Емайл: bobomatovu@rferl.org
Москва ва Санкт-Петербург шаҳарлари бозорларининг муҳожирлар тўпланадиган объектларида полиция рейдлари давом этмоқда. “Ноқонуний муҳожир ови”га ҳуқуқ-тартибот ва миграция идоралари ходимларидан ташқари бу шаҳарлардаги миллатчи гуруҳлар ҳам ружу қўяётгани кузатилмоқда.
Москвалик шифокорлар андижонлик 16 яшар Гулмирахонни мураккаб жарроҳлик операциясига тайёрламоқдалар. Россиянинг Н.Приоров номидаги Травматология ва ортопедия касалликлари бўйича марказида ўтадиган амалиёт учун ҳозир маблағ йўқ. Аммо ўспиринни оғир хасталикдан даволашга қаратилган амалиётни ўтказишга астойдил бел боғлаган шифокорлар хайрия акцияси ташаббуси билан чиқдилар.
Беларуснинг Витебск вилоятидаги автоҳалокатда нобуд бўлган ўн йўловчидан тўрттаси Ўзбекистон фуқароси бўлиб чиқди. Витебск терговчиларининг дастлабки хулосасига кўра, “Опел” русумидаги автомобилни бошқараётган ўзбек ухлаб қолиб, қарама-қарши йўналишда келаётган “Мерседес” микроавтобуси билан тўқнашиб кетган.
26 июл куни Москванинг Жануби-ғарбий округида бир неча ойлик маошини талаб қилган 200 яқин муҳожир коммунал хўжалик идораси олдига йиғилди. Иш берувчи идора раҳбарияти асосан Бухоро ва Қорақалпоғистондан бўлган бу муҳожирларни биринчи маротаба кўриб турганини гапирмоқда.
Россиянинг Брянск вилоятидан 37 ёшли ўзбекистонлик Абдусамад Мирзаев маҳаллий куч ишлатар тизим ходимлари ёрдамида ноқонуний тарзда Ўзбекистонга бериб юборилди. Уни Россиядан ноқонуний олиб чиқилишига тўсқинлик қилган ҳуқуқ фаоли Баҳром Ҳамроев полиция бўлинмасида ҳеч қандай тушунтиришларсиз бир сутка ушлаб турилди. “Мемориал” бу ҳодиса юзасидан текширув ўтказиш талаби билан маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилди.
Бир неча йилдан бери Россиянинг энг бадавлат шахси мақомини сақлаб келаëтган асли наманганлик миллиардер Алишер Усмонов¸ Forbes журнали ҳисобича¸ хайрия ишларига энг кўп пул бераëтган россиялик олигархлар рўйхатида ҳам биринчи деб топилди.
Екатеринбургда 2 яшар болани ўзбек муҳожири машинасида босиб кетгани боис маҳаллий аҳолининг муҳожирларга қарши бир неча оммавий норозилик акциялари уюштирилишига сабаб бўлди. Ҳодиса жойида ҳибсга олинган Азаматбек Ёқубовнинг озодликка чиқарилганидан екатеринбургликлар норози бўлмоқда. Бу вазиятдан эса рус миллатчи ташкилотлари фойдаланишга уриниб кўрди.
Россиянинг турли минтақаларида ишлаш учун рухсатнома ва Миграция хизмати билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни расмийлаштириш жуда мураккаблашиб бораётгани тўғрисида меҳнат муҳожирларидан келаётган мурожаатлар кўпайиб бормоқда. Озодлик бу мурожаатларга расмий жавоб олишга уринди.
Давлат маблағини ўзлаштирганликда айбдор деб топилиб¸ 5 йиллик қамоққа ҳукм этилган Россия мухолифатининг таниқли намояндаси Алексей Навальний тарафдорлари 18 июл куни Москва марказида рухсат берилмаган норозилик акцияси ўтказди.
Кубаннинг Қрим туманида уч нафар Ўзбекистон фуқаросини ўлдирганликда гумонланаётган шахслар ҳибс этилди. Полиция жиноят изини йўқотиш учун маҳаллийлар ўзбек мардикорларини аввалига бўғизлагани, кейин бошидан тўппонча билан отиб, ёқиб юборганини хабар қилмоқда.
Россиядан Ўзбекистонга темир йўл ва авиачипталар нархлари ошаётгани кузатилмоқда. Чипталарнинг қимматлаётгани Россияда ишлаб, ортга қайтаётган меҳнат муҳожирлари сони ошиши билан боғланмоқда. Сотувчилар бу ҳолат янги йилгача кузатилишини гапирмоқда.
Россиянинг Тюмен шаҳрида Ўзбекистон сўрови билан диндор Усмон Муҳиддинов ҳибсга олинди. Маҳбуснинг яқинлари у 1992 йилда Ўзбекистондан чиқиб кетганига қарамасдан, “диний-экстремистик ташкилотлар тузганликда” ва “Ўзбекистон Республикасига хавф солувчи фаолият” юритганликда айбланаётганини таъкидламоқда.
Москвадаги автосервислардан бирида иш бошлаган ўзбек муҳожири тўрт нафар юртдошини пичоқлади. Ароқхўрлик қилганларнинг рўзадорни масхара қилиши ортидан бошланган жанжал оқибатида бир киши нобуд бўлди, қолганлар шифохонага ëтқизилди.
Саратов вилоятининг Пугачёв шаҳрида бир неча кундирки оммавий норозилик чиқишлари давом этмоқда. Пугачёвликлар маҳаллий татар йигитини ўлдирган чеченистонликни жавобгарликка тортиш ва қолган чечен жамоаси вакилларини шаҳардан чиқариб юборишни талаб қилмоқда.
Россиялик таниқли актёр ва юморист Сергей Светлаков Киевдаги кўп қаватли уйлардан бирининг биринчи қаватида ўзбек ресторани очгани маҳаллий аҳолининг норозилигига учради. Норозилик намойишига чиққан фуқаролар “Eshak” ресторани ноқулайликлар туғдираётгани, ремонт туфайли бино деворларида ёриқ пайдо бўлганидан шикоят қилмоқда. Светлаков эса Украинада ўзбек чойхона-ресторанлари тармоғини очиш ниятида.
Германия хавфсизлик хизмати АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг электрон айғоқчилигига алоқаси бор. Икки ҳафтадан буён Москванинг “Шереметьево” транзит ҳудудида қолаётган АҚШ Марказий разведка хизматининг собиқ ходими Эдвард Сноуден янги маълумотларни тарқатмоқда.
Россия пойтахтидаги "Москва-сити" бизнес-маркази қурилишида ишлаётган 100дан ортиқ меҳнат муҳожири сифатсиз овқатдан заҳарланиб шифохонага тушди. Ичак инфекциясига йўлиққан ишчиларнинг асосий қисми Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркия фуқароларидир.
Россиянинг Киров шаҳар Ленин туман суди мухолифат етакчиси Алексей Навалний устидан якунланган суд маҳкамаси ҳукмини 18 июл куни эълон қилади. Сўзга чиққан мухолифатчи ўтган суд маҳкамасини "буюртма сериал", деб атади
Подмосковенинг Шчёлково туманида ишлаётган ўзбек муҳожирлари ҳамкасбларидан бири 15 яшар қизни зўрлаганликда ноҳақ айбланиб, терговга тортилганини Озодликка маълум қилди.
Москванинг Хориж фуқароларини сақлаш марказида февралдан буён сақланиб келинган 44 яшар ўзбекистонлик муҳожир нобуд бўлди. Сурункали оғир хасталиклардан азият чекиб келган бу муҳожир ўлими учун ҳозирча бирор идора масъулиятни зиммасига олмади.
Давомини ўқинг