тел: +420 2 2112 3387 mobile:+420 605 562 270 (шошилинч хабарлар) twitter: khurmatb skype: khurmatskype facebook:Khurmat Babadjanov
Анқара ҳукумати Озарбойжон, Тожикистон, Туркманистон ва Мўғулистон билан бир қаторда Ўзбекистон фуқароларининг ҳам бундан буён Туркияга визасиз кириши тўғрисида бир томонлама қарор қабул қилди.
Чехия полицияси шу ой бошида Чехия-Германия чегарасида ҳибсга олинган андижонлик икки қочқиндан бири бўлмиш Зоҳид Мирзоевни озод этди. Омонулла Мақсудов эса ҳамон ҳибсда ушлаб турилибди.
Почта мижозлари Ўзбекистонга чет элдан юборилаётган жўнатмалар, посилкалар кўп ҳолларда божхона ходимлари томонидан текширилиб, муҳри бузилган ҳолда эгаларига берилаётгани, айрим ҳолларда эса ичидаги буюмлар йўқолаётганидан шикоят қилмоқда.
Германияда бошпана топган андижонлик қочқинлар Омонулло Мақсудов ва Зоҳид Мирзоев 3 июль Чехия-Германия чегарасини кесиб ўтиш пайтида Чехия маъмурлари томонидан ҳибсга олинди.
Халқаро тинчлик жамғармаси ва “Ташқи сиёсат” журнали жаҳон мамлакатлари ўртасида таназзулга юз тутиш даражасини акс эттирувчи индекс - рўйхатни эълон этди.
“Ўзбекистон” нашриёти президент Ислом Каримовнинг “Мамлакатимиз тараққиёти ва халқимизнинг ҳаёт даражасини юксалтириш демократик янгиланиш ва иқтисодий ислоҳотларимизнинг пировард мақсадидир” номли янги китобини босмадан чиқарди.
Ирландиянинг Корт шаҳрида ўз эри, 39 ёшли Абдуазим Сулаймоновни ўлдиришда айбланаётган 35 ёшли Дилором Сулаймонова устидан суд жараёни 13 июнь куни ўтказилиши эълон қилинди.
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ўзининг давлат раҳбари сифатида чекланмаган муддат мобайнида лавозимда қолишига имконият яратадиган конституциявий ўзгаришларни маъқуллади.
16 май куни Брюсселдаги Европа парламенти биносида “Андижон: икки йилдан сўнг” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир Европарламент, Брюсселдаги Бўҳронларнинг олдини олиш халқаро гуруҳи, Очиқ жамият институти ташаббуси билан ўтказилди.
14 май куни Европа Иттифоқи Андижон воқеаларидан кейин Ўзбекистон ҳукуматига қарши жорий этилган санкцияларни узайтириш ҳақида қарор қабул қилди. Бу масала олти ойдан сўнг яна кўриб чиқилади.
12 май куни Андижон фожеаларининг икки йиллиги муносабати билан Европанинг турли давлатларидан келган ўзбекистонлик бир гуруҳ муҳожирлар Брюсселда пикет ўтказди.
14 май куни Европа Иттифоқи Ўзбекистонга қарши санкцияларни бекор қилиш-қилмаслик масаласини кўриб чиқиши арафасида тузилма давлатлари ўртасида бу борада қизғин баҳслар бўлмоқда.
Ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси ва журналист Умида Ниёзова устидан 19 апрель кунига белгиланган суд гўёки судья иш билан танишиб чиқишга улгурмагани сабабли номаълум муддатга кечиктирилди.
“Немис тўлқини” телерадиокомпанияси бош директори Эрик Беттерман Ўзбекистонда бу муассасанинг мустақил ходимлари тазйиқларга дучор бўлаётгани юзасидан норозилик билдирди.
Тошкентга сафарини давом эттираётган Словакия ташқи ишлар вазири Ян Кубиш душанба куни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов томонидан қабул қилинди.
Сурхондарё вилоятидаги Жарқўрғон шаҳри жиноят ишлари суди ўтган йили Россиядан Ўзбекистонга ноқонуний депортация қилинган Рустам Мўминовни 5,5 йилга озодликдан маҳрум этди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Тошкентдаги қамоқхонада сақланаётган инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси ва журналист Умида Ниëзова Андижон воқеалари юзасидан сўроққа тутилган ва унинг қамоқхонадаги шароити видеотасвирга олинган.
Хельсинки инсон ҳуқуқлари федерацияси вакиллари, жумладан, ташкилот раиси Аарон Родес сешанба куни Брюссел шаҳрида матбуот анжумани ўтказиб, Ўзбекистондаги вазият ҳақида ҳисобот берди.
Ироқлик 14 яшар қизчани зўрлаб, кейин ўлдиришда айбланган америкалик сержант Пол Кортез ҳарбий унвони ва имтиёзлардан маҳрум этилиб, 100 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Европа Иттифоқи Ўзбекистонда матбуот эркинлигини ривожлантиришга қаратилган лойиҳа учун бир миллион евро ажратишга қарор қилди. Бу лойиҳа уч йилга мўлжалланган.
Давомини ўқинг