тел: +420 2 2112 2397 Skype: assadrskype
Email: sadriddin61@gmail.com Facebook: Sadriddin Ashurov
"Москва-Тошкент поездида ўзимизнинг проводниклар Қозоғистон чегарасида ўзимизнинг болаларни подстава қилиб талон-тарож қилдираяпти"¸ дейди Москвада ишлаëтган Абдумутал.
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига қарашли телеканаллар кўрсатувлари сифати ҳақида унинг мухлиси ва танқидчиси баҳслашади.
Ўтган ҳафта Сурхондарë вилоят прокутарураси ходимлари томонидан ҳибсга олинган Термиз туман ҳокими Шоймамат Шерқобилов давлат ерларини ғайриқонуний сотишда айбланмоқда.
2 июн куни ҳибсга олинган Шаҳрисабз туман собиқ ҳокими Ўктам Хидировнинг ҳибсхонада вафот этгани айтилмоқда. Бу ҳақда шахсан ўзи марҳум ҳокимнинг таъзиясига борганини айтган Шаҳрисабздаги Озодлик манбаси хабар қилди.
"Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган тингловчиларимиздан бири Озодликда кўтарилган мавзуга муносабат билдириб, шундай деди.
Озодликнинг Баҳс майдони иштирокчилари ўзбек болаларининг маҳаллий ҳокимиятлар томонидан мажбурий меҳнатга жалб қилиниши хусусида баҳслашди.
Ўзбекистон осмонида 8 июндан 9 июнга ўтар кечаси номаълум учувчи объект кузатилди. Озодлик суҳбатлашган жиззахлик, бухоролик ва қорақалпоғистонлик тингловчилар осмонда айнан бир хил нарсани кўрганликларини айтмоқдалар.
6 июн куни собиқ фермер Йўлдош Бозорбоев Зарбдор туман Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ҳибсга олинди. Унинг беш ўғли жорий йилнинг 23 апрел куни товламачиликда айбланиб қамоққа олинган эди.
Жиззах вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи ва Жиззах туман Суд-ижро департаменти раисининг пора олаëтган пайтда Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушлангани айтилмоқда.
Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланган Миржалол Қосимов ўзбек футболини жаҳон ва Осиё чемпионатлари финалларига олиб чиқа оладими? Ўзбекистонлик футбол шарҳловчиси ва ашаддий футбол ишқибози ана шу мавзуда баҳслашади.
1 июн - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида пойтахт Тошкент ва вилоят марказларида турли байрам тадбирлари уюштирилди. Бу байрамдан бехабар аксар қишлоқ болалари эса кундалик юмушлари билан банд бўлди.
Ўзбекистон Халқ банки томонидан ташкил этилган “Омад лотто” билетлари ҳатто кам таъминланган оилаларга бериладиган нафақа ўрнига мажбуран сотилмоқда.
Қибрай тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи, туман “Сувоқова” ташкилоти бўлим бошлиғи Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ҳибсга олинди. Қибрай Ер кадастри бошлиғи ва Меҳнат биржаси раисининг ҳам ҳибсга олингани ҳақида норасмий хабарлар бор.
Ҳокимият вакиллари қиш бўйи газ бўлмаганини тан олган бўлса-да, йўқ газ учун пул тўлашимиз лозимлигини айтишмоқда, дейди "Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган тингловчиларимиздан бири.
Президентга топширилган ҳисоботга кўра, Интернет таълим жараёнига суст жорий этиляпти, касб-ҳунар коллежларини хорижий тиллардан дарс берувчи малакали мутахассислар билан таъминлашга етарли эътибор берилмаяпти.
Жиззах вилоятининг Зарбдор туманидаги фермер Йўлдош Бозорбоевнинг 23 апрел куни ҳибсга олинган ўғиллари Ўзбекистон Жиноят кодексининг босқинчилик ва товламачилик моддалари бўйича айбланмоқда.
25 май куни Ўзбекистон Халқ таълими тасарруфидаги мактабларда сўнгги қўнғироқ чалинади; 9 ва 11-синф битирувчилари давлат имтиҳонларини топширишни бошлайди. Бу йил ҳам мактабдан ташқарида базм ва хайрлашув кечалари ўтказиш тақиқланди.
"Эркин микрофон" суҳбатдошлари одатга кўра атрофдаги ноҳақликлардан шикоят қилиб, "катталар" мурувватидан умидлари борлигини айтишади.
“Баҳс майдони”нинг бугунги сони иштирокчилари ўзбек қизлари неча ёшдан турмуш қуриши маъқул, деган мавзу атрофида мунозара қилди.
Ўзбекистон расмийлари мамлакат аҳолисининг 30 миллионга яқинлашгани ҳақида тез-тез баëнот берадилар. Аҳолини рўйхатга олиш жараëни охирги марта 1989 йилда амалга оширилган бу мамлакатда қандай қилиб аҳоли сони ҳақида аниқ гапириш мумкин¸ дейди Озодликка сим қоққанлардан бири.
Давомини ўқинг