тел: +420 2 2112 2397 Skype: assadrskype
Email: sadriddin61@gmail.com Facebook: Sadriddin Ashurov
Расман рўйхатга олинган тўрт партиянинг бари давлат бюджети¸ яъни халқ солиқлари ҳисобига кун кўради. Бундан кўп ҳам хабари йўқ ўзбекистонликлар¸ ихтиëр ўзларида бўлса¸ уларга бир пул ҳам бермасликларини айтадилар.
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг 16-17 март кунлари Тошкентга қиладиган расмий ташрифи олдидан ўзбек-қозоқ муносабатлари вазиятидаги салгина тебранишни ҳам ўз танасида ҳис қилиб яшаëтганлар ана шундай тилак билдиришди.
12 март дунёда “Интернетда сўз эркинлиги” куни сифатида нишонланади. Инсоният учун ахборот олишнинг мислсиз имконларини очган интернет Ўзбекистон каби давлатларда ҳукумат цензураси боис¸ ўз қаддини ростлай олмай келаëтир.
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг тўйларни ихчамлаштириш ва камхарж қилишга оид қарори мавжуд бўлсада, бу қарорнинг энг аввало ҳукуматдорлар ва улар паноҳидаги бойлар томонидан бузилаётгани айтилмоқда.
Ўзбекистон хавфсизлик идораларидан сизилган ахборотга кўра¸ кейинги ҳафталар ичи Тошкентда ҳибсга олинган ëки бу таҳдиддан қўрқиб хорижга қочиб кетган катта бойлар сони ортган. Ҳукуматга яқинлар буни ўғриларни жазолаш кампанияси деса¸ мухолиф кўз қарашдагилар¸ бу кампанияда яккаҳокимчиликнинг янада кучайувини кўрмоқдалар.
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах шаҳар туманлараро судининг судьяси Юсуф Камолов пора олаётган пайтда миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда жиззахлик инсон ҳуқуқи ҳимоячилари Озодлик радиосига маълум қилди.
Кейинги 20 йил ичида аксар ўзбек аëлларининг йўқчилик ортидан кирмаган кўчаси¸ кўрмаган хўрлик ва зорлиги қолмаëтир. Буларни кўриб¸ одамнинг юраги йиғлайди¸ дейди 8 март куни бугунги ўзбек жамиятидаги аëл ўрни ҳақида гапирган эркаклар.
Ўтган йил январ-ноябр ойларида ўзбекистонликларнинг нақд пул даромади 36,4 фоизга ошди. Бу маълумот Ўзбекистон давлат статистика қўмитасининг йиллик ҳисоботида чоп этилди. Оддий ўзбекистонликлар эса¸ одатдагидай¸ бунинг тескарисини гапирмоқдалар.
4 март куни дунё жамоатчилиги Халқаро китоб кунини нишонлаётган бир пайтда, Тошкентдаги Алишер Навоий номли Mиллий кутубхонанинг Мустақиллик майдони ёнида жойлашган биносига ҳам бульдозер солинди.
Ўзбекистон Бош прокуратурасининг ишчи гуруҳи Фарғона вилоятига боради. Aйтилишича¸ прокурорлар текширадиган асосий соҳалардан бири халқ таълими тизими ва ўқувчилар орасида жиноятчиликнинг кўпаяётгани расмийларни ташвишга сола бошлаган.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти мамлакатда 2009 йилдаги инсон ҳуқуқлари вазиятига доир йиллик ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботга кўра, деярли ҳар бир соҳада одамларнинг фуқаролик ва сиёсий ҳақ-ҳуқуқлари камситиляпти, диний эркинликлар топталяпти, қамоқхоналарда қийноқлар давом этяпти.
Таниқли футбол шарҳловчиси ва диний-маърифий дастурлар муаллифи Хайрулла Ҳамидов 21 январ куни ҳибсга олинганидан бери унинг юзлаб мухлислари Озодликдан ҳар куни у ҳақда ахборот бериб туришни сўраса¸ айримлар бир одам атрофида айланавермасликни тавсия қилмоқда.
Тожикистонда эълон қилинган Авф ҳақидаги қонун коррупциясиз амалга ошмайди. Тожикистон Президенти ҳузуридаги Давлат молиявий назорати ва Коррупцияга қарши кураш агентлиги раҳбари Фаттоҳ Саидов шундай деб баёнот берди.
Ўтган йил охирида Ўзбекистонда ойлик иш ҳақларининг 12 фоизга ошиши кетидан, коммунал хизмат соҳаларида ҳам нарх-наволар қимматлай бошлади. 1 февралдан бошлаб Ўзбекистонда иссиқ ва совуқ сув¸ айни пайтда иссиқлик таъминотига нарх 20 фоизга ошади.
Ўзбекистон президенти фармонига кўра, Олий Мажлис Сенатининг 16 нафар аъзоси тайинланди. Президент ўзи аввал тайинлаган сенаторларнинг деярли ҳаммасини янгилади, эски рўйхатдан фақат икки киши қолди, холос. Янги сенаторлар рўйхатида бу гал жамотчилик вакилларининг озайгани кўринади.
Ўзбекистонлик пенсионер ўқитувчилар ва тиббиёт ходимлари энг сўнгги ижтимоий кўмакдан ҳам маҳрум бўлдилар. Президент фармони билан¸ уларнинг уй-жой-коммунал хизматлари ҳақини тўлаш бўйича ҳар ойда оладиган компенсация тўловлари бекор қилинди.
Ўзбекистонда табақалашув жараëни кучайиб бораëтганини қайд этган кузатувчилар¸ мамлакат болаларининг бари расман таълим олиш ҳаққига эга бўлса-да¸ сифатли таълимнинг фақат бой қатлам болаларига хос ҳақ эканини айтмоқдалар.
Айни кунларда Ўзбекистонда халқ ёзувчиси Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек таваллудининг 105 йиллиги хотирланмоқда.
Ўзбекистон президенти 14 январ куни Андижон, Бухоро,Қашқадарё ва Жиззах вилоятларини узоқ йиллардан бери бошқариб келаëтган ҳокимларни ўз лавозимида қолдириш ҳақидаги фармонга имзо чекди. Бу билан Каримов гўë¸ ҳокимларни ҳар беш йилда алмаштиришга оид қонунга амал қилди.
2005 йилги Андижон воқеаларидан сўнг Ўзбекистон ҳукумати мустақил журналистларга тоқат қилинмаслигини аниқ-тиниқ билдирган эса-да¸ ҳозиргача мамлакатда саноқли мустақил журналист "жон сақлаб" келаëтган эди. Аммо ўтган ҳафта режим диққати уларга бурилди.
Давомини ўқинг