тел: +420 2 2112 2397 Skype: assadrskype
Email: sadriddin61@gmail.com Facebook: Sadriddin Ashurov
Ўзбек олими Жума Ҳамроев углеводород ёнилғисида ёки шўр сувда ишлайдиган янги двигател-генератор лойиҳасини яратди. Бу генератор соатига бор-йўғи 36 грамм ёнилғи сарфлаган ҳолда 1600 кВт электр энергияси ишлаб чиқариши мумкин.
“Ўзбекистон” ва “Ёшлар” телеканаллари ўзбекистонликлар орасида энг кўп томоша қилинадиган каналлар ҳисобланади. Бу ҳақда Регнум Тошкент Рекламалар ассоциацияси экспертлари хулосасига таяниб хабар қилди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги гидроэнергетик лойиҳаларни Марказий Осиёдаги трансчегаравий дарёлари бўлган давлатлар билан келишиб амалга ошириш зарурати борлиги ҳақида яна бир баёнот тарқатди.
Ўзбекистон Олий Мажлиси депутатлари Қирғизистон ва Тожикистонни сув заҳираларини халқаро меъёрларга зид равишда ўзлаштираётганини танқид қилган президент Ислом Каримовни қўллаб-қувватлашларини яна бир бор эътироф этдилар.
Эзгулик ҳуқуқни ҳимоя қилиш жамияти раҳбари Васила Иноятованинг айтишича, бугунги кунда Ўзбекистонда мавжуд бўлган сиёсий маҳбусларнинг тўқсон фоизи товламачиликда айбланиб қамоққа олинган ва бу мамлакат учун ўта шармандали ҳолатдир.
"Коммерсант" газетасига кўра¸ Россиядаги автомобил ишлаб чиқарувчи АвтоВАЗ компанияси¸ ширкат Ўзбекистонда дуч келаëтган муаммоларга жавоб тариқасида¸ ЎзДЭУ автомобиллари импортини қисқартиришга эришмоқчи.
Ўзбекистонда ипак қурти боқиш мавсуми бошланди ва бутун маъсулият яна фермер зиммасига юклатилди. Ҳукумат босими остида фермерлар, гарчи бу иш уларга фақат зарар келтирса-да¸ қурт боқишга мажбур бўлмоқда.
Ўзбекистонда "нурчилик"да айбланиб¸ қатор вилоятларда ўнлаб ëшларнинг қамоққа олингани ҳақда хабар тарқатган инсон ҳуқуқлари фаоллари¸ бу қама-қамаларни айнан шундай баҳоламоқдалар.
Ўзбекистон Сенати ярашув тизимини кучайтириб¸ жиноят билан қўлга олинган фуқароларнинг ишни судга оширмай¸ ўзаро келишиб олишини рағбатлантирувчи ўзгартишларни маъқуллади.
МДҲ халқаро статистика қўмитасига кўра, январ ва феврал ойларида ҳамдўстликдаги инфляция ўртача 14 фоизни ташкил қилган. Лекин бу қўмита Ўзбекистондаги инфляция даражаси ҳақда маълумот бера олмади.
Сув тақчиллиги муаммоси кескинлашиб борар экан¸ Марказий Осиë давлатларининг дарëлар боши ва этагида жойлашганларга бўлиниб¸ ўз манфаатлари учун тортишишлари кузатилмоқда.
АҚШ ва Ўзбекистоннинг Афғонистонга ноҳарбий юк ташиш учун Ўзбекистон ҳудудидан фойдаланишга имкон берувчи келишув имзолаши НАТОга аъзо давлатлар лидерларининг Страсбург ва Келн учрашувига тўғри келди.
Ўтган йил охирида Зарбдор туманидаги 1- ўрта мактаб директори буйруғига кўра ишдан бўшатилган жиззахлик инсон ҳуқуқи ҳимоячилари Зиёдилло Раззоқов ва Оллоназар Ҳасанбоевлар суд қарори билан ишга қайта тикланди.
Қирғизистоннинг Фарғонага туташ ҳудудида жойлашган Халмиëн бозорида қўлга олинган учта ўзбекистонлик ўспирин¸ ҳар бири боши учун 1000 доллар гаров пули тўлангач¸ қўйиб юборилди.
Ўзбекистон Олий Мажлиси мамлакатдаги иқтисодий инқирозга қарши кураш ваколатини тўлиғича туман ва вилоят ҳокимлари зиммасига юклади. Тизгини Тошкент қўлида бўлган ҳокимлар учун бу қарорнинг яхшилик аломати эмаслиги айтилмоқда.
Ўзбекистонда¸ оддий халқ ишончига кўра¸ бирор ишни порасиз ҳал қилиб бўлмайди. Коррупция муаммосини тан олувчи ҳукумат назарида эса¸ бу муаммо учун бутун жамият маъсул.
Регнум ахборот агентлигининг Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб хабар беришича, Ўзбекистонда мингдан ортиқ одам селдан хавфсиз жойларга кўчирилди.
Фарғоналик Азимжон бобога миллий валюта - ўзбек сўмига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган “Дамас” автомашинасини сотишмади. "Ўзавтосаноат" вакиллари: “Отахон, доллар олиб келинг”, дейишди.
25-26 март кунлари Тошкентдаги Навоий боғида шаҳар ҳокимияти ёшлар учун бўш иш ўринлари ярмаркасини ўтказди. Кузатувчиларга кўра, бу ерга иш излаб келганлар кўп бўлган эса-да¸ аксарият иш ўринлари яна эгасиз қолган. Нега?
"Тўғри сўздан кўпаяди¸ тўлади эл¸ Шоирлари ëлғон айтса¸ ўлади эл". Ўзбекнинг қисматига тушган камëб ростгўй Шоир Рауф Парфи қазосидан бери элнинг турмуши озгандан озиб¸ тўзгандан тўзиб бораëтгандек...
Давомини ўқинг