Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:43

Россиядаги GM Uzbekistan дилери ҳибсдаги собиқ директорни ҳимоя қилиб чиқди


“ЎзДЭУавто-Воронеж” ходимлари GM Uzbekistan собиқ раҳбари Тоҳир Жалилов ноҳақ қамоққа олинганини айтмоқда
“ЎзДЭУавто-Воронеж” ходимлари GM Uzbekistan собиқ раҳбари Тоҳир Жалилов ноҳақ қамоққа олинганини айтмоқда

GM Uzbekistanнинг Россиядаги дилери ширкат собиқ раҳбари Тоҳир Жалиловни ҳимоя қилиб, Ўзбекистон президенти ва бошқа мулозимларига очиқ хат эълон қилди. Унда Жалилов ноҳақ ҳибсга олингани таъкидланади. Айни пайтда ярим-расмий gazeta.uz нашри GM Uzbekistan раҳбарияти ҳибсга олинганини рад этиб чиқди.

GM Uzbekistan машиналарини Россияда Ravon брэнди остида сотадиган “УзДЭУавто-Воронеж” дистрибьютор фирмаси АҚШ-Ўзбекистон қўшма корхонасининг собиқ раҳбари Тоҳир Жалиловни ҳимоя қилиб, Ўзбекистон президенти ва бошқа мулозимларига очиқ хат эълон қилди.

“УзДЭУавто-Воронеж” дистрибьютер фирмасининг 16 ходими имзо чеккан хатнинг Озодликка юборилган нусхасида Тоҳир Жалиловнинг ноҳақ қамоққа олингани таъкидланади. Шунингдек очиқ хат муаллифлари Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларини Тоҳир Жалилов обрўйига “атайлабдан ёки билмасдан путур етказаётганлик” ва бу билан Ўзбекистон автомобилсозлик саноатига “жиддий зиён етказаётганлик”да айблайди.

22 июн куни Озодлик манбалари GM Uzbekistan ширкатининг собиқ бош директори Жалилов ортидан унинг ўрнига тайинланган Рустам Ражабов ҳам ҳибсга олингани хақида иддао қилган эди.

Ўзбекистонда чиқадиган gazeta.uz нашри 23 июнь куни бу борада раддия эълон қилди.

Озодлик радиоси бу борада GM Uzbekistan таркибидаги ишончли манбалардан маълумот олишга муваффақ бўлди ва Рустам Ражабовнинг GM Uzbekistan бош директори вазифасини бажарувчиси сифатида ўз фаолиятини давом эттираётганига амин бўлди.

XS
SM
MD
LG