тел: +420 2 2112 2397 Skype: assadrskype
Email: sadriddin61@gmail.com Facebook: Sadriddin Ashurov
http://gdb.rferl.org/88101CD1-5253-4405-B9B2-53FE855CF290_w203.jpg --> http://gdb.rferl.org/88101CD1-5253-4405-B9B2-53FE855CF290_mw800_mh600.jpg Ўзбекистонда пахта майдонлари қисқартириладиган, ғўзадан бўшаган майдонларга донли ва озиқ-овқат экинлари экиладиган бўлди. Бу ҳақдаги фармонга Ўзбекистон Президенти имзо чекди. Фармонда бунга сабаб қилиб, сув танқислиги ва жаҳон бозорида озиқ-овқат маҳсулотларига нарх-навонинг муттасил ошиб бораётгани кўрсатилади. Хўш, бу фармонга ўзбекистонлик фермерлар ва кузатувчилар қандай муносабат билдирмоқдалар?
Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги сув муаммосига Бишкекдаги давлатлар раҳбарлари учрашувида нуқта қўйилгандай бўлди. Зеро, қўшни давлатлар раҳбарлари сув-энергетика масалаларини ҳал қилишда сўнгги 17 йил ичида энди муросага келгандай бўлдилар. Ўзбекистон Қирғизистонга газ таъминотини кўпайтирадиган, Қозоғистон эса қиш пайтида Қирғизистон ТЭЦларини кўмир билан таъминлайдиган бўлди. Хўш, бу муроса, абадий муроса бўлиб қоладими? Сув энергетика муаммолари энди баҳамжиҳатлилик билан ҳал килинадими?
Cўнгги кунларда Интернет сайтларида Ўзбекистон Президентининг жияни, журналист Жамшид Каримовнинг Самарқанддаги руҳий хасталиклар касалхонасидан озод этилгани ҳақида бот-бот хабарлар пайдо бўла бошлади. Ўзбекистондаги ижтимоий муаммолар, ҳокимларнинг ноқонуний ишлари ҳақида мақолалар ёзган Жамшид Каримов бундан икки йил олдин ана шу касалхонага мажбурий ётқизилган эди. Хўш, Жамшид Каримов ҳақиқатан ҳам озод этилдими?
Сўнгги кунларда Ўзбекистонда бир қанча ҳуқуқ ҳимоячилари қамоқдан озод этилди. Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш «Эзгулик» жамиятининг Жиззах вилояти, Зарбдор туман бўлими раиси Мамаражаб Назаров, шу ташкилотнинг Андижон вилояти¸ Марҳамат тумани бўлими раиси Дилмурод Муҳиддиновлар қамоқдан озод этилди. Шунингдек, айрим хабарларга кўра, таниқли журналист¸ Президент Ислом Каримовнинг жияни Жамшид Каримовга Самарқанддаги руҳий хасталиклар касалхонасидан жавоб берилган ва уй қамоғида сақланмоқда.
http://gdb.rferl.org/9A1F4FEE-554F-4837-987D-DECB0400B19F_w203.jpg --> http://gdb.rferl.org/9A1F4FEE-554F-4837-987D-DECB0400B19F_mw800_mh600.jpg «Ўлиб-ўлиб пахта териб келсангу, энди кечки овқатга уннайман деганда, чироқ ўчиб қолса? Қанийди бу бир кун бўлса, бир ҳафта бўлса, ойлаб шу аҳвол давом этмокда….» Бу жиззахлик пахтакорларнинг бугунги кундаги дарду ҳасратлари. Гап шундаки, жиззахлик пахтакорлар энг керакли палла, тонг ва оқшом пайти электр энергиясидан маҳрум бўлиб қолмоқда. Расмийлар эса бу ҳолни аҳолининг катта миқдордаги қарздорлиги билан изоҳламоқдалар. Бироқ, оддий одамларнинг айтишларича, улар электр энергияси пулини ўз вақтида тўламоқдалар, бироқ бу пуллар қаерга кетмоқда, ҳеч ким билмайди.
http://gdb.rferl.org/3D39D210-C4BA-4DBD-B4F2-F0690065F415_w203.jpg --> http://gdb.rferl.org/3D39D210-C4BA-4DBD-B4F2-F0690065F415_mw800_mh600.jpg Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг 20 октябрга қадар пахта теримини тугаллаш ҳақидаги гапларидан сўнг, мамлакатда пахта кампанияси янада авж олди. Бюджет идоралари , саноат корхоналари ходимлари гуруҳ-гуруҳ пахта теримига сафарбар этилмоқда. Баъзи туманлардаги мактабларнинг қуйи синф ўқувчилари ҳам пахтага чиқарилмоқда. Айрим туманларда аҳолига ойда бир марта ўлчаб бериладиган ун ва мой тўхтатиб қўйилган бўлса, баъзи туманларда эса пахта теримига чиқмаган аҳоли бундан ҳам маҳрум қилинмоқда.
Жиззахда яна бир мактаб ўқувчиси қурбон бўлди. Зомин туманидан Зарбдор туманига пахта теримига мажбурий олиб келинган мактаб ўқувчиси дала шийпонидаги ҳовузга чўкиб нобуд бўлди. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг мактаб ўқувчиларини пахта теримига олиб чиқмаслик ҳақидаги қароридан сўнг хам, маҳаллий ҳокимлар болаларни пахта теримига сафарбар қилмоқда ва бу ўз навбатида нохуш ҳодисаларни келтириб чиқармоқда. Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада кам пахта тергани учун ўқитувчиларидан дашном эшитган Жиззах педагогика институтининг биринчи курс талабаси ўзини осган эди.
Бу хабарни бизга жиззахлик респондентларимиздан бири етказди. Жиззах вилоятининг Дўстлик тумани билан боғландик. У ердаги респондентларимиздан пахтада бир талаба қиз ўзини осиб қўйганлиги лекин расмийлар унинг исмини сир тутишаëтганини айтишди.
Ўзбекистон ҳукумати бу йил болалар меҳнатидан қатъиян воз кечишга ҳаракат қилаётган кўринади. Зеро, пахта далаларига бу йил болалар жалб этилмаяпти. Ҳатто, тирикчилик учун пахта теримига чиқаётган болаларни милиция ходимлари қувиб юбормоқда, ота-оналардан боласини пахтага чиқармаслик ҳақида тилхат ҳам олмоқдалар. Хўш, унинг сабаби нимада? Ҳақиқатан ҳам ҳукумат болаларга ичи ачий бошладими ёки бола меҳнатидан етиштирилган пахтасини жаҳондаги пахта харид қилувчи компаниялар бойкот қилишидан чўчидими?
Ўзбекистонда энг фаол ишлаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари—бу ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланаётган ташкилотлардир. Бу ҳақда Uzmetronom.com интернет сайтида тарқатилган хабарда айтилади. Лекин, инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланадиган ёки ташаббус билан чиққан нодавлат ташкилотлар рўйхатга олинмайди. Илгари рўйхатга олинган¸ лекин фаолияти ҳукуматга ёқмай қолган бундай ташкилотлар арзимаган баҳона билан ёпиб юборилади.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги ҳарбийлаштирилган ЖАР спорт соғломлаштириш мактаб-интернати курсантини қийноқларга солиб, ўзини осишгача олиб борган икки милиция ўқитувчи зобити устидан суд ҳукми чиқди.
Таҳлилчилар Ўзбекистонда фермерларнинг ғалла етиштириш учун сарфлаган маблағи уни сотишдан тушадиган маблағдан кўра анча қимматга тушаётганини ҳисоб-китоб қилиб берди.
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ШҲТ саммитида қатнашиш учун Душанбега қилган сафарида Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашиб, икки давлат ўртасида йиғилиб қолган бир қанча масалаларни муҳокама қилди.
Россиядан уйига қайтаётган ўзбекистонлик 25 ёшли меҳнат муҳожири Рўзибой Сайфуллаевнинг қозоғистонлик божхоначилар томонидан поезддан тушириб олинганига яқин икки ой бўлди. Лекин ҳанузгача унинг қаерда эканини ҳеч ким билмайди.
Гарчи Ўзбекистон ҳукумати болалар меҳнатидан фойдаланмаётганини иддао этиб турган бўлса-да, болалар умрлари пахта далаларида ўтиб кетаётгани, ота-оналар эса фарзандлари бесавод бўлиб қолаётганидан шикоят қилмоқда.
Тожикистон президенти ҳузуридаги Наркотикларга қарши кураш агентлигининг Сўғд вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор чора-тадбирлар натижасида Чкаловск шаҳрида 27 килограмм наркотик модда мусодара қилинди.
Ўзбекистонда қийноқларнинг олдини олиш ва қийноқларга қарши тезкор гуруҳи тарқатган хабарга кўра, айни кунларда Тошкент шаҳри судида курсантни ўз жонига қасд қилишгача мажбур қилган икки милиция зобити устидан суд жараëни бўлиб ўтмокда.
Мустақиллик йилларида аксарият ҳокимларнинг зўравонлик қиëфаси шакллана бошлади ва улар фермерларни ҳақорат қилишгача, ҳатто ҳамманинг олдида калтаклашгача бориб етди.
“Ўзбекнинг ўзи қизиқ, ўзидан ҳам сўзи қизиқ”. Бу машҳур ибора муаллифи, Ўзбекистон ва Тожикистонда хизмат кўрсатган санъаткор Ҳожибой Тожибоев 24 июль куни оғир касалликдан сўнг Тошкентда оламдан ўтди.
Давомини ўқинг