тел: +420 2 2112 3387 mobile:+420 605 562 270 (шошилинч хабарлар) twitter: khurmatb skype: khurmatskype facebook:Khurmat Babadjanov
Тошкентда халқаро сайёҳлик ярмаркаси, Самарқандда эса Жаҳон сайёҳлик ташкилотининг йиллик йиғини очилди. Тошкентдаги “Буюк ипак йўли бўйлаб саёҳат”, деб номланган сайёҳлик ярмаркасида 20дан ортиқ мамлакатдан юзлаб сайёҳлик ширкатлари қатнашмоқда.
13-14 октябр кунлари Тошкентда VI Халқаро пахта ярмаркаси ўтказилади. Ушбу анъанавий ярмарка Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитаси, "Cotton Outlook" журнали ҳамда "Ўзпахтасаноат" уюшмаси томонидан ташкил этилади.
Россия президенти Дмитрий Медведев мамлакатдаги энг қудратли сиёсатчилардан бири Москва ҳокими Юрий Лужковни ишдан бўшатди. Медведев фармонида 18 йил давомида Россия пойтахтига ҳокимлик қилган 74 яшар Лужков “Президент ишончини йўқотган”и айтилади.
Қозоғистон Бош прокурорининг ўзбек бошпана изловчиларни Ўзбекистонга экcтрадиция қилиш қарори жаҳон бўйлаб ёйилган ўзбек муҳожирлари норозилигига сабаб бўлди. Жума куни АҚШ, Британия, Украина, Швейцария, Дания, Швеция, Германия, Ҳолландия ва Чехияда қочқинларни экстрадиция қилмаслик талаби билан намойишлар ўтказилди.
15 сентябр куни Ўш вилоят Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари Ўзган туманида ноқонуний сақланаётган қуролларни мусодара қилиш бўйича махсус амалиёт пайти Тошлоқ мавзеси фуқаролари йиғини раиси ва бир қанча одамни ерга ётқизиб калтаклаган. Воқеа пайтида қовурғаси синган Мирзажон ака Тўқсонбоев билан суҳбатлашдик.
Қўшма Штатларда бош пана топган андижонлик қочқинлар кўмагида Аризона штатида ўзбек қовунидан биринчи хосил олинди. Америкаликлар учун нотаниш ўзбек қовунлари Калифорния, Аризона штатлари бозорларига чиқарилиши биланоқ ўз ҳаридорини топди.
Маркази Францияда жойлашган "ACAT-France - Насронийлар қийноқларга қарши" номли ташкилот Ўзбекистон мустақиллиги куни арафасида президент Ислом Каримовга очиқ хат билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон қамоқларидаги 18 нафар сиёсий маҳбусни озодликка чиқаришни сўради.
"Элим деб, юртим деб" марафони ташкилотчиси наманганлик 2-гуруҳ ногирони Мавлонхон Тўраев ва тадбирнинг яна бир иштирокичиси Носирхон Мавлонхон ўғли 500 километрлик йўлни босиб ўтдилар, лекин марафоннинг пировард мақсади - президент Каримовга тож кийгизиш маросимини охирига етказа олмасдан ортга қайтдилар.
Наманганлик Мавлонхон ака 2-гуруҳ ногирони бўлишига қарамай, “Элим деб, юртим деб”, ўз чўнтагидан минг доллар сарфлаб, президент учун тож ясатиб, ногиронлар аравасида Тошкентгача борганидан гап очди. "Эркин микрофон"га қўнғироқ қилаётганлар орасида шундай саҳоватпеша Озодлик мухлислари ҳам бор.
Халқаро ташкилотларнинг Қирғизистон ҳукуматига билдираётган норозилигига қарамай, мамлакатда Ўш қирғинини уюштирган, деган аййблов билан қўлга олинган ўзбек журналисти Улуғбек Абдусаломовга нисбатан ноинсоний муносабат давом этмоқда. Халқаро ташкилотлар журналистга нисбатан жиноят иши соҳта эканини айтмоқда.
Ўзбекистондаги Америка савдо палатаси раҳбари Доналд Николсоннинг баёнотини шундай талқин қилса бўлади.Ўзбек пахтаси мажбурий болалар меҳнати эвазига етиштирилиши ва АҚШ Меҳнат вазирлиги ўзбек пахтасини сотиб олмасликни тавсия қилганига қарамай, уни сотиб олишда муаммо кўрмаслигини айтмоқда “AmCham Uzbekistan” раҳбари.
Ўзбекистоннинг бошқа вилоятлари қатори Хоразмда ҳам бензин тақчил. Автомобилига ёқилғи қуйиш учун ҳайдовчилар тонг саҳардан навбатга туришга мажбур. Лекин бензинни 1200 сўм нархда олиш ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Бундай ҳайдовчилар Ўзбекистон шаҳарларида чайқовчилар паккаси - "Қувайт"га боришга мажбур.
Тошкентда нурчиликда айбланаётган тўққиз киши устидан навбатдаги маҳкама якунланди. Судланувчилардан уч нафари беш йилга озодликдан махрум этилди. Қолгани йирик миқдорда жаримага тортилди. Маҳкама ҳақида Озодликка Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов гапириб берди.
Икки йилдан бери телевизион ва радио эфирга яқинлаштирилмаётган хонанда Феруза Жуманиёзова энди лицензиясидан ҳам мосуво бўлди. “Ўзбекнаво” бирлашмаси рухсатсиз Тожикистонда концерт берган Ферузага лицензия қайтарилмагунича, қўшиқларини хиргойи қилишдан нарига ўта олмайди, демоқда.
Халқаро Амнистия инсон ҳуқуқлари ташкилоти Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти¸ Бозорқўрғон туман милициясида сақланаётган инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси ва ўзбек жамоси етакчиларидан бири Азимжон Асқаровнинг ҳаёти хавф остида қолаётганини айтиб, Бишкек ҳукуматидан уни зудлик билан озод этишни сўрамоқда.
Қирғизистоннинг АҚШдаги Муваққат вакили Арслан Анарбаев Озодлик билан суҳбатда мамлакат жанубида рўй берган миллий асосдаги зўравонликлардан сўнг Қирғизистонда миллатлараро тотувликни қарор топтириш бир неча ўн йилликларга чўзилиши ва муваққат ҳукумат вазиятни 100 фоиз назорат қила олмаëтганини тан олди.
“Gallup” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази ўтказган сўров натижаларига кўра, Ўзбекистонда балоғат ёшига етган аҳоли орасида хорижга чиқиш истагида бўлганларнинг 24 фоизи чет давлатларда вақтинча ишлаш, 30 фоизи ўқиб қайтиш ва 6 фоизи эса доимий яшашга кетиш орзусида яшамоқда.
Ўзбекистон пойтахти ва вилоятларида бензин тақчиллиги сурункали тус олмоқда. Тошкентдаги бензин қуйиш шаҳобчаларида куннинг биринчи ярмида бензин топиш мумкинлиги айтилаëтган бир пайтда¸ вилоятларда бир литр бензиннинг қора бозорда 4000-5000 сўмга чиққани хабар қилинмоқда.
Тошкентнинг Тожикистонга борувчи юкларни ўз ҳудудида ушлаб туришига норозилик тариқасида Теҳрон ҳам ўзбек юклари транзитини тўхтатиш ҳақида пўписа қилганидан икки ҳафта ўтиб Эрон Йўл ва транспорт вазири Ҳамид Беҳбеҳоний Тошкентда Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов билан музокаралар ўтказди.
Халқаро Қизил хоч қўмитаси Қирғизистон жанубидаги зўравонликлар давомида ҳибсга олинганлар билан учрашиш учун Бишкек раҳбариятидан изн сўрамоқда. Бу масала қўмита раҳбари Якоб Келленбергернинг Ўтиш даври президенти Роза Ўтинбоева билан учрашуви давомида кўтарилди.
Давомини ўқинг