Линклар

Шошилинч хабар
28 сентябр 2021, Тошкент вақти: 06:50

Анталияда ўрмон ёнғини аҳоли мавзеларига ўтди, 50 дан ортиқ одам жабрланди (ВИДЕО)


Туркияда ўрмон ëнғини аҳоли мавзеларига ўтди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:59 0:00

Туркияда ўрмон ëнғини аҳоли мавзеларига ўтди

Туркиянинг Анталия вилоятидаги Манавгат туманида бўлаётган йирик ўрмон ёнғини аҳоли яшайдиган ҳудудларга етиб келди. Бу ҳақда CNN Turk хабар бермоқда.

Ёнғин натижасида 53 киши жабрланди, дея маълум қилди Туркия қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Бекир Пакдемирли. Уйлар, корхоналар бинолари, иссиқхоналар ва экин ерлари зарар кўрган, ўнлаб гектар ўрмон ёниб битган.

Ёнғинни ўчириш учун вилоятга учоқ, 19 вертолёт, 103 ўт ўчириш машинаси ва 400 дан ортиқ мутахассис юборилган. Ёнғинга қарши курашга ташланган кучлар Анталия – Алания катта автомобиль йўли ёқасидаги ёқилғи қуйиш шохобчаларига етиб боришига йўл қўймасликка ҳаракат қилишмоқда.

Вазир Пакдемирлига кўра, ўт атрофга тарқалишига, жумладан, шамол ва қуруқ ҳаво ҳам сабаб бўляпти.

Манавгат мэри Шукру Сюзен маҳаллий аҳолини хавфсиз жойларга кўчиришга тўғри келганини билдирди. Hurriyet Daily News нашри аниқлаштиришича, жами бешта шаҳарча ва қишлоқлар аҳолиси эвакуация қилинган.

XS
SM
MD
LG