Линклар

Шошилинч хабар
28 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:44

Иззатулла Раҳматуллаев: Ўшликларда ҳали умид ўлмаган


"Бугуннинг гаплари" дастури меҳмони ўшлик ҳуқуқ ҳимоячиси Иззатулла Раҳматуллаев билан Ўшда этник ўзбеклар ҳуқуқлари борасида суҳбатлашдик.

Бўҳронларни ўрганиш халқаро гуруҳи (ICG) Ўшда этник ўзбеклар ҳуқуқлари поймол қилинаётганидан бонг урмоқда

Гуруҳнинг “Қирғизистон: жанубда этник бўлинишнинг кучайиши” деб номланган ҳисоботида ўзбек миллатига мансуб фуқаролар қувғин қилинаётгани ва уларнинг ижтимоий-сиёсий жараёнларда тўлақонли иштирок этишига йўл берилмаётгани таъкидланади.

Қирғизистон расмийлари мазкур ҳисобот юзасидан икки ҳил муносабат билдирмоқдалар. Бишкекдаги марказий ҳукумат мамлакат жанубида бундай ҳолат мавжуд эканини тан олмоқда, бироқ Ўш шаҳар расмийлари ҳисоботни “ҳақиқатдан узоқ ҳужжат” деб атамоқдалар. Ўш шаҳар мэриясига кўра, бугунги кунда Ўш шаҳрида миллатлараро ишонч ва иноқлик қайта тикланган, шаҳарда ўзбеклар ҳуқуқлари камситилмаяпти, вазият кундан-кунга барқарорлашиб бормоқда.

“Бугуннинг гаплари” рукни остида берилаётган навбатдаги суҳбатимиз айни мана шу мавзуга бағишланди.

Бугунги суҳбатдошимиз ўшлик ҳуқуқ ҳимоячиси Иззатулло Рахматуллаев.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:15:40 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG