тел: +420 2 2112 2397 Skype: assadrskype
Email: sadriddin61@gmail.com Facebook: Sadriddin Ashurov
Жиззах шаҳридаги боғча болаларига металлолом солиғи солинди. Боғча ходимлари Озодлик билан суҳбатда ота-она ҳар бир боласи учун боғчага 300-400 килограммдан металлолом топиб топшириши кераклигини тасдиқлади. Озодликнинг мавзуга алоқадор манбасига кўра¸ советлардан қолган бу жараëн ҳозирда пул ювиш механизмига айланган.
Андижон туманининг Камолот кўчасида истиқомат қиладиган 77 ёшли Маҳамаджон Маматқуловнинг уйи ободонлаштириш дастури доирасида 2011 йилда бузиб ташланган эди. Орадан уч йил ўтаётган бўлса ҳам пенсионер уйига бульдозер солган ҳокимият товон пули ҳам, қурилиш материаллари ҳам бергани йўқ.
Хўжалик ва электр-рўзғор буюмлари, аудио ва видеотехникалар билан савдо қиладиган Тошкент шаҳридаги “Флешка” техномаркази дўконларининг Чорсудаги “Тошкент”( собиқ “Туркуаз”) савдо марказига кўчиши ҳақидаги хабар расмийлар томонидан инкор қилинди. 27 январь куни ўзбек тилидаги Интернет нашрларида пайдо бўлган бу хабар ижтимоий тармоқлар ва дўкондорлар ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлаётган эди.
Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманидаги Намунавий уйларни ташкилотлар ёллаган мардикорлар қуряпти. Озодлик манбаларига кўра, уйларнинг томига черепица ўрнига арзон тунукалар ёпилмоқда, уйларнинг ғишти эса лой билан терилаяпти.
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида ўтган йили қурилган намунавий уй эгаларига кўра¸ уй деворлари айни кунларда ëрилиб¸ сувоқлар уқаланиб тушган; иссиқлик батареяларидан сув оқиб, пол тахталари қайишиб кетган. Бу уйларни қурган ширкат расмийси шикоятларнинг ҳақиқат эканини тан олди.
Тошкент вилояти ҳокимияти, вазирликлар ва идораларнинг вилоят бошқармалари Ўртачирчиқ туманининг Тўйтепа шаҳрига кўчади. Бу хабарни тасдиқлаган расмийларга кўра, айни пайтда Тўйтепа туманида Тошкентдан келадиган идораларга жой тайёрлаш ишлари бошланиб кетган.
Украинада содир бўлаётган бугунги воқеалар BahsOnlineнинг навбатдаги мавзусини танлашга туртки бўлди. Озодликнинг 22 январь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 21.05да эфирга узатилган BahsOnline эшиттиришига Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиши тарафдорлари ва қаршилар таклиф қилинди.
Ўзбекистонда электр энергияси ва газ тақчиллиги боис касалхоналардаги вазият оғирлигича қолмоқда. Озодликка мактуб ёзган тингловчилардан бири Самарқанд вилоятининг Жомбой туманидаги марказий шифохонада электр энергияси йўқлиги боис, касаллар қийналаётгани, чақалоқлар эса совуқдан кўкариб қолаётганини айтади. Касалхона шифокорлари бу ҳолатни рад этмади.
Навоий вилоятидаги Конимех туманининг шифокору ҳамширалари енг шимариб металлолом йиғишга киришди. Бу ҳақда Озодликка хабар берган шифокорларнинг айтишларича, 60 килограмм металлолом топширмаган одам ўз чўнтагидан 25 минг сўм тўлашга мажбурланмоқда.
Ўзбекистонда қишнинг қаттиқ келиши қишлоқ мактаблари ўқитувчи ва ўқувчиларини танг аҳволда қолдирди. Газ таъминотидан батамом узилган мактаблар ўқувчилари совуқдан азоб чекмоқда. Баъзи туманларда, синфхоналарни иситиш учун ўқувчилар навбат билан ўтин олиб келишга мажбур бўлмоқда.
Ўтган йил 15 ноябрда ҳибсга олинган Жиззах вилояти Зомин туман собиқ ҳокими Ўскан Азимовнинг 8-синфда ўқийдиган қизи Зиёда 5 январь куни ўз жонига қасд қилди. Расман тасдиқланмаган маълумотга кўра, отаси қамалгани боис мактабда бўлган таъна ва дашномлар Зиёданинг ўзини осишига сабаб бўлган.
“GM-Ўзбекистон” қўшма корхонаси учун автомобил ўриндиқлари ишлаб чиқарадиган Андижон шаҳридаги “Ўз-Тонг Хонг Ко” қўшма корхонаси омборида 4 январдан 5 январга ўтар кечаси ёнғин рўй берган. Қўшма корхонада ишлайдиган Озодлик манбасига кўра, ярим соат ичида битта омбор ва шийпон тагида турган маҳсулотлар куйиб кул бўлган.
Oзодликнинг чоршанба, 8 январь, Тошкент вақти билан соат 21.05 да OzodSkype ва OzodSkype2 манзилларида бўлиб ўтган BahsOnline дастурида бу борада турли қарашларда бўлган тингловчилар орасида мунозара борди.
Беш йилга озодликдан маҳрум этилган Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида яшовчи 75 яшар фаол Набижон Жўрабоев янги йил арафасида, 29 декабрь куни озодликка чиқди. Орадан уч кун ўтиб эса Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасидан унинг хотини Феруза Маматова устидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар келди.
Ўтган жума куни кечқурун Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида истиқомат қилувчи Хуршида Жамолованинг ўнлаб танишлари “Билайн” мобил алоқа компанияси ўтказган акцияда “Chevrolet Spark” автомобили ютганлиги билан уни табриклади. Бироқ, “Билайн”нинг Қарши офисига борган Хуршида Жамоловага ютуқнинг эгаси бошқа киши эканлигини айтишмоқда.
Ўзбекистон Президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримовага тегишли эканлиги айтиладиган Швейцариянинг Женева кантони, 1223 ch Chemin de la Prévôté 7 кўчасидаги виллага 27 декабр куни кечаси соат 11да "PROTECTAS" қоровуллик ташкилоти ходимлари кириб олди.
Ўзбекистон Президентининг металлолом жамғариш ҳақидаги фармойишини бажариш масъулияти яна мактаб-коллежлар ўқувчилари зиммасига тушмоқда. Мактаб ва коллежлар раҳбарияти йиғиб беролмаган металлолом учун нақд пул тўлашга мажбур этиляпти.
Ўзбекистонда 2014 йилда беш тоифадаги жисмоний шахслар учун имтиёзлар бекор қилинади. Жумладан Иккинчи жаҳон урушида Ленинград қамали пайтида ишлаган шахслар, касбий фаолияти давомида ногирон бўлган ички ишлар ходимлари, Афғонистон уруши қатнашчилари, ўн нафардан кўп бола туққан аёллар, Чернобиль АЭСи фалокатини бартараф этишда иштирок этган жисмоний шахслар солиқ имтиёзидан маҳрум этилади.
Тошкент шаҳaр Олмазор тумани ҳокими Обид Зайниддинов чоршанба куни эрталаб Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ҳибсга олинди. Норасмий маълумотларга кўра, ҳоким молиявий жиноятларда айбланмоқда.
Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот сода заводида ишлайдиган ёш мутахассислар иш ҳақининг жуда озлиги боис ишдан кетмоқчи бўлаётгани, бироқ корхона раҳбарияти уларнинг беш йил ишлаб бериш шарт эканлигини рўкач қилиб мутахассисларни вагон юклашга ҳам жалб қилаётганидан шикоят қилди. Завод маъмурияти ёш мутахассисларга нисбатан ҳеч қандай қонунбузарлик бўлмаётганини иддао қилмоқда.
Давомини ўқинг