Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:27

Россияда "Ўзбекозиқовқатхолдинг" раҳбари Тоҳир Жалилов банкрот деб эълон қилинди


Тоҳир Жалилов
Тоҳир Жалилов

Россиянинг Воронеж вилояти арбитраж суди «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ширкати раҳбари Тоҳир Жалиловни банкрот деб тан олди.

“Коммерсантъ” нашрининг ёзишича, GM Uzbekistan’нинг собиқ бош директори Тоҳир Жалилов Воронеждаги Uz-Daewoo дилерлик компанияси ва «Км/ч» автосалонлар тармоғига эгалик қилиб келганди.

Нашрнинг ёзишича, Жалилов компаниялари «Возрождение» банкидан 502 миллион 990 минг рубль (тахминан 7,8 миллион доллар) қарздор бўлган.Бунинг ортидан банк 2019 йилнинг март ойида Жалиловни банкрот деб топиш юзасидан судга мурожаат қилган.

«Км/ч» автосалонлар тармоғи Uz-Daewoo, Ravon, Iveco, ZAZ, Skoda ва Volkswagen автомобилларини сотган. Барча салонлар 2014 йилда олинган кредитлар бўйича ўзаро кафил бўлган. Тармоқнинг Россиядаги қарзи 20 миллиард рублдан (тахминан 313 миллион доллар) ошиши мумкин.

1969 йил Андижон вилоятида туғилган Жалилов 1993 йили Тошкент Техника университетини муҳандис-металлург мутахассислиги бўйича тугатган.

Меҳнат фаолиятини Андижоннинг Булоқбоши туманидаги «Biznes Fond»да мутахассисликдан бошлаган Жалилов 1998 йилдан бошлаб автомобил саноатида қатор лавозимларда ишлади. Шу жумладан «УзДЭУавто»ни 2003 йилгача бошқарган.

2009—2010 йилларда Тоҳир Жалилов General Motors Uzbekistan’нинг маркетинг, савдо ва хизмат кўрсатиш бўйича бошқарувчи директори лавозимида ишлаган.

2010—2017 йилларда у «Ўзавтосаноат» АЖ раиси ўринбосари, бир вақтнинг ўзида GM Узбекистан бош директори лавозими эгаллаган.

2017 йилдан буён Тоҳир Жалилов «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компаниясига раҳбарлик қилмоқда.

Тоҳир Жалилов билан боғлиқ мақолаларни шу саҳифадаги "Алоқадор" рукнида ўқишингиз мумкин.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG