тел: +420 2 2112 2397 Skype: assadrskype
Email: sadriddin61@gmail.com Facebook: Sadriddin Ashurov
Бу галги "Баҳс майдони"да мухолифлар Ўзбекистоннинг бугунги ижтимоий ва сиёсий ҳаётини СССР давридаги ҳаётга таққослаб, тортишадилар
Чироқчи туманидаги 20 та қишлоқ аҳли 8 декабрдан бошлаб ҳокимият биноси олдида норозилик намойиши ўтказмоқчи.
Жиззах шаҳар 1-сонли ички ишлар бўлимига милиция ходимлари томонидан ушлаб олиб келинган 21 ёшли Содиқжон Эргашев изолятор хонасида ўзини осиб қўйди.
Ҳибсдалиги пайтида ўлиб қолган ички ишлар идорасининг собиқ ходими, 28 ёшли Алмардон Рўзиқулов қорамол ўғирлаганликда айбланиб, ҳибсга олингани айтилмоқда. Марҳумнинг яқинлари унинг қийноқлардан ўлганини айтмоқдалар. Бироқ ички ишлар мулозимларига кўра, маҳбус тергов изоляторида ўзини осиб қўйган.
Сирдарё вилоятининг Ховос туманидаги “Амир Темур” номли пахта қабул қилиш пункти ёниб кетди. Озодлик манбаларининг маълум қилишларича, ҳар бирига 200-250 тонна пахта босилган “бунт”ларнинг камида тўққизтасига ўт тушган.
"Эркин микрофон"га қўнғироқ қилглан мухлисларимизнинг бири Қўқондаги ижтимоий муаммолардан апирган бўлса, яна бири Ўзбекистон санъатидаги муаммоларни кўтарди.
Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев 22 ноябр куни Фарғона вилояти ҳокимиятида ўтказган йиғилишда шаҳар реконструкциясига халал берадиган аҳоли уйларини бузиш ва кўчириш ҳақида тегишли ташкилотларга буйруқ берди.
Миллий хавфсизлик хизмати ҳибсга олган Воҳид Абдуллаев мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш ва коррупцияга боғлиқ жиноятларда айбланмоқда.
Ўзбекистонлик инсон ҳуқуқи фаоли Аъзам Фармоновнинг турмуш ўртоғи Озода Ёқубованинг айтишича, унинг эридан “қамоқдаги ҳамма шароитлар яхши, қийноқлар умуман йўқ” мазмунидаги тилхат қийноқлар остида ёздириб олинган. Ўзбекистонлик ҳуқуқ фаолларининг айтишича, А. Фармоновдан олинган тилхат расмийлар ЕХҲТ сентябр-октябр ойларида ўтказган мажлисга тақдим қилинган ҳисоботга тиркалган.
Тергов давомида миршаблар томонидан зўрлангани айтилган Райҳон Соатова 2¸5 йиллик қамоқдан сўнг манзил колониясига ўтказилди.
Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг ҳашаматли янги уйини очиш маросимида президентнинг ўзи қатнашди.
Ўзбекистоннинг қўшни давлатларга нисбатан тутаётган сиёсати ҳақида нима дейсиз? мавзусида тожикистонлик ва ўзбекистонлик тингловчилар Баҳс майдонида тортишади.
Пахта мавсуми давомида ўтилмаган дарс соатларини расмийлаштириб бермаган ўқитувчи ҳайфсан олди.
Андижон вилоятида нафақат газ, тўрт кундан бери электр йўқлиги боис қишлоқлар зулматга чўккан.
Ўзбекистон пойтахтида фуқароларга янги биометрик паспорт берила бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ маълум қилди.
Ўзбекистонда вилоят ҳокимларининг маҳаллий телевидениеда аҳоли билан ўтказган очиқ мулоқоти, бир қарашда, ҳокимлар ниҳоят халқ дардини тинглашга киришди, деган тасаввур пайдо қилиши мумкин. Бироқ...
Ҳар ҳолда, жиззахлик талаба йигит Жасур ўзи истиқомат қилаётган жойда ана шундай шабадани сезгандай бўлибди.
Тошкентда бир неча кун кузатилган бензин тақчиллигидан сўнг ҳайит кунлари ёнилғи қуйиш шохобчаларида яна бензин пайдо бўлди.
Икки ойча давом этган пахта теримидан қайтган ўқитувчи ва ўқувчилар энди дарсга чиқамиз¸ деб турганда, туман ҳокими яна ҳаммани пахтага ҳайдади.
“Ўзбекистон ҳукумати ва президенти тутган сиёсатини маъқуллайсизми?” мавзусида мамлакатдан ташқарида яшаётган ўзбекистонликлар “Баҳс майдони”да тортишди.
Давомини ўқинг