Линклар

Шошилинч хабар
17 июл 2019, Тошкент вақти: 17:45

Аҳмадбой устидан иккинчи суд жараёни якунланди. Ҳукм ўқилди


Аҳмаджон Турсунбоев

Жиноят ишлари бўйича Қуйи Чирчиқ туман судида судланувчилар Аҳмаджон Турсунбоев ва бошқаларга (судланувчиларнинг умумий сони – 16) нисбатан жиноят ишининг тергов билан якунланган қисмини кўриб чиқиш бўйича суд ўз якунига етди.

Бу ҳақда хабар қилган kun.uzга кўра, судланувчи Аҳмаджон Турсунбоев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 25-моддаси (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) орқали 168-моддаси (фирибгарлик), 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришда назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга узил-кесил 14 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланди.

"А.Турсунбоевга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25-моддаси (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) орқали 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми а, в бандлари билан иш ҳақи 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда икки йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ҳам тайинланди", деб хабар қилди kun.uz.

Жиноят ишлари бўйича Қуйи Чирчиқ тумани судида чинозлик тадбиркор Аҳмадбой Турсунбоевга нисбатан иккинчи суд жараёни бошланди. Бу ҳақда 4 апрель куни маҳаллий матбуотда хабар берган эди.

Хабарда айтилишича, “молиявий пирамида яратиб, одамларнинг катта миқдордаги маблағи ва мол-мулкини фирибгарлик йўли билан қўлган киритган чинозлик Аҳмаджон Турсунбоев” билан биргаликда яна 16 одам судланаётган эди.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судида 2018 йил 21 февралда Аҳмадбойни 13 йиллик қамоққа ҳукм қилган.

Аҳмадбой Турсунбоев устидан ҳукм ўқиган судья одамларнинг мулкини қайтариш бўйича алоҳида жиноят иши тергови давом этаётгани ва аҳоли қайтаришга умид қилаётган мулк, пуллар масаласи шу жиноят иши доирасида кўриб чиқилишини билдирган эди.

Хабарда айтилишича, мазкур жиноятиши доирасида бугунга келиб 11 минг 500 дан зиёд жабрланувчидан 7 мингдан кўпроғи сўроқ қилинди, 20 нафар гувоҳнинг кўрсатмалари судда тингланди.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG