Емайл: bobomatovu@rferl.org
Москвага иш излаб борган ўзбекистонлик аёл маҳаллий полиция ходимлари тузган протокол асосида “фоҳишалик” учун маъмурий жавобгарликка тортилди. Озодлик билан суҳбатда бу аëл вақтинчалик яшаб келган квартирасида ҳақиқатан фоҳишалик қилишга мажбурланаётган қизлар борлигига гувоҳ бўлганини билдирди.
Россияда хориж ҳайдовчилик гувоҳномалар билан меҳнат қилаётган муҳожирларга 2017 йилнинг 1 июнига қадар ишлашга рухсат берилди. Давлат Думаси тегишли қонунга киритган ўзгартиш мамлакатда жамоатчилик транспорти коллапси олдини олиш ва Қримдаги “янги фуқароларга” Украина ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириб бериш учун қилингани айтилмоқда.
Москва ҳукумати пойтахтдаги маҳаллий фуқаролар орасида ишсизлик кўлами кенгайса¸ меҳнат муҳожирлари учун ишчи патентлар нархи оширилиши мумкинлигини билдирди. Мэр Сергей Собянин бу қарор Москвага келаётган муҳожирлар оқимини камайтиришга қаратилганини очиқ эътироф қилди.
Воронежда Миграция идорасининг пора олишда айбланган собиқ раҳбари Николай Полуказаков иши судга оширилди. У пора эвазига ўзбекистонлик ишчиларни Россияга киритишга рухсат беришда айбланмоқда. Терговчилар пора ишига Uz-Daewoo корхонасининг юқори лавозимдаги амалдори аралашганини даъво қилди, корхона эса бу борада ҳозирча бирор расмий изоҳ бермади.
Санкт Петербургда ўз чақалоғини кўчага ташлаб кетганликда айбланган ўзбекистонлик Гулшода Ғозиева маҳаллий суд томонидан 8 ойлик мажбурий ахлоқ тузатиш ишларига маҳкум этилди. Ўтган йилнинг декабрь ойида у болани ўзи ишлаб келган шаҳар ресторани ҳожатхонасида туққани айтилган эди.
GM Uzbekistan ширкати ишлаб чиқарган автомобилларнинг Россиядаги савдоси жорий йилнинг биринчи чорагида 85 фоизга қисқарди. Апрел ойида 405 дона ўзбек машинаси сотилган холос, шулардан атиги 19 донаси Nexia машинасидир.
Россиянинг Калининград шаҳрида яшаб келган ўзбекистонлик аёл ўз ҳамюртини ўлдиришга киллер ёллагани учун қўлга олинди. Айбланувчи 250 минг рубл эвазига 42 ёшли қурувчи ўзбек муҳожирини ўлдиришга қотилни ўз хуштори илтимосига биноан ёллаганликда гумонланмоқда.
Жорий йилнинг 28 январида Санкт-Петербург шаҳрида ўғирлаб кетилган сурхондарёлик қочқин Абдулла Рабиевнинг ҳозирда Термиз шаҳар ҳибсхонасида экани аниқланди. Абдулла Рабиев Ҳизбут-Таҳрир ташкилотига аъзоликда айбланиб, Ўзбекистон ҳукумати томонидан халқаро қидирувга берилган эди.
Янги Уренгой шаҳрида Россиянинг энг шимолий ва энг қадимий саналган “Нур Ислом” масжиди маҳаллий ҳукумат томонидан бузиб ташланди. Россия мусулмонлар жамоаси буни уларнинг устидан кучайтирилаётган маҳаллий ҳукумат босими натижаси ўлароқ баҳоламоқда. Шаҳар маъмурияти бузилган масжид ўрнида янги савдо маркази қурилишини маълум қилди.
Москванинг Қозон вокзалида ҳибс этилган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари Калуга вилоятида уч кишини ўлдирганликда гумон қилинмоқда. Полиция марказий-осиёлик муҳожирлар жабрланувчилар уйида ёлланма ишчи бўлгани ва жиноятга шахсий келишмовчилик боис қўл урган бўлиши мумкинлигини айтмоқда.
Москвадаги Инсон ҳуқуқлари “Мемориал” маркази Иосиф Сталин шахсини улуғловчи барча тадбирларни қонунан тақиқлаш таклифи билан чиқди. Улар Москвада ўтказилиши режалаштирилаётган фашизм устидан Ғалабанинг 70 йиллик тантаналарида Совет даври диктаторининг ижобий тасвирларини ишлатишдан воз кечишни ҳам таклиф этди. Айни пайтда, экспертлар рус жамиятида Сталин шахсига бўлган муносабат ижобий тарафга ўзгариб бораётганидан хавотирда.
Қирғизистонлик уч боланинг онаси рус полициячиларини судга бермоқчи.
Ҳимоячилар Ўзбекистонда давлат тузумини ағдаришда айбланаётган бухоролик 25 ёшли диндорнинг Россия пойтахтидан олиб кетилишига маҳаллий ФМС ва ҳуқуқ-тартибот идоралари аралашган, деб иддао қилмоқда. Британиялик журналистлар яқиндагина Акрам Рустамовнинг қочқинликдаги ҳаёти тўғрисида ҳужжатли фильмни суратга олган эди.
“Тюмень - Ханти-Мансийск” трассасида ағдарилган автобусда ўлган ва жароҳат олган 24 нафар йўловчи орасида ўзбеклар борлиги аниқланди. Полиция хабарига кўра, салонда бўлган яна 22 киши турли жароҳатлар билан маҳаллий шифохоналарга жўнатилди, уч киши ҳодиса жойида халок бўлди, улардан бири тожикистонлик ўзбекдир.
Kiyev shahri parklarida ayollarni zo‘rlab o‘ldirganlikda ayblanayotgan shaxs qo‘lga olindi. O‘zbekiston fuqarosi ekani aytilayotgan 41 yoshli ayblanuvchi yil boshidan buyon 11 marotaba ayollarga hujum qilib, 10 tasini o‘ldirishda iqror bo‘lgani xabar qilindi.
Киев шаҳри паркларида аёлларни ўлдириб, кейин уларни ўлик ҳолида зўрлаганликда айбланаётган шахс қўлга олинди. Ўзбекистон фуқароси экани айтилаётган 41 ёшли айбланувчи йил бошидан буён 11 маротаба аёлларга ҳужум қилиб, улардан 10 нафарини ўлдирганига иқрор бўлгани хабар қилинди.
Rossiya prezidenti Vladimir Putin 13 marotaba rossiyaliklar savollariga to‘g‘ridan-to‘g‘ri efirda javob berdi. Rossiya rahbarining davlatning yillik iqtisodiy natijalariga to‘xtalishi ortidan Moskva birjasida rubl qadrsizlanishi kuzatildi. Qariyb 4 soat davom etgan matbuot konferentsiyasi davomida Vladimir Putin mamlakat iqtisodiyoti ikki yilda inqirozdan chiqishi, sanktsiyalar esa uni sog‘lomlashtirishiga olib kelishi mumkinligiga to‘xtaldi.
Mehnat muhojirlari daromadlari kamayib borayotgan bir paytda Rossiya Federal migratsiya xizmati (FMS) oldinroq e‘lon qilgan "migratsiya amnistiya"sini joriy qilish tashabbusidan voz kechdi.
Россия президенти Владимир Путин 13 маротаба россияликлар саволларига тўғридан-тўғри эфирда жавоб берди. Россия раҳбарининг давлатнинг йиллик иқтисодий натижаларига тўхталиши ортидан Москва биржасида рубл қадрсизланиши кузатилди. Қарийб 4 соат давом этган матбуот конференцияси давомида Владимир Путин мамлакат иқтисодиёти икки йилда инқироздан чиқиши, санкциялар эса уни соғломлаштиришига олиб келиши мумкинлигига тўхталди.
Меҳнат муҳожирлари даромадлари камайиб бораётган бир пайтда Россия Федерал миграция хизмати (ФМС) олдинроқ эълон қилган "миграция амнистия"сини жорий қилиш ташаббусидан воз кечди.
Давомини ўқинг