тел: +420 2 2112 2397 Skype: assadrskype
Email: sadriddin61@gmail.com Facebook: Sadriddin Ashurov
Қурбон ҳайити куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманида беш кишидан иборат оила сўйиб кетилди. Маълум бўлишича, маҳаллий қозоқлардан экани айтилаётган оила бошлиғи киракашлик билан кун кечирган.
Сурхондарё вилояти Денов тумани собиқ ҳокими Абдусамат Ҳожиқулов 8 йилга озодликдан маҳрум этилди. Собиқ ҳоким шу йилнинг июл ойида милиция ходимини ўз кабинетида калтаклаганидан сўнг ҳибсга олинган эди. Шундан сўнг, Абдусамат Ҳожиқулов қатор бошқа айбловлар, жумладан, иқтисодий жиноятларда ҳам айбланди.
Бугун "Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган мухлисларимизнинг аксари эфир вақтидан ўз муаммолари ҳақида Ўзбекистон президентини хабардор қилиш мақсадида фойдаланди. Уларнинг арзлари адресатга етиб боришига умид қиламиз.
Ўзбекистонда ишсизлар сони 9 ой мобайнида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,1 фоизга кўпайди. Расмий идораларда иш изловчи сифатида рўйхатдан ўтганлар сони 543 минг кишини ташкил этди. Кузатувчилар фикрича, Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси тарқатган бу рақам реал воқеъликдан анча йироқ.
"Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган мухлисларимиздан бири ўзбекистонлик Дилоромхонга уйланиб, Ислом динини қабул қилган Жанг Синг Жинни Қурбон ҳайити билан қутлади. "Унга ҳавасим келди", дейди қоракўллик тингловчимиз.
Ўзбекистонда 2009 йилда 21 ярим мингга яқин сил касаллигига чалинганлар қайд этилди. Бу ҳақдаги ҳисоботни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти чиқарди. Ҳисоботга кўра, Ўзбекистонда сил касаллигининг асосий сабабларидан бири аҳолининг тўйимли овқатлар билан озиқланмаслигидадир.
Озодликка сим қоққанлардан бирининг жасоратини юқори баҳолаган муҳожиратдаги ўзбекистонлик диндор йигит¸ бошқа ватандошларини ҳам жасоратли бўлиш ва зулмга хизмат қилмасликка чақиради.
Мамлакатнинг хориж нефтига қарамлигини камайтириш¸ шунингдек кун сайин оғирлашиб бораëтган бензин тақчиллиги муаммосини ҳал қилиш учун бўлса керак¸ Ўзбекистонда автомобиллар бензиндан суюлтирилган ва сиқилган газ билан ишлашга ўтказилиши мумкин.
Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлигининг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид эълон қилган 9 ойлик ҳисоботида келтирилган бу рақамнинг қайси ҳисоб-китоб асосида келиб чиққани жамоатчиликка қоронғу. Аммо кузатувчилар¸ бу рақамга яширин иқтисодда айланаëтган пуллар ҳам қўшилганини тахмин қилмоқда.
Қирғизистон жанубида шунча ўзбек қирғин қилинди¸ миллий низони тўхтатамиз¸ полиция кучларини минтақага юборамиз¸ деб лоф урган ЕХҲТ бугун қаерда?дейди бухоролик Иброҳим ака.
Тошкент шу билан собиқ иттифоқ даврини эслатиб турувчи яна бир объект номини миллийлаштирди. Бундан олдин, Фарғона вилоятидаги Йўлдош Охунбобоев, шунингдек Тошкент шаҳридаги қатор туманлар номи ҳам ўзгартирилган, Ҳамза театри эса Миллий театрга айлантирилган эди.
Келаëтган қишни уйсиз¸ иссиқ кийим-кечаксиз қаршилаëтган Қирғизистон жанубидаги минглаб ўзбекларга инсонпарварлик ëрдами йиғиш жараëни ҳамон давом этмоқда. Аммо бу ëрдамни муҳтожлар қўлига еткизиш муаммолигича қолмоқда.
Ўзбекистонда маҳаллий ҳокимият томонидан тадбиркорлик субъектлари пул маблағларининг тадбиркор розилигисиз бошқа объектларга жалб қилиниши бўйича 40 та факт ошкор қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар тарқатди.
Ўзбекистон ҳукумати белгилаган пахта режаси расман бажарилган бўлса-да¸ мамлакат районларида мактаб ва коллеж ўқувчиларини далага ҳайдаш амалиëти ўша-ўша давом этаëтир. Оддий халқ тахминича¸ ҳокимлар энди қоғозда тўлатилган режани амалда бажариш тараддудига тушган.
11-14 июн кунлари Ўш ва Жалолободда рўй берган қирғин кунлари зўрланган ўзбек аëллари тақдири Озодликка бўлаëтган қўнғироқлар ва ëзилаëтган аксар шарҳларнинг бош мавзуи бўлиб қолмоқда.
Душанбе даъвосига кўра¸ Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик хизмати қошидаги Давлат чегараларини қўриқлаш қўмитаси 1 ноябрдан бошлаб, Тожикистоннинг Панжакент туманидаги Саразм ва Самарқанд вилоятининг Жартепа қишлоқлари ўртасидаги чегара назорат-ўтказув пунктининг бир томонлама ёпилиши ҳақида расмий билдириш юборган.
Ўзбекистонда пахта плани бажарилганига қарамай, болаларнинг ҳамон далаларда қолаётгани, милициянинг бедодликлари Озодликка гапирган ўзбекистонликларни ташвишга солмоқда.
Франция парламентининг қуйи палатаси, касаба уюшмаларининг норозиликларга қарамай, пенсия соҳасидаги ислоҳот тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Бу қонунга кўра, пенсия ёшини 60дан 62 ёшга кўтариш назарда тутилган. Бу хабар мухбиримизни Ўзбекистондаги пенсия тизимига бир назар ташлашга ундади.
Хоразмнинг Хивасидан Озодликка қўнғироқ қилган муштарий ўзи истиқомат қилган туманда мактаб мутасаддилари бошланғич синф ўқувчиларга кунига бир килодан, юқори синф ўқувчиларига беш килодан пахта топиб келиш мажбуриятини юклаганини айтади.
Озодликка қўнғироқ қилган қизириқлик Қаҳрамон ака, агар ҳокимлардан калтак еган фермерлар ўзларининг ҳақлигига ишонсалар, уларни судга беришлари кераклигини айтади.
Давомини ўқинг