тел: +420 2 2112 3387 mobile:+420 605 562 270 (шошилинч хабарлар) twitter: khurmatb skype: khurmatskype facebook:Khurmat Babadjanov
15 август Тошкент вақти билан соат 22:00 дан бошлаб ўзбекистонлик абитуриентлар тест синови натижаларини СМС орқали ола бошлади. Бу йил олийгоҳларга кириш имтиҳонларини топширган абитуриентлар тест синови натижаларини онлайн пластик карточкаларига уланган Click хизмати орқали ҳам билиб олишлари мумкин.
Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Чинни бозорда рўй берган ёнғиндан зарар кўрган тужжорларга ҳукумат товон пули бериши керак. Тошкентдаги “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари ташкилоти пайшанба куни ана шундай баёнот билан чиқди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ғарбий Африка мамлакатларида тарқалган Эбола вирусини халқаро аҳамиятга эга бўлган таҳдид дея эълон қилар экан Ўзбекистон ҳам бу вируснинг мамлакатга киришини олдини олишга қаратилган тадбирларни кучайтирган.
O‘zbekistonning “Paxtakor” futbol jamoasi ishtirokidagi o‘yinlarda hakamlarning qarorlari futbol ishqibozlari orasida bahsu-munozaralarga sabab bo‘lmoqda. Ko‘pchilik ishqibozlar hakamlarni ochiqdan-ochiq g‘irromlik bilan “Paxtakor” jamoasiga g‘alabani ta‘minlab berayotganlikda ayblamoqda.
Ўзбекистоннинг “Пахтакор” футбол жамоаси иштирокидаги ўйинларда ҳакамларнинг қарорлари футбол ишқибозлари орасида баҳсу-мунозараларга сабаб бўлмоқда. Кўпчилик ишқибозлар ҳакамларни очиқдан-очиқ ғирромлик билан “Пахтакор” жамоасига ғалабани таъминлаб бераётганликда айбламоқда. Ўзбекистон футбол федерацияси расмийлари ишқибозларнинг эътирозларини ўрганиб, ҳакамлар тўғри қарор берган, деган хулосага келган.
Қарийб 20 йилдан буён қамоқда қолаётган сиёсий маҳбус, собиқ парламент депутати Мурод Жўраевнинг саломатлиги ёмонлашган. Мурод Жўраев 1994 йилда Ўзбекистонда ҳокимиятни ағдаришга уринганлик айблови билан 12 қамалган эди. Унинг қамоқ муддати турли баҳоналар билан узайтириб келинмоқда.
Ўзбекистонда ҳарбий хизмат ёшидаги йигитлар учун навбатдаги чақирув эълон қилинди. Шаҳарлик ёшларга нисбатан қишлоқ йигитлари орасида ҳарбий хизматга иштиёқ кучлилиги кузатилади.
Ўзбекистон президентининг қизи Гулнора Каримова белгиялик хонанда Лара Фабианнинг Тошкентдаги концерти бекор қилинишида “ички кучлар”ни айблади. У бошқараётган Фонд Форум белгиялик қўшиқчи концертига олинган билет пуллари эгаларига қайтариб берилишини ваъда қилди.
Ўзбекистон Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда “Билайн” уяли алоқа ширкати расмийлари ширкатнинг лицензияси олиб қўйилгани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарлар "ёлғон" эканини айтмоқда.
Ўзбекистоннинг фахри бўлиб келган боксчи Руслан Чагаев сўнгги жангларини Чеченистон президенти Рамзан Қодиров асос солган Грознийдаги “Аҳмат бокс клуби” номидан ўтказмоқда.
Ўзбекистондаги Мустақил мардикорлар касаба уюшмаси, деб аталувчи норасмий ташкилот фаолларининг Озодликка айтишларича, шанба куни эрталаб Тошкентнинг Қўйлиқ бозорида милиция ходимлари ўттиздан зиёд мардикорни пойтахтда пропискадан ўтмаганини пеш қилиб, мажбурий тарзда пахтага олиб кетган.
Ўзбекистонликларнинг 77 фоизи ўз мамлакатининг Россия етакчилигидаги Божхона иттифоқига қўшилиши тарафдори. EDB - Евроосиё Тараққиёт Банки ҳамда Интеграция тадқиқотлари маркази ўтказган сўнгги сўров натижалари шуни кўрсатмоқда.
Уч ой аввал уйлари бузилганидан сўнг кўчада қолган қорақалпоғистонлик Уббиниёзовлар оиласида ўғил туғилди. Шунга қарамай улар ҳамон Нукус шаҳри марказида, очиқ осмон остида қолишмоқда. Асли касби ўқитувчи бўлган оила бошлиғи айни пайтда ишсиз.
АҚШ Давлат котиби Жон Керри кимёвий қурол қўллагани айтилаётган Сурияга қарши зарбалар бериш борасидаги Вашингтон режаси Европа давлатлари томонидан қўллаб-қувватланишига эришмоқчи.
Россиянинг Тула вилояти далаларида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари паспорти олиб қўйилиб, қул каби ишга солинмоқда.
Дунёнинг олтмишдан зиёд мамлакатида эфирга берилаётган “Муҳташам юз йил” турк сериалида Ҳуррам Султон ролини ижро этиб келган Марям Узерли ва филмни суратга олаётган TIMS Production студияси ўртасида юзага чиққан келишмовчилик оқибатида¸ Узерли филмни тарк этди.
Тошкент вилоятидаги фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳокимиятга чақиртирилиб, биттадан тиббиёт ҳамширасини ишга олишлари лозимлиги тўғрисида қаттиқ огоҳлантирилмоқда. Паркентлик фермер Ғофир аканинг тили билан айтганда, фермерлар ҳамшира ёллашга "мажбурланмоқда".
Швед прокуратураси томонидан таниқли диссидент имом Обидхон Назаровга уюштирилган суиқасдга алоқадорликда гумонланиб ҳибсга олинган¸ аммо маҳкама ҳукми билан суд залидан озод қилинган Нодира Аминова Озодлик билан суҳбатда ўз тақдирида бурилиш ясаган бу айблов тадрижини ҳикоя қилади.
АҚШдаги болалар меҳнатига қарши курашувчи “RSN -Responsible Sourcing Network” ташкилоти ўзбек пахтасини ишлатишдан воз кечган ширкатлар сони юздан ошганини билдирди.
Жамоат ташкилотлари “Zara” кийим-кечак дўконлари тармоғини назорат қилувчи Испаниянинг “Inditex” ширкати, ва ниҳоят, уларнинг чақириғини инобатга олишга мажбур бўлган, деб ҳисобламоқда.
Давомини ўқинг