Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:34

МИБ: Аҳмадбой 11710 кишига 40,5 млн. долларлик зарар етказган


Uzbekistan - Ahmadboy
Uzbekistan - Ahmadboy

“Аҳмадбой иши” доирасида 11 минг 710 киши жабрланувчи деб эътироф этилган, етказилган зарар миқдори эса 386 миллиард сўмдан кўпроқни (тақрибан $40,5 млн) ташкил қилади.

Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари Бекзод Менглиев 17 декабрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган тадбирда маълум қилди, дея хабар қилди маҳаллий нашр.

МИБ мулозимига кўра, айни пайтда фирибгарлик, ноқонуний молиявий пирамида ташкил этиш ва бошқа жиноятларда айбдор деб топилиб, жавобгарликка тортилган чинозлик Аҳмад Турсунбоевга тегишли 29 та кўчмас мулк ва 8 та автомобиль хатланиб, уларни аукционда сотиш устида иш олиб борилмоқда. Бундан ташқари, дастлабки тергов даврида олиб қўйилган пул маблағлари ҳам мавжуд.

Бу мулкларни сотишдан тушган пуллар етказилган зарарни қоплайдими-йўқми – ҳали маълум эмас.

Айтилишича, дастлабки терговда олиб қўйилган пул маблағлари МИБ ҳисоб-рақамига ўтказилиши ва мулклар сотилиши билан зарарларни қоплаш бошланади. Жабрланувчиларнинг рўйхати шакллантирилган, тушган маблағлар бўйича махсус электрон дастур яратилган бўлиб, кимнинг қанча ҳақи борлигидан келиб чиққан ҳолда пропорционал тақсимланиб борилади.

"Аҳмадбой иши"га доир бошқа материалларни шу саҳифадаги "Алоқадор" рукнида ўқишингиз мумкин.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG