Емайл: bobomatovu@rferl.org
Ўзбекистонлик бир гуруҳ дин вакиллари Свердловск вилоятида меҳнат қилаётган муҳожирлар ва маҳаллий мусулмонлар олдида диний масалаларда маъруза ўқиш учун таклиф этилди. Тадбир ташкилотчилари 5 кунлик сафари давомида ўзбекистонлик имомлар диний-экстремистик ғояларнинг айниқса муҳожир ёшлар орасида тарқалишига қарши профилактика ишлари доирасида ваъз ўқишини гапирмоқда.
Волгоград Давлат Аграр Университети олимлари совуқ шимолий иқлимга махсус мослаштирилган пахта навини етиштирди. Россиялик селекциячилар Тошкент Аграр олийгоҳи мутахассислари билан ҳамкорликда Волгоградда 15 гектар ерга эккан пахтани университет талабалари ёрдамида теришни бошлади.
Краснодарда юк поезди остида 54 ёшли Ўзбекистон фуқароси нобуд бўлди. Транспорт полицияси 29 сентябрь куни содир бўлган бу ҳодиса гувоҳи бўлган иккинчи муҳожир фожеа жойидан ғойиб бўлганини хабар қилмоқда.
Россиянинг Улан-Удэ шаҳрида бир гуруҳ ўзбеклар этник жиноий гуруҳ тузиб, ўз юртдошларига тинчлик бермаётир. Озодликка уланиб, бу ҳақда сўзлаб берган ўзбекистонликлардан бири шаҳарда бу уюшган гуруҳ асосан Ўзбекистон фуқароларига нисбатан босим ўтказаётганини гапириб берди.
Москванинг Домодедово аэропортида қорнида героин моддаси жойлаштирилган 169 дона контейнерларни олиб кетаётган 19 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳибс этилди. Термиз шаҳридан Россияга биринчи маротаба келаётганини терговчиларга айтган Шерзод А.га нисбатан Домодедово Божхона хизмати томонидан жиноий иш қўзғатилди.
Россия Федерал миграция хизмати Хориж фуқароларини сақлаш марказларидан қочиб кетган 500дан зиёд хориж фуқаросига Россияга киришни умрбод тақиқлади. Улар бу марказларга Россия миграция қоидаларини бузгани сабабли депортация қилиш учун олиб келинган бўлган. Миграция қоидалари кескинлашиб бораётган Россияда ҳукумат ишчи кучи етишмовчилигини украиналик малакали муҳожирларни жалб қилиш орқали ҳал этишни режалаштирмоқда.
Қурбон ҳайити арафасида очилган Москва Жоме масжидида 24 сентябрь куни ўн минглаб мусулмон намоз ўқиди. Ҳайит намозига йиғилганлар аксарини Москва ва унинг атрофида ишлаëтган марказий осиёлик меҳнат муҳожирлари ташкил этди.
Россия Президенти Владимир Путин Европада энг йирик экани айтилаётган ва 10 йил давомида қурилган Москва Жомеъ масжидини очиб берди. Эски масжид бузилиб, ўрнида қурилган янги иншоот майдони 20 баробарга кенгайгани ва бир вақтда ўз ичига 10 минг диндорни сиғдириши мумкинлиги айтилмоқда. Россия пойтахтининг марказий масжиди 24 сентябрь куни Россияда нишонланаётган Қурбон ҳайити тантаналарига бағишлаб очилди.
Петербургда тергов остида қолаётган фарзанди ҳуқуқларини ҳимоя қилаётган ўзбекистонлик аёл судда маҳаллий ФМСдан устун келди.
Украиналик қримтатарлар 20 сентябрдан Қримга озиқ-овқат киритмаслик учун яриморол қамалини бошлади. Муддатсиз деб эълон қилинган бу акция яриморол билан Украинанинг Херсон вилояти ўртасидаги чегарада Чонгар, Чаплинка, Каланчак назорат пунктларида бошланди.
Москвадаги “Фуқаровий кўмак” ташкилоти куни кеча Россия Олий Судидан олган тушунтириш хатида мамлакат ўқув юртларига болани қабул қилмасликка муассасада жой етишмаслиги ягона сабаб бўлиши мумкинлиги айтилди. Ташкилот фаолларига кўра, бу хатга мувофиқ эндиликда кўплаб ўрта мактаблар раҳбарлари меҳнат муҳожирлари фарзандларига қайдга туриш талабини қўйишга ҳаққи йўқ.
Санкт-Петербургнинг Красногвардейский туман полицияси 2 яшар боласини ташлаб кетган 33 ёшли ўзбекистонлик аёлни қидирмоқда. Полицияга кўра¸ қизалоқ Ленинград вилоятида туғилган, унинг онаси фоҳишалик билан шуғуллангани учун аввал ҳам бир неча бор жавобгарликка тортилган.
Свердловск вилоятининг Ревда шаҳрида қурилишда ишлаган ўзбек муҳожирлари меҳнат ҳақини оломаётганидан Озодликка шикоят қилди. Ўзбекистонлик ишчилар иш берувчи томонидан таҳдидлар бўлаётгани, улар маош ўрнига мамлакатдан чиқариб юборилиши тўғрисида аллақачон суд қарорини ҳам олишга улгурганини айтди. Иш берувчилар эса ғишт заводидаги қурилишда пудратчи ташкилотлар сони кўплиги туфайли тушунмовчилик юзага келаётганини гапирмоқда.
12 яшар тошкентлик Хушнозабону Мирсоатова Москванинг Каширка онкология марказида икки ойдан буён даволанмоқда. Унга бу ерда Беркет лимфомаси - ичак саратони ташҳиси қўйилди. Бу муддат ичида Хушнозага бир нечта кимё терапияси ўтказилди. Қизалоқнинг ота-онаси терапия жуда яхши натижа бераётгани, аммо даволанишни давом эттириш учун бошқа маблағлари қолмаганидан ўкинаяпти.
Plaques in honor of migrants in Krasnodar
Россиянинг Краснодар шаҳрида янги қурилган биноларда қурувчиларга атаб раҳматномалар битилган тахтачалар пайдо бўлди. “Мардикорлар ҳимоя остида” арт-гуруҳи ташаббуси билан осилаётган хотира лавҳалари шаҳарнинг мигрантлар ёрдамида қурилган деярли барча иншоотларида пайдо бўлиши кераклигини гапирмоқда.
Андижонлик Жаҳонгир Душаев жабрланувчининг квартирасини ремонт қилган, аммо иш ҳақи озлигидан норози бўлгани туфайли бу жиноятга қўл ургани тахмин қилинмоқда. Тергов қўмитасида Душаев аллақачон Ўзбекистонга чиқиб кетганини айтишмоқда.
Cанкт-Петербургда 4 сентябрь куни маҳаллий фуқаро томонидан пичоқлаб ўлдирилган ўзбекистонлик муҳожир йигит яқинларининг Озодликка айтишича, ўлган шахснинг жасади Петербургда меҳнат қилаётган ўзбекистонликлар йиққан ёрдам пули эвазига темир тобутда уйига жўнатилади.
Россия ҳарбийлари Суриядаги жанговар ҳаракатларда иштирок этмоқдами йўқми? Россия парламенти вакили Дмитрий Гудков айни савол билан Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгуга мурожаат қилди. Кремль Сурия Президенти Башар Асад ҳукуматига қурол-яроқ етказиб бераётганини сир тутмаганини билдирмоқда.
Жорий йилнинг биринчи ярмида Россиядан Ўзбекистонга пул жўнатмалари ҳажми икки баробардан ортиқроққа камайди. Россия Марказий банкига кўра, 2015 йилнинг дастлабки олти ойида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг Россиядан уйларига юборган пул ўтказмалари ҳажми 1,149 миллиард долларни ташкил этган.
Давомини ўқинг