Емайл: bobomatovu@rferl.org
Владивостокда ўз юртдошларини қулликка маҳкум этган икки Ўзбекистон фуқароси Миллий хавфсизлик хизмати сўровига асосан қўлга олинди.
Халқаро Gallup тадқиқот маркази сўнгги сўровига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг 81 фози расмий Кремл сиёсатини маъқуллайди.
12 "жиҳодчи"нинг Доғистонда террорчиликдан сабоқ олгани ҳақидаги хабар Махачқалада жиддий эътироз уйғотмоқда.
Америкада ўзбек тилида чиқадиган “Ватандош” газетаси Ўзбекистонда чоп этилган китоблар онлайн дўкони очилганини эълон қилди.
Расмий Тошкент Доғистонда махсус ҳозирликдан ўтган 12 нафар "Жиҳодчи"нинг фош этилганини даъво қилмоқда.
Россияда сохта никоҳлар ёрдамида мамлакат фуқаролигини олиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Озодлик мухбири билан суҳбатлашган сохта келин ва куёвлар бунинг минг-бир йўли ҳақида гапириб берди.
2011 йилнинг май ойида Ўзбекистон президенти ратификация қилган, МДҲ ҳудудида жиноятчиларни ҳамкорликда қидириш тўғрисидаги шартномага кўра, ҳар қандай шахс энди нафақат суд қарори, балки Ўзбекистон кучишлатар идоралари сўровига кўра халқаро қидирувга берилиши мумкин.
Россия Федерацияси Кенгашида “Хорижлик фуқароларнинг ҳуқуқий ҳолатлари тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш киритиш муҳокама этилмоқда. Таклиф этилаётган ўзгартишларга мувофиқ Россияда ҳудудида меҳнат қилиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун муҳожирлар рус тилидан имтиҳон синовларини топширишлари зарур бўлади.
Ўзини “ислом журналисти”, деб атайдиган россиялик ҳарбий таҳлилчи Ўрхон Жамол Озодликка интервью берди.
Россиянинг Владимир шаҳридаги ётоқхонанинг 3 қаватидан тушиб кетган 1 яшар болакай нобуд бўлди. Бу мудҳиш воқеа Ўзбекистондан келган меҳнат муҳожирлари оиласида содир бўлди.
Бир ой аввал Ўзбекистон расмийлари қамоқдан озод қилган лекин шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини олиб қўйган 63 ёшли Юрий Корепанов ҳозиргача Ўзбекистонни тарк эта олмаяпти.
Вашингтон Афғонистондан Марказий Осиё орқали Россияга олиб кирилаётган наркотиклар оқимига қарши кураш режасини эълон қилди. Мазкур лойиҳани амалга оширишда АҚШ қўшинларининг “оммавий иштироки” кўзда тутилмаган.
Норвегияда ўтган жума куни террор ҳуружларини амалга ошириб, 76 кишини ўлдирганликда айбланаётган Андерс Беринг Брейвик Россия Бош вазири Владимир Путин билан учрашишни исташини айтган. Бу фикрлар Брейвик жиноятлар содир этилишидан бир неча соат аввал Интернетда эълон қилган 1500 минг саҳифали “Манифест”да билдирган.
22 июл, жума куни Москвадаги Қозон вокзалида муштлашув пайтида қўлга олинган Ўзбекистон фуқаролари яқин кунларда Россиядан депортация қилинади. Воқеа гувоҳлари икки нафар маст ўзбек муҳожири ўртасида вокзалда юзага келган жанжал оммавий муштлашувга айланиб кетганини айтишмоқда.
АҚШ Ўзбекистон фуқароларини хавфлилиги эҳтимоли юқори бўлган хориж фуқаролари рўйхатида қолдирди.
Москвада жорий йилда содир этилган қотилликларнинг ҳар еттинчиси ва зўрлашларнинг деярли ярми мигрантларга таалуқлидир, дейилади Москва шаҳар тергов қўмитаси тарқатган хабарномада. Айни пайтда, тергов қўмитаси расмийлари хориж фуқароларига нисбатан содир этилган оғир жиноятлар сони кескин камайганини таъкидлашмоқда.
Норвегия полицияси террорчиликда гумонланаётган тошкентлик собиқ милиционер Алишер Абдуллаевга яқин ҳафталарда расмий айблов эълон қилинишини айтмоқда.
Бу қонун марказий-осиёлик кўплаб меҳнат муҳожирлари учун Божхона иттифоқи мамлакатлари эшигини ёпиши мумкин.
Иш ҳақи берилмаган ўзбекистонликлар Истра шаҳрида "Новый Иерусалим" эркаклар монастирини таъмирлашда уч ой тер тўкди.
Санкт-Петербургда шаҳар губернатори Валентина Матвиенко фотосурати чоп этилган “Власть” журналининг тиражи сотувдан олиб ташланди.
Давомини ўқинг