Емайл: bobomatovu@rferl.org
23 январга ўтар кечаси соат иккиларда Россиянинг Волгоград вилояти Котельники тумани Нагавское қишлоғида 200 га яқин ўзбек мардикори яшаган ўтовларда ёнғин чиқди.
Россиянинг Волгоград вилоятида 200 га яқин ўзбекистонлик меҳнат муҳожирига иш ҳақи берилмаётир. Қишнинг совуқ кунларида далада ишлаётган мардикорлар озиқ-овқатсиз қолганидан шикоят қилишмоқда.
17 январ куни Татаристонда террорчилик ва портловчи моддаларни ясаганликда гумонланаётган яна икки шахс, жумладан Ўзбекистон фуқароси қўлга олингани хабар қилинди. Айни пайтда, Татаристон диний бошқармаси мусулмонлар орасида террорчилик ва экстремизмга қарши тарғибот ишларини жадаллаштираётгани айтилмоқда.
Санкт-Петербургда маҳаллий аёлларни ваҳшийларча калтаклаб¸ сўнгра зўрлаган 21 ва 37 яшар ўзбек ҳибсга олинди.
17 январдан бошлаб Россиянинг “Владивосток Авиа” компанияси самолётлари Владивосток-Тошкент йўналиши бўйича учади.
Анваржон Сотволдиев Москванинг Домодедово қабристонида дафн этилди. Анваржон ёнғинда икки ҳамкасбининг ҳаётини сақлаб қолгани айтилмоқда.
12 январ куни Москвада тожикистонлик таниқли мухолифатчи, журналист Додожон Атовуллоев пичоқлаб кетилди. 13 январ куни Москва полицияси суйиқасдда гумон қилинаётган Тожикистон фуқаросини ҳибсга олганини эълон қилди.
Татаристон пойтахти Қозонда ўта оғир жиноятларда айбланиб қидирувга берилган тошкентлик Рустам Юсупов отиб ўлдирилди.
Ўзбекистон Қозоғистондан ўзбошимчалик билан электр энергиясини олгани учун 15 миллион АҚШ доллари миқдорида товон тўлайди.
Москва полицияси шаҳарнинг жануби-шарқида ёниб кетган Il Pittore ресторанида ўғирлик қилаётганида ҳибсга олинган икки нафар Ўзбекистон фуқаросини жиноий жавобгарликка тортди.
Москвада икки нафар Ўзбекистон фуқаросини зўрлаганликда айбланаётган полиция мулозими ҳибсга олинди.
Рустам Ҳукумов Россия ва Тожикистон раҳбарияти ўртасидаги норасмий келишувга биноан рус учувчилари Владимир Садовничий ва Алексей Руденколарнинг озод қилиниши эвазига қамоқдан чиқарилганини иддао қилмоқда.
Литвада ўзбекистонлик сиёсий қочқин Евгений Дьяконовнинг “ZONA.UZ”, деб номланган китоби чоп этилишга тайёрланмоқда. Муаллифнинг бу китобда Ўзбекистон турмасида маҳбус сифатида бошидан кечирганлари тасвирлаган.
Москвада 17 кишини ўлдирганлик ва яна 15 нафарига жароҳат етказганликда айбланганлардан бири Шуҳрат Жўраевдир.
Россия президенти маъмурияти раҳбари ўринбосари Владислав Сурков Бош вазирнинг модернизация масалалари бўйича муовини этиб тайинлади.
Хабаровскда Ўзбекистон фуқароларидан бирини ўлдирганлик¸ яна бирига оғир тан жароҳати етказганликда айбланган икки жиноятчи устидан ҳукм ўқилди.
Россиядаги меҳнат муҳожирларининг қарийб 85 фоизи уйга жўнатаётган пул уларнинг ватанда қолган оилалари учун асосий даромад манбаига айланган.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Москва бюроси олиб борган тадқиқот натижасида ана шундай хулосага келинди.
Санкт-Петербургнинг Виборг туманида асосан ўзбек таксичиларини талаган тожикистонликлардан иборат жиноий гуруҳ қўлга олинди.
Россия президенти парламент олдида қилган сўнгги чиқишида мамлакат сиёсий тизимида жиддий ислоҳотлар бошлаётганини маълум қилди.
Давомини ўқинг