емайл: bekievam@rferl.org Facebook: @Mehribon.Bekieva
Ўзбекистон иқтисодининг барча сердаромад соҳаларини ўз монополиясига айлантирган Зеромакс ва унинг шўъба корхонаси Нефтгазмонтаж ширкати ходимлари ширкат бош ижрочи директори Миродил Жалоловнинг ҳибсга олиниши борасидаги хабарларни инкор қилишди.
Ҳозирда ўттизга яқин невара, ўндан зиёд эваранинг бувиси¸ ўтган аср бошида эса Ҳужум” кампанияси озод қилган қизлардан бири бўлган қашқадарёлик Зайнаб момо 82 йиллик умри давомида 8 март билан боғлиқ фақатгина битта байрамни яхши хотирлайди.
Сурхондарёлик Райҳон Соатовани тергов давомида зўрлаган милиция ходимларига нисбатан очилган жиноий иш бўйича тергов жараёни якунланди. Соатова боласининг отаси кимлиги ҳамда зўравон милицонерлар исми шарифининг судда ошкор бўлиши кутилмоқда.
Тошкент вилояти Паркент тумани Ички ишлар бўлими тергов бўлинмаси собиқ бошлиғи Ҳайитали Игламов БМТдан ёрдам сўраяпти. Игламовнинг яқинлари¸пора билан қўлга олинган Ҳайиталига нисбатан қийноқлар қўлланилаëтганидан ташвишда.
Сирдарёда «Жиҳодчилар» диний гуруҳига алоқадорликда айбланиб, ҳибсга олинган етмишга яқин диндорнинг 11 нафари устидан маҳкама якунланди. Суд ҳукмига кўра, судланувчилардан 8 нафари суд залидан озод қилинди, қолган уч кишига 3-4 йиллик қамоқ жазоси тайинланди.
...дейди "Қурултой" дастурининг сўнгги сонидаги фикрларга жавобан ўзбекистонлик қочқинлардан бири.
Мамлакатдаги таълим масканларини бозорга айлантириб¸ миллат тараққиëтини ортга тортган шахслардан деб аталган Ўзбекистон Халқ таълими вазири Ғайрат Шоумаров ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Азимжон Парпиев бир кунда лавозимидан бўшатилди.
Ўзбекистонда 1 февралдан бошлаб хорижга жўнатиладиган почта жўнатмаларининг нархи қимматлади. "Ўзбекистон почтаси" ширкати маъсулларига кўра¸ эндиликда чет элга юбориладиган жўнатмалар нархи 50 фоизга, хат жўнатмалари нархи эса 100 фоизгача оширилди.
Ўзбекистондаги энг катта савдо мажмуаси ҳисобланадиган Тошкентдаги “Карвон бозори” раҳбарларидан 52 нафари савдо қоидаларини бузиш ва катта миқдордаги маблағни талон-тарож қилишда айбланиб ҳибсга олинган¸ 19 мулозимга эса қидирув эълон қилинган.
...дейди халқнинг қўлидаги сўнгги пулини ҳам тортиб олаëтган маҳаллий расмийларни назарда тутган жиззахлик Набижон Жўрабоев.
Бу гапни оддий одамларгина эмас, балки Ўзбекистондаги расмий партия мутасаддилари ҳам айтмоқдалар.
Шаҳрихонлик 22 тадбиркор “жиҳодчи”ларга чиқарилди. Mаҳаллий телеканаллар орқали намойиш қилинган филмда шаҳрихонлик тадбиркорларнинг “Жиҳодчилар” гуруҳига аъзо экани айтилиб, улар мамлакат тинчлигига раҳна солаётган террорчилар сифатида қораланди.
Ўзбекистонлик ўқувчилар эндиликда пахтакорлигу пиллакорликдан ташқари товуқ боқиш билан ҳам шуғулланадилар. Халқ таълими мутасаддиларига кўра, мамлакатдаги ҳар бир мактабда паррандачилик фермалари ташкил қилиниб, юзтадан товуқ боқиш режаланмоқда.
Минтақадаги икки йирик давлат - Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги савдо обороти ўтган йил давомида учдан бирга қисқарган. Чегаранинг иккала томонида яшовчи оддий халқ¸ буни қўшнилар ўртасидаги сиëсий зиддиятнинг иқтисоддаги нуқси¸ дея талқин қилмоқда.
Андижон вилоятининг Олтинкўл тумани ҳокимлиги мутасаддилари олтинкўллик ҳар бир фуқарога бир ойда уч килодан зиёд гўшт ейишни тавсия қилишмоқда. Ҳокимлик томонидан ҳар бир оилага кунлик оқатланиш рациони бўйича ёзма равишда кўрсатмалар тарқатилаяпти.
Россияда мардикорлик қилиб юрган бухоролик Шерали ака ўзбек болалари маърифатсиз бўлиб қолаётганидан куйинади.
2009 йил ëзида Тошкентда содир бўлган сирли қотиллик ва суиқасд уринишидан сўнг Ўзбекистон бўйлаб юзлаб намозхон ҳибсга олинди ва айни кунларда нафақат Тошкент балки вилоятларда ҳам уларнинг аксари махфий маҳкамага тортилмоқда.
Айни кунларда Ўзбекистоннинг Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида сиёсий ва диний мотивлар бўйича шов-шувли учта суд ўтказилмоқда. Уларнинг ҳаммаси яширин тарзда, хавфсизлик чоралари кучайтирилган тартибда ўтаяпти.
Тошкентдаги “Илҳом” театри асосчиси ва раҳбари Марк Вайл ўлими билан боғлиқ маҳкама ниҳоясига етаяпти. Таниқли режиссёр ўлимида икки ўзбекистонлик, бир тожикистонлик ва бир россиялик айбланмоқда. Прокурор Марк Вайл қотилларига 20 йиллик қамоқ жазоси берилишини сўради.
Бу гапни Озодликка 10 феврал куни Хайрулла Ҳамидовнинг онаси Муқаддас ая журналистнинг адвокати гапига таянган ҳолда айтди. Айни пайтда Ҳамидовнинг адвокати тергов тафсилотларига тўхталишни истамади.
Давомини ўқинг