Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 02:35

Фаоллар: Қримда Украина байроғини осганлар жиноятчига чиқарилмоқда


Россияда беш йиллик қамоқ муддатини ўтаётган Владимир Балух (суратда) Россия 2014 йил мартида Қримни босиб олгандан сўнг Украина байроғини ўз ҳовлисида осган эди. 
Россияда беш йиллик қамоқ муддатини ўтаётган Владимир Балух (суратда) Россия 2014 йил мартида Қримни босиб олгандан сўнг Украина байроғини ўз ҳовлисида осган эди. 

Россия босиб олган Қримда Украинанинг кўк-сариқ рангли байроғини ўз ҳовлисида​ тиккан ёки шунақа рангдаги бирор нарсани жойлаштирганлар ​жаримага тортилмоқда, жиноятчига чиқарилмоқда.​ Украин фаолларига қарши онлайн форумлар иштирокчилари гиж-гижланмоқда.

Бу ҳақда Қрим инсон ҳуқуқи ҳимояси ташкилоти (CHRG) раҳбари Ольга Скрипник​ гуруҳ аъзоси ​Владимир Чекригин баёнот берди.

Украин фаолларига қарши онлайн форум Қримдаги Россиянинг Қора денгиз флоти жойлашган порт шаҳар Севастополда мавжуд бўлиб, у “Шаҳримиздаги бандерачиларга ўт қўямиз” деб аталади. Бу билан ХХ асрнинг ўрталарида Украинанинг миллиятчи етакчиси бўлган Степан Бандера издошлари назарда тутилади.

Чекригинга кўра, форумда ярим оролдаги “украин фаолларини қириб ташлашга очиқ даъват қилинган 150 бетлик маълумот тўпланган. Уларда украин фаолларининг суратлари, манзиллари, оиласи қаерда яшаши ҳамда улар фарзандларини болалар боғчасига қайси йўлдан олиб бориши ҳақидаги маълумотлар акс этган. Яна уларни топиш ва суробини тўғрилаб қўйиш ҳам таклиф этилади”.

Украин байроғини осиш ёки унинг рангларини акс эттириш жарима солинишига ва “рухсат этилмаган” намойиш сифатида жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

Мабодо Украина байроғи ранглари кишига тегишли мулк устига чизилган бўлса, бу жиноят жавобгарлик ва “вандализм” сифатида қамоққа кесилишга олиб келиши ҳам ҳеч гап эмас.

Бошқа пайтларда жиноят ишлари украиналикларни “миллий ўзига хослигини бирор тарзда ифода қилгани сабаб” қамаш учун “йўқ жойдан тўқиб чиқарилади”, деди Скрипник ва мисол тариқасида Владимир Балухни келтирди.

Айни пайтда Россияда беш йиллик қамоқ муддатини ўтаётган Балух Россия 2014 йил мартида Қримни босиб олгандан сўнг Украина байроғини ўз ҳовлисида осган эди.

Балух аслида 2016 йил декабрида ҳибсга олинди ва унга 2017 йил августида қурол ва портловчи моддалар сақлаганлик айби қўйилди, аммо айбловни сохта деб тан олмади.

“Мемориал” инсон ҳуқуқи ҳимояси маркази сингари ташкилотлар уни сиёсий маҳбус деб атайди ва унга қўйилган айбловни тўқиб чиқарилган деб ҳисоблайди.

‒ Умуман олганда, украин рамзларидан фойдаланиш хафли нарса, ‒ дейди Скрипник. ‒ Украина байроғи ва унинг ранглари намойиши таъқиб учун етарлидир.

XS
SM
MD
LG