Емайл: bobomatovu@rferl.org
Россиянинг Нижневартовск шаҳрида ўз ўғлини бўғиб ўлдирганликда айбланаётган ўзбекистонлик қўлга олинди.
2011 йил бошидан буён ирқий ва миллий адоват асосида содир этилган зўравонликлар оқибатида 16 киши ўлдирилди ва 90 киши жароҳатланди. СОВА ҳуқуқни ҳимоя қилиш маркази ҳисоботида тақирбош ва миллатчи тўдалар ҳужумига асосан Марказий Осиё, ҳусусан Ўзбекистон фуқаролари учрагани айтилади. Ташкилот мутахассислари миллатчилар Россияда ҳокимиятга интилаётганидан огоҳлантирмоқда.
Русский оролида АТЭС саммити иншоотлари қурилишида меҳнат қилаётган ўзбекистонликлар бригадаси иш ташлади. Владивостокнинг VL.ru сайти хабарига кўра, иш ташлашда асосан Ўзбекистон фуқаролари иштирок этмоқда.
Ўтган жума куни, кечки пайт Санкт-Петербург 26-шаҳар шифохонасига бошидан жароҳат олган икки нафар Ўзбекистон фуқароси олиб келинди. Ҳодисани текшираётган терговчилар ўзбекистонликлар ўз иш ҳақларини талаб қилганликлари учун маҳаллий тадбиркор томонидан ўққа тутилганини аниқлади.
ЕТ IN ARCADIA EGO / non EGO…(Мен Аркадияда бўлдим/бўлмадим...) Москвада бошланган IV Замонавий санъат биенналеси доирасида ўзбекистонлик ижодкорлар гуруҳи яратган санъат асарлари кўргазмаси очилди. Махсус лойиҳада утопик ҳаёлларга ишонч ва шахснинг ижтимоий маъсулияти тўғрисидаги ғоялар битилган экспонатлар намойиш этилмоқда.
Исми ошкор этилмаётган ўзбекистонлик аёл унга дўқ-пўписа қилаётган ҳамюрти устидан шикоят қилиб, полицияга мурожаат қилган, бироқ у ерда ариза ёзишдан бош тортган. У билан 3 соат давомида суҳбатлашган полициячилар бу аёл ўз юртдоши томонидан зўрлангани маълум бўлган.
Бурятиядаги қўлқоп ишлаб чиқарадиган корхонада чиққан ёнғин оқибатида 4 нафар ишчи халок бўлди, икки нафари бедарак йўқолди. Нобуд бўлган меҳнат муҳожирларидан бири Ўзбекистон фуқароси экани аниқланди. Яна икки нафар ўзбекистонлик бедарак йўқолган.
Москвада бўлиб ўтган XII Халқаро Қуръон ҳофизлари танловида фаластинлик Саид Довуд ғолиб деб топилди.
ЎХҲ фаолининг ўлдирилишига унинг сиёсий ёки тадбиркорлик фаолияти сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг Россиядаги етакчиси, ўтган шанба куни Ивановодаги уйи олдида отиб кетилган Фуад Рустамхўжаев 26 сентябр куни Иваново шаҳри Богородское мусулмонлар қабристонига дафн этилди. Марҳумнинг укаси Баҳодир Рустамхўжаев Озодлик билан суҳбатида акасини хотирлади.
24 сентябр куни Россиянинг Иваново шаҳрида ЎХҲ фаоли Фуад Рустамхўжаев отиб кетилди.
Чечен президентининг ваъда қилишича¸ яқин келажакда бу косани истаган одам бориб кўриши мумкин.
Россия сенаторлари меҳнат муҳожирларининг ўз оиласини мамлакатга олиб келишини тақиқловчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқиш ниятида.
Нижний Новгородда уч шахс икки меҳнат муҳожирини ўлдирганлик¸ яна иккисини ўлдиришга уринганликда айбдор деб топилди.
Қозоғистондан Россияга¸ сўнгра Эстонияга қочиб ўтган Раҳим Собиров ҳозирда Ленинграднинг Сланци шаҳри тергов изоляторида сақланмоқда.
Тунис ва Мисрдаги каби халқ исëнларига йўл қўймаслик мақсадида ташкилотга аъзо давлатлар Интернет назоратини кучайтирмоқда.
Россия Хавфсизлик кенгаши котибига кўра, 2025 йилга келиб мамлакатдаги ишга яроқли аҳоли сони яна 10 миллионга қисқаради.
Бухородаги яқинлари "ҳужрачилик"да айбланиб қамоққа олинган Абдусами Раҳмонов Россияда 7 ойлик ҳибсдан озод этилди.
Ҳуқуқ фаоллари¸ маҳбуснинг мусулмонларга тазйиқ кучайган Тожикистонга экстрадиция қилинишидан чўчимоқда.
Петербург муҳожирларининг “Турон” газетаси маошларни бермаётган иш берувчиларга қарши кураш бошлади.
Давомини ўқинг