Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:11

Гулчеҳра Нуруллаева: "Юрагингни едирару ўзи емас халққа бер"


Ўзининг 74 ёшини қаршилаётган Гулчеҳра Нуруллаеванинг энг сўнгги китоби 1988 йилда нашр этилган.

"Бугуннинг гаплари" деб номланган туркум эшиттиришининг навбатдаги сонини тақдим этамиз.

Мазкур туркумнинг аввалги икки сони “Нафис суҳбатлар” номи билан эфирга узатилган эди. Аммо кўпчилик муштарийларимиз таклифларини инобатга олган ҳолда бу номни ўзгартиришга қарор қилдик.

Аввалги эшиттиришимизда Россияда яшаётган ўзбек шоири Мирзо Абдулло Ўзтурк, шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳ, Ўш давлат университети ўқитувчиси, адабиётшунос олим Саидакбар Маҳсумхонов билан билан суҳбатлашган эдик..

Бугунги суҳбатдошимиз эса ўзбекистонлик шоира Гулчеҳра Нуруллаева.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:15:32 0:00
Бевосита линк



Мазкур эшиттиришда ўзбек маданияти, санъати, адабиёти, тарихи, маънавияти ва маърифати ҳақида суҳбатлар олиб борилади.

“Бугуннинг гаплари” дастурининг меҳмонлари ёзувчи, шоир, олимларгина эмас, балки жамиятнинг барча қатлами вакилларидир.

Сиз ҳам, ҳурматли тингловчи, ўзбек маданияти, санъати, адабиёти, тарихи, маънавияти ва маърифати ҳақида дилингизда сақлаб юрган гапларингиз бўлса бу эшиттириш меҳмони сифатида ўз фикрларингиз билан ўртоқлашишингиз мумкин.

Бунинг учун Озодлик радиоси электрон манзилига “Бугуннинг гаплари” деган сарлавҳа билан ўз телефон рақамингиз ва таклиф қилаётган мавзуингиз ҳақида қисқача маълумот жўнатсангиз кифоя қилади. Шундан сўнг сиз билан боғланамиз.
XS
SM
MD
LG