Емайл: bobomatovu@rferl.org
Россиядаги ўзбек жамоалари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловни Москвага аввалгиси каби "масъулиятсиз, тарафкаш ва вазифасини бажармайдиган" элчи қўймасликни сўраб очиқ хат эълон қилди. Ўзбекистоннинг Россиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Зиёдулла Пўлатхўжаев шу ой бошида танқидлар остида чақиртириб олинди.
Краснодарда қурувчилик қилиб юрган Баҳром Ваҳобов қадимдан маълум бўлган танадан ортиқча қонни чиқариш усули – ҳижома ёрдамида ўз касбдошларини даволамоқда. У ҳижоманинг оммалашаётганини Россияда ишлаётган мигрантларнинг кўпчилиги тиббий ёрдам олишга имконсиз экани билан изоҳламоқда.
Hijoma or bloodletting of uzbek migrants in Krasnodar
Латвия ҳукумати «Украина мустақиллиги ва яхлитлигига келтирган зарари» туфайли бир гуруҳ россиялик эстрада юлдузларига мамлакатга киришни тақиқлади. Латвия Ташқи ишлар вазирининг бу қарори Юрмалада 22 июль куни бошланаётган «Янги тўлқин-2014» мусиқа танлови олдидан эълон қилинди.
Россияда турли ҳалокатлар оқибатида вафот этган ва яқинлари аниқланмагани натижасида маҳаллий ўликхоналарга олиб келинган муҳожирлар жасади ёқиб юборилмоқда ёки оммавий қабристонларга жанозасиз кўмилмоқда. Ўликхона хизматлари қимматлиги туфайли айрим марҳумларнинг яқинлари жасадни сотиб олишга қурби етмаяпти.
Сочи ва Краснодардан депортация қилинишини кутаётган ўзбек ва тожик муҳожирлар махсус ҳибсхона маъмуриятининг уларга муносабати ваҳшийларча эканлигидан арз қилди. Мухбиримиз Краснодар ўлкаси, Лазаревский тумани, Вардане қишлоғида жойлашган Хориж фуқароларини сақлаш марказида депортация қилинишини кутиб, бир неча ойдан бери сақланаётган меҳнат муҳожирларидан бир нечаси билан суҳбатлашди.
Чоршанба - 16 июль куни Москвадаги метрода ҳалок бўлганлар хотирасига мотам куни деб эълон қилинди. Москва мери Сергей Собянин Арбат-Покров йўналиши бўйича поездлар ҳаракатини тиклашга 1,5 - 2 кун вақт кетишини билдирди. Ҳозирга келиб метро ҳалокатида қурбон бўлганлар сони 20 нафарга етди. Улардан 3 нафари Тожикистон фуқароларидир.
Москвада 15 июль куни эрталаб соат 8:40ларда метронинг кўк рангли йўналишида бораётган поезд изидан чиқиб кетиб, 3 та вагон ағдарилди. Жароҳатланган 160 киши орасида ўзбеклар борлиги айтилмоқда. Ҳодисада қурбон бўлганлар сони эса 16 нафарга етди.
Воронежда 4 ой меҳнат қилган ўзбек муҳожирлари иш ҳақи берилмасдан кўчага қувилди. Озодлик билан боғланган ишчилар вакиллари маош “посредниклар” томонидан олиб кетилганини гапирмоқда. Айни пайтда, маҳаллий ўзбеклар жамияти аъзолари ишчиларни чув тушираётган ўртакаш фирмалар шаҳар маъмурияти томонидан қўллаб-қувватлаётганини даъво қилмоқда.
Россия ҳукумати меҳнат муҳожирлари содир этаётган оғир ва ўта оғир жиноятлар сони кўпайганидан хавотир билдирмоқда. Россияда яшаб турли жиноятларга кўл ўраётган ўзбекистонликлар орасида “ғаройиб” жиноятчилар ҳам бор.
Арманистонлик Артур Гаспарян Украинада бўлаётган жангларда Донецк айирмачилари тарафида кўнгилли сифатида жанг қилган. Озодлик Радиоси билан суҳбатда у Украинадаги жангларда иштирок этгани ва у ердан тирик чиқа олгани ҳақида ҳикоя қилиб берди.
Жорий йилнинг 1 августидан Россия Федерацияси фуқаролигини бериш тартиби расман кучга киради. Рус ҳукумати фуқаролик энг аввало собиқ империя ҳудудида яшаган русийзабонлар ва Украинадан келаётган қочқинларга осонлаштирилган тарзда берилишини маълум қилди. Айни пайтда Кремль расмийлари фуқароликни марказий осиёлик меҳнат муҳожирларига эмас, украиналик қочқинларга беришни афзал кўрмоқда.
Kosmonavt Solijon Sharipov, Ozodlik bilan suhbatda, “Nima uchun Shimoliy qutbda u faqat O‘zbekiston bayrog‘inigina tikdi?” qabilida berilayotgan savollarga Arktikaga Qirg‘iziston bayrog‘ini ham olib chiqqani, faqat uni tikmagani sabablarini tushuntirdi.
Космонавт Солижон Шарипов, Озодлик билан суҳбатда, “Нима учун Шимолий қутбда у фақат Ўзбекистон байроғинигина тикди?” қабилида берилаётган саволларга Арктикага Қирғизистон байроғини ҳам олиб чиққани, фақат уни тикмагани сабабларини тушунтирди.
Yer kurrasining eng shimoliy nuqtasiga ilk bor O‘zbekiston bayrog‘i tikildi. Bayroq kosmonavt uchuvchi, polkovnik Solijon Sharipov tomonidan o‘rnatildi. O‘zbek kosmonavtiga ko‘ra, Shimoliy qutbga O‘zbekiston bayrog‘ini shaxsiy tashabbusi bilan tikkan.
Ер куррасининг энг шимолий нуқтасига илк бор Ўзбекистон байроғи тикилди. Байроқ космонавт учувчи, полковник Солижон Шарипов томонидан ўрнатилди. Ўзбек космонавтига кўра, Шимолий қутбга Ўзбекистон байроғини шахсий ташаббуси билан тиккан.
1 июль куни Пенза шаҳридаги тиббий препаратлар ишлаб чиқарувчи корхонада чуқур ковлаётган иккита ўзбекистонлик ишчини тупроқ босиб қолди. Ҳодиса жойида бўлганлар ўпирилган ер остидан муҳожирлардан бирини тирик чиқариб олган, 22 яшар яна бири эса нобуд бўлган.
2014 йилнинг 1 июлидан бошлаб “Россия Федерацияси Давлат тили тўғрисида”ги қонунининг 6-моддаси “Россия Федерациясида давлат тили сифатида рус тилидан фойдаланишда замонавий рус адабий тилига мувофиқ бўлмаган сўз ва ибораларни (жумладан, сўкиниш сўзларни) ишлатиш ман этилади”, деб ўзгартирилди.
30 iyun kuni Peterburgda mast holatda bo‘lgan mahalliy fuqaro marshrutka haydovchilarini o‘qqa tutdi. Otishma natijasida 38 yashar o‘zbekistonlik o‘ldirildi, yana biri og‘ir ahvolga shifoxonaga olib ketildi. Politsiya tomonidan qo‘lga olingan qotillikda ayblanuvchi shaxs “marshrutkachilar xotinini haqorat qilgani” uchun otilganini gapirmoqda.
Давомини ўқинг