиш қилинди.

Бу ҳол “Озодлик” радиоси раҳбариятининг, жумладан унинг ўша пайтдаги президента Жеффри Гедмин (Jeffrey Gedmin)нинг радио журналистлари ҳаёти учун ташвишланишига олиб келди, кўрсатув намойишидан кейин у ўзбек ҳукумати билан музокаралар олиб бориш учун Тошкентга борди.

“Озод Европа Озодлик Радиоси” президенти Жэфри Гедмин Фарғона вилояти телевидениесида намойиш этилган Озодлик радиоси мухбирлари ҳақидаги кўрсатувни радио журналистлари учун тўғридан тўғри таҳдид деб атади.

Жэфри Гедмин бу кўрсатув журналистларни қўрқувга солиш учун атайин уюштирилгани ва буни ортида ҳукуматнинг ўзи турганини таъкидлади.

“Бу кўрсатув бизнингча Ўзбекистон ҳукумати тарафидан Озодлик журналистларини жиноятчи этиб кўрсатиш учун махсус тайёрланган. Мен шуни айтиб қўймоқчиман, агар қайсидир журналистимизга ёки унинг оила аъзоларига бирон кор ҳол бўлса бунга президент Ислом Каримовнинг ўзи халқаро ҳамжамият олдида жавобгар бўлади”, – деди Озод Европа Озодлик Радиоси президенти Жэфри Гедмин.

Кўрсатувда Озодлик мухбирлари номлари, Ўзбекистондаги адреси ва қариндошлари ҳақидаги маълумотлар бирма бир келтирилади. Озодлик радиоси раҳбарияти буни таҳдид сифатида қабул қилди.

Чегара билмас мухбирлар ва журналистлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи бошқа ташкилотлар Ўзбекистонда Озодлик радиосига қарши тайёрланган бу кўрсатувни қоралади.

Ижтимоий тармоқлар Озодлик учун янги имконият

Озодлик радиосининг Ўзбекистондаги бюроси ëпилгани билан боғлиқ муаммолар техникавий имкониятлар мукаммалашуви фонида бир бир ўз ечимини топа бошлади.

2008 йилда Ўзбекистон ичкарисида интернет муштарийларининг сони 8 миллионга яқинлашган эди.

Мамлакат ташқарисидаги юз минглаб ўзбек мухожирлари орасида Озодликни “интернетда мутоала” қилиш урф бўлди.

Ойига 600 миннгдан ошиқ муштарий Озодлик веб саҳифасини варақлай бошлади.

Бу “интернет мутоала”сига чек қўйиш учун Ўзбекистон ҳукумати Озодлик сайтини мамлакат ҳудудида блок қилди.

Технологик имконлар боис¸ прокси серверлар кўмагида бу тўсиқларни бартараф қилиш усуллари муштарийларга тақдим қилинди.

Озодликнинг интернет саҳифаси 2008 йилдан бошлаб янги ва мукаммал форматга ўтди.

Интернет саҳифаси аудио¸ видео каби ҳусусиятлар билан бойиди.

Кичик-кичик видеолавҳалар ва сасли расмлар боис Озодлик интернет саҳифаси янги жозиба касб қилди.

Озодлик контенти ижтимоий тармоқ ва қўл телефонларига ҳам жойлашиб ëшлар аудиториясига йўл очилди.

Озодликнинг қўл телефонлари учун чиқадиган веб саҳифаси муштарийлари сони юз мингларни ташкил қилди.

2012 йилда “Ozodlik Online” номи билан Интернетдаги замонавий медиа платформаларни битта тугал аудио дастурга бирлаштирган Озодликнинг жонли интерактив лойиҳаси иш бошлади.

Озодликнинг бугунги қиëфаси унинг “Озодлик янги кундан дарак” шиори билан уйғунлашди.
XS
SM
MD
LG