тел: +420 2 2112 2397 Skype: assadrskype
Email: sadriddin61@gmail.com Facebook: Sadriddin Ashurov
Йил бошидан бери Россияда 4 нафар хоразмлик меҳнат муҳожири ҳалок бўлди. Бу ҳақда Хоразмдаги “Нажот” ташкилоти хабар тарқатди. Ташкилотга кўра, ўтган йил давомида Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон республикасига 112 нафар меҳнат муҳожири тобутда қайтган.
Ўзбекистон вилоятларида йўқлигидан ишлатиш имкони бўлмган газ ва электрга пул тўланаётгани, соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммолар, Ливияда рўй бераётган исёнга муносабат ва Тошкент режимининг таъқиблари ҳақидаги ҳикоялар "Эркин микрофон"нинг бугунги сонида.
"Эркин микрофон"га Сурхондарёдан қўнғироқ қилган Ўрол ака Шавкат Мирзиёевнинг вилоятга ташрифи нархларнинг ошишига сабаб бўлганини айтар экан, Ислом Каримовни тахта яна 10 йилга қолдиришни таклиф қилди. Бошқа тингловчимиз металлолом йиғишга чақалоқлар жалб этилаётгани ҳақида гапириб берди.
Самарқанд вилоятидаги хонадонларга янги “уй дафтари” тарқатилмоқда. Инсон ҳуқуқи ҳимоячилари буни “чақимчилик”нинг янги шакли деб аташяпти. Энди хонадон соҳиби уйга ким келиб-кетгани, оила аъзоларидан ким қаерга кетгани ҳақидаги маълумотни бу дафтарга киритиб, маҳалла қўмиталарига тақдим этиши шарт.
Жаҳон банкига кўра¸ озиқ-овқат нархларининг ошгани кейинги ярим йил ичида ривожланаётган мамлакатларда 44 миллионга яқин аҳолининг қашшоқлашишига сабаб бўлган. Ўзбекистонда ҳам ўтган йилда озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи 50-100 фоизга ошди.
Қорақалпоғистон республикасининг Амударё туманидаги собиқ “Улуқ” фермер хўжалиги раиси Олим Эшмуродов ҳибсга олинди. У туман ҳокимига туҳмат қилганлик ва ёлғон хабар берганликда айбланмоқда. Фермернинг адвокати бу айбловлар қалбакилаштирилганини айтмоқда.
Бу хабарни Озодликка еткизган жиззахликлардан бирига кўра¸ вилоят собиқ ҳокимига жиян бўлган 25 яшар Зафар Анорбоевнинг отиб ўлдирилганини Ғаллаоролда каттаю кичик эшитган¸ бироқ унинг нима учун ўлдирилгани ҳақида халқ орасида турли тахминлар урчиган.
Ўзбекистон президенти"Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили давлат дастури тўғрисида"ги қарорни имзолади. Расмийлар иддаосича, мазкур қарор тадбиркорларга кўпроқ эркинлик беради ва назорат тузилмаларининг кичик бизнес фаолиятига аралашувини кескин қисқартиради.
Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудининг 570 йиллиги Ўзбекистон¸ қолаверса хорижда ҳам кенг нишонланиб, шоир ижодига бағишланган илмий-адабий анжуманлар ўтказилаётган бир пайтда, унинг Ҳиротдаги қабри очиқ мозорлигича қолмоқда.
“Биз киммиз? Қаердан келиб қаерга бормоқчимиз?” деган савол безовта қилади мени. Назаримда¸ бизнинг халқимиз ҳали тўла-тўкис миллат бўлиб шаклланмаганга ўхшайди. Айниқса¸ Ўш ва Жалолободдаги воқеалардан кейин бунга тўла ишондим"¸ дейди тошкентлик тарихчи.
Президент Каримовнинг Самарқандга борганидан сўнг вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, бир қатор туманлар прокурорлари ишдан олинди. Бироқ кузатувчилар бир бошлиқ ўрнига бошқасининг келиши билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимида бирор ўзгариш бўлишига шубҳа билан қарайди.
Қозоғистоннинг Тошкентдаги элчихонаси Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига нота юборди. Қозоғистон дипломатик ваколатхонаси ташқи ишлар вазирлигидан ўзбек-қозоқ чегараси яқинида ҳалок бўлган ўзбекистонлик қозоқ билан боғлиқ воқеага ойдинлик киритишни сўради.
Фарғона вилоятининг Қўштепа туман соғлиқни сақлаш ва халқ таълими бўлимлари раҳбарлари ўз ходимларига пластик карточкага пенсиясини ўтказишга “рози” бўлган пенсионер топиб келиш ҳақида топшириқ берди. Топшириқни бажармаганлар ишдан кетиши ҳақида огоҳлантирилди.
"Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган мухлисларимиз орасида Озодликни Ўзбекистонни "ёмонлайверганликда" айблаганлар ҳам, дастурларимиз орқали Ўзбекистон тўғрисидаги энг сўнгги ва ишончли ахборот олаётганидан миннатдор бўлганлар ҳам бор. Мухлисларимиз билдирган фикрлар учун Озодлик ҳам улардан миннатдор.
"Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган тингловчиларимиз одатдагидек, турли мавзуларни кўтарди. Кимдир Салимбой мустабид совет режимига қарши курашган деса, яна биров Россияда миллатчиларга дуч келиб, милицияга тушиб қолган ўғли ҳақида сўзлади. Бошқа мухлисимиз, қорақалпоғистонлик Зулфия Бегалиева тақдири билан қизиқди.
"Эркин микрофон"га Тошкентдан қўнғироқ қилган мухлисларимиздан бири яқинда WikiLeaks сайти Ўзбекистонда криминал авторитет деб танилган Салим Абдувалиевнинг ҳукумат билан тил бириктириб иш кўриши ҳақидаги маълумотларни эълон қилганига эътироз билдиди.
GM-Ўзбекистон қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган “Нексия” ва “Матиз” русумли автомобиллар тўрт ойдан буён автомобил дўконларида сотувда йўқ. Ўзбекистонликлар ўзларида ишлаб чиқарилган автомобилларни валютага ҳам, миллий сўмга ҳам сотиб олиш имконияти йўқлигидан шикоят қилмоқдалар.
Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидан қўнғироқ қилган Набижон ота газ ва электр таъминотидаги асосий муаммо коррупция эканига эътибор қаратади. Унингча, жабҳадаги коррупцияга барҳам берилса, Ўзбекистонда газ ва электр бўйича муаммо қолмасди.
Фарғона вилоят тиббий меҳнат экспертиза комиссияси бошлиғи Авазбек Абдуқодиров Озодлик радиосига телефон қилиб,6 январ куни "Эркин микрофон" эшиттиришида мазкур комиссия устидан шикоят қилган Ғуломжон Ашуровнинг айтганларига эътироз билдирди.
Давомини ўқинг