тел: +420 2 2112 2397 Skype: assadrskype
Email: sadriddin61@gmail.com Facebook: Sadriddin Ashurov
Озодликнинг навбатдаги Баҳс майдонида Ўзбекистондаги инвестиция муҳити ҳақида мунозара юритилади. Нега 90-йиллардан бошлаб Ўзбекистонга кирган жуда кўп хорижий компаниялар яна чиқиб кетди? Бунга Ўзбекистондаги инвестиция муҳитининг соғлом эмаслиги айбдорми ёки сармоядорларнинг ўзи? Баҳс майдонига ана шу икки хил қарашдаги иқтисодчиларни таклиф этамиз.
Швециянинг Сундсвалл шаҳрида Обид қори Назаровга суиқасдда гумон қилинган Юрий Жуковскийга жиноий шерикликда айбланган икки ўзбек - Баҳодир Пўлатов ва Нодира Аминовалар устидан маҳкама жараёни тугади. Маҳкамада жиноят ишига оид янги далилларни ошкор қилган прокурор жиноятга шерикликда айбланаётган ўзбекистонликларга яна 8 йиллик қамоқ сўради.
Ўзбекистонлик тадбиркорлардан бири WhatsApp орқали Озодлик билан боғланиб, у тадбиркор сифатида юз тутаётган муаммоларга эътибор қаратишимизни сўради.
Биринчи июндан бошлаб рўйхатдан ўтмаган ҳолда тадбиркорлик билан шуғулланган шахслар маъмурий жавобгарликка тортилади. Ўзбекистон Солиқ қўмитаси қарорига кўра, рўйхатдан ўтмаган тадбиркорлардан бир йиллик солиқ суммаси ундириб олинади.
Озодликнинг навбатдаги "Баҳс майдони"да Ўзбекистондаги болалар боғчаларининг бугунги ҳолати, унда болаларнинг қандай тарбияланаётгани, боғчадаги озиқ-овқат таъминоти, санитария-гигиеник ҳолатлар юзасидан мунозара юритилди.
Ўзбекистонлик тадбиркор Елена Агибалова хорижда экан унинг VISA карточкасидаги пулнинг бир қисми аввал йўқолиб, сўнг пайдо бўлди. Бир кунда карточкадан 80 доллардан ортиқ пул ечиб ола олмаган тадбиркор пластик карточка муаммо манбаига айланганини айтади.
Қаршилик пенсионерлар уч ойдан буён пенсия олa олмаяпти. Ҳар замон почтага келтириладиган бир тутам пенсия 5-6 кишидан ортмаяпти. Почта эшигида куну-тун қоровуллик қилаётган пенсионерлар тарвузи қўлтиғидан тушиб уйига қайтмоқда.
Ўзбекистон қатор вилоятларида қарияларнинг пенсияларини пластик карточкаларга ўтказишга коллеж ўқитувчилари сафарбар этилмоқда.Озодлик манбаларига кўра¸ туман ҳокимиятидан берилган бу оғзаки буйруқ бажарилмаган тақдирда¸ ўқитувчилар ёзги таътил пулларини ололмасликлари ҳақида огоҳлантирилмоқда.
Ўзбекистонда автомобиллардаги хавфсизлик комплекти - ўт ўчиргич, аптечка ва фавқулодда тўхтов белгиси ҳам бундан буён махсус текширувдан ўтказилиб, сертификатланадиган бўлди. Сертификати бўлмаган хавфсизлик комплекти учун ҳайдовчи 400 минг сўмга қадар жаримага тортилиши айтилмоқда.
Термиз шаҳрида ободончилик ишлари доирасида аҳоли яшайдиган юзлаб уй бузилмоқда. Шаҳар ҳокими қарори билан уйини бўшатмаган оилалар эса¸ милиция ва хавфсизлик ходимлари томонидан сиқувга олинмоқда.
Озодликнинг навбатдаги Баҳс майдонидаги мунозарага ушбу мавзу қўйилди: Иккинчи жаҳон урушида ғалаба қозонилган кун - 9 майни Ўзбекистонда Ғалаба куни сифатида ҳақиқий байрам қилиш керакми ёки хотира ва қадрлаш куни сифатида қолгани маъқулми? Ана шу мавзуда икки хил қарашдаги тингловчи баҳслашди.
10 май куни ëзувчи Омон Мухтор 72 ёшида вафот этди. Ундан уч кун олдин эса¸ таниқли кинооператор ва режиссёр Ҳотам Файзиев тупроққа қўйилди.
Тошкент вилоятининг “Қуёшли” посёлкасидаги канцелярия моллари билан савдо қиладиган улгуржи бозорининг ўнга яқин раҳбар ва ходимлари суд қилинмоқда. Бу бозорни ўтган йилнинг 26 июл куни кучайтирилган милиция ходимлари ёрдамида солиқчиларнинг “Бозор гуруҳи” босган эди. Ўшанда тадбиркорларнинг бир миллиард сўмлик юки қоғоз-ҳужжатсиз зўрлик билан олиб чиқиб кетилган эди.
Тошкентдаги Ҳамза туманининг Чизелний мавзесида бундан 20 кун кекса аёлни ўлдирганликда гумонланган шахс ҳибсга олинди. Милиция ходимларининг айтишларича, қўлга олинган шахс гиёҳванд бўлган ва айни пайтда унинг шериги қидирилмоқда.
Россиянинг биринчи миллиардери Алишер Усмоновга меросхўр сифатида кўрилган 30 ёшли Бобур Усмонов бошқарган машина 8 май куни саҳарда Юнусободдаги Гулнора Каримовага қарашли экани айтиладиган Шедевр супермаркети олдида ҳалокатга учради. Бобур Усмонов Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиëевлар оиласига куëв эди.
Ўзбекистон “Аҳолини сил касаллигидан ҳимоя қилиш ҳақида”ги Қонуннинг 1 майдан бошлаб кучга кирган янги қўшимчаларига кўра, юқумли сил касаллигига чалинган беморлар¸ агар даволанишни хоҳлашмаса¸ мажбуран касалхонага ётқизилади.
Озодликнинг 7 май куни ўтказиладиган 'Баҳс майдони'даги мунозарада ўзбек қизларини фақат 18 ёшдан кейин турмушга бериш тарафдорлари ва бунга қаршилар баҳслашди.
4 май куни тонгда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Жиззах вилояти бўлими раиси, 59 яшар Бахтиёр Ҳамроев вафот этди. Тошкентдаги Воҳидов номли махсуслаштирилган кўкрак жарроҳлиги маркази тиббий хулосасига кўра, у ичак саратони билан хасталанган эди.
Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг Москвага қилган сафаридан сўнг, хорижий авиакомпанияларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари кассалари ўзбек сўмида чипта сотишни тўхтатди. Авиакассалар сотувчиларининг айтишларича ўзбекистонлик фуқаро фақат “Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолётларига сўмда чипта харид қилиши мумкин.
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 26 апрел куни Андижонга борди. Каримов Андижон вилояти халқ депутатлари Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида нутқ сўзлаб, вилоятга янги ҳоким тайинлади. Вилоят ҳокимлиги милиция генералининг қўлидан қишлоқ хўжалиги мутахассисига ўтди.
Давомини ўқинг