Емайл: bobomatovu@rferl.org
Марказий Осиё мамлакатларида ялпи ички маҳсулотнинг 40 фоизи қисми жиноий ҳаракатлар, айниқса ноқонуний наркотик савдоси ортидан келади. Россия Наркотик моддаларни назорат қилиш Федерал хизмати раҳбари Виктор Ивановнинг бундай баёноти таҳлилчиларни ҳайрон қолдирди.
Тожикистоннинг Ашт тумани Ғарвон ва Ошоба қишлоқларига ёққан дўлдан экин-тикин қаттиқ жабр кўрди.
Санкт-Петербургда устачилик қилиб келган ўзбекистонлик меҳнат муҳожири ўз-ўзини осиб қўйган бўлса¸ бошқа бирини маст юртдоши болта билан чопиб ўлдирди. Учинчи муҳожирнинг поезд тагига тушиб ўлгани айтилмоқда.
Москвада қалбаки ҳужжатлар савдоси билан шуғулланаётган 21 нафар шахс ҳибсга олинди. Уч вокзал майдонида олиб борилган махсус амалиёт давомида қўлга олинган “ҳужжат усталари” аксарининг Ўзбекистон фуқаролари экани айтилмоқда.
Россия Ички ишлар вазирлиги 7 май куни уч кунлик чақалоғини сотишга уринган Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқароларининг жиноий савдоси акс этган видеотасвирни эълон қилди.
Россияда нацист Германия устидан қозонилган ғалабанинг 67 йиллиги нишонланмоқда. Москванинг Қизил майдонидан ҳарбий техника ўтаётгани боис пойтахт маркази шаҳар транспорти ва йўловчилар учун ёпилди.
Москвада янги туғилган чақалоқни сотаётган Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари ҳибсга олинди.
Владимир Путин инагурациясидан бир кун олдин Россия мухолифати мамлакат бўйлаб “Миллионлар марши” ўтказди. Акция иштирокчилари Путиннинг Кремлга қайтиб келишига норозилик билдирди.
Кремлда Владимир Путин россияликларнинг конституцион ҳақларини ҳурматлаш ҳақида онт ичиб турган бир пайтда¸ унинг ҳокимиятга қайтишидан норози бўлганлар яна калтакланди¸ ҳибсга олинди.
2 май куни қўлга олинган 27 яшар Алишер Мамедов Тропарёво паркида москвалик ҳуқуқшунос аëлни калтаклаб¸ уни зўрлаганликда айбланмоқда.
Магнитогорскда қамоққа олинган 40 яшар Шуҳрат Саломов 11 яшар икки қизни зўрлашда айбланмоқда.
Тожик қўшиқчиси Толибжон Қурбонхонов Россиянинг янги сайланган президенти Владимир Путинга бағишлаб яна бир қўшиқ айтди. Толибжонниннг “ВВП” деб номланган биринчи қўшиғи Россияда мунозараларга сабаб бўлган эди.
Россия Президенти Дмитрий Медведев ва янги сайланган президент, амалдаги Бош вазир Владимир Путин Москвада бўлиб ўтган Биринчи май демонстрациясида иштирок этди. Намойишда 120 мингдан ортиқ одам қатнашгани айтилмоқда.
Шариат судлари жорий қилинмаса, “Россия қонга беланиши”ни ваъда қилган адвокат Дагир Хасавов Россияни тарк этишга мажбур бўлди. Лондонда эканлиги айтилаётган адвокат Хасавовнинг ўзи, унинг сўзлари нотўғри талқин этилганини айтмоқда.
Шанба куни Татаристон ички ишлар махсус гуруҳи томонидан Ўзбекистон конституциявий тузумига тажовуз қилганликда айбланаётган ўзбек муҳожири ҳибсга олинди. Россияда деҳқончилик қилиб, кун кечириб юрган бу йигит халқаро қидирувда бўлганини полиция ходимларидан эшитганини айтмоқда.
Петербургдаги Хориж фуқароларини вақтинчалик сақлаш марказига бошлиқ этиб ИИВнинг Тезкор отряди офицери тайинланди.
Қозоғистон Шанxай ҳамкорлиги ташкилоти доирасида киберполиция тузиш лойиҳасини ишлаб чиқди. Лойиҳа ташаббусчилари Интернет полицияси ёрдамида виртуал оламдаги агрессив сепаратизм, террорчилик ва наркобизнесга қарши курашиш ниятида.
Москвалик адвокат Дагир Хасавов Россияда шариат судларини жорий қилиш масаласини кўтарди. Хасавовнинг акс ҳолда “Москва қонга беланиши” тўғрисида қилган баёноти Россия жамоатчилигининг кескин норозилигига сабаб бўлди.
Бошқирдистонда икки нафар тожикистонлик мардикорни вахшийларча ўлдирган Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларига узоқ муддатли қамоқ жазоси тайинланди. Бошқирдистон Олий Суди ҳукмида “қора бригадирлик” қилган ўзбекистонлик Олимжон Орифжонов меҳнат муҳожирларидан олган қарзини бермаслик мақсадида отиб ўлдиргани айтилади.
22 апрел куни Москвадаги Исо Масиҳ ибодатхонаси олдида черков ҳимояси учун уюштирилган ибодат маросимига 65 минг одам чиқди.
Давомини ўқинг