Емайл: bobomatovu@rferl.org
24 ноябр куни Москвада тожик мигрантларининг депортациясига қарши акция бўлиб ўтди. Акция полиция ходимлари томонидан аёвсиз тарқатиб юборилди.
Санкт-Петербург шаҳридаги меҳнат муҳожирлари учун ўзбек, тожик ва рус тилларида чоп этиладиган “Турон” газетаси Интернет орқали сайтида рус тилидан онлайн ўқув курсларини ташкил этаётганини маълум қилди.
АҚШнинг Европада аксил-ракета мудофаа тизимларини ўрнатиш режалари хусусида Россия президенти қилган кескин баёноти Вашингтонни ўз режаларидан қайтармайди.
Муҳожирлардан имтихонлар талаб қилинишига, рус сиёсатчилари иддаосича, марказий-осиёлик мардикорларнинг тил билмаслиги сабаб бўлган.
Узоқ-Шарқ Федерал Университети қурилишида чиққан ёнғинда жароҳатланган мардикорлар касалхонага ётқизилди.
15 ноябрдан бошлаб Daewoo автомобилларининг Ўзбекистондан Украинага импорти йилига 3 донани ташкил этади. Шу тариқа Украина Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистонда украин автомобиллари сотилишига тўсиқлар қўйилганига ўз норозилигини билдирмоқда.
Эстониядан сиëсий бошпана сўраш илинжида Россия ва Эстонияни ажратиб турувчи Нарва дарëсини сузиб ўтган Раҳим Собиров озодликка чиқди.
Москва вилоят ИИБ раҳбари жиноятчиликнинг олдини олиш учун полиция сафига турли миллат вакилларини жалб этмоқчи.
Интерфакс агентлиги матбуот марказида Россия ва Тожикистон ўртасида чиққан можарога бағишланган матбуот анжумани ўтказиди.
Екатеринбургда Интерпол ходимлари томонидан 2009 йилдан буён Ўзбекистонда қидирувда бўлган Эркинжон Усмонов ҳибсга олинди.
Подмосковеда бир аёл ва унинг гўдагини ўлдирганликда гумонланган Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинди.
10 ноябр куни Норвегиядан қочқинлик мақомини сўраган Зарифа Юсупова икки нафар фарзанди билан Ўзбекистонга депортация қилинди.
Россия 100 нафар тожикистонлик меҳнат муҳожирини мамлакатдан депортация қилаётганини маълум қилди. Бу Тожикистон расмийларининг Россия фуқароси, учувчи Владимир Садовничийнинг 8,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этганига жавоб тариқасида баҳоланмоқда.
Россия ўз фуқаросини қамоққа ҳукм қилган Тожикистонни жиддий оқибатлардан огоҳлантирмоқда.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Ўзбекистон фуқароси Умид Ёқубовнинг Россия расмийлари устидан топширган шикоят аризасини тўлиқ қондирди. Европа суди сиёсий қочқин Умид Ёқубовга қочқинлик мақоми берилмагани ва уни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш тўғрисидаги қарорни ноқонуний деб топди. Ҳукмга кўра, Россия ҳукумати 1,8 минг евро миқдорида жаримага тортилди.
Москва шаҳар Маданият департаменти хорижлик меҳнат муҳожирларига мўлжалланган “Мигрантлар учун музейлар” дастурини жорий қилишни режалаштирмоқда. Дастур мигрантларни пойтахт ҳаётига мослаштириш ва “маданийлаштириш”га қаратилгани айтилмоқда.
Наманганлик Абдували Мамадалиев Россияда бедарак кетган 5 нафар фарзандини қидирмоқда.
Ленинград вилояти Cланци шаҳар суди ўзбекистонлик диндор Раҳим Собировни чегарани ноқонуний кесиб ўтганликда айбдор деб топди.
Россияда Миллий бирдамлик куни деб эълон қилинган 4 ноябр секин-аста миллатчилар кунига айланиб бормоқда.
Екатеринбургда Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот хизматлари томонидан халқаро қидирувга берилган шахс ҳибсга олинди.
Давомини ўқинг