емайл: bekievam@rferl.org Facebook: @Mehribon.Bekieva
Ўзбек эстрадасининг 25 йиллик юлдузи Юлдуз Усмонова Озодлик билан суҳбатда ўзининг нима сабабдан Туркияга чиқиб кетганига оид саволларга жавоб беради¸ Туркиядаги ижоди ҳақида ҳикоя қилади.
3 июл куни ўзбекистонлик рефери Равшан Эрматов Аргентина-Германия ўртасида бўлиб ўтадиган ўйинни бошқаради. Жанубий Африкада ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг чорак финал баҳсларидан бири ҳисобланган ушбу ўйин финал олдидан финал дея баҳоланмоқда.
"У ҳам бўлса¸ бу халқнинг ўз юртида қадр топмай¸ ўз ерида иқтисодий имкон топмай¸ бошқалар хизматкорига айланганида"¸ дейди ўзбекистонликлардан бири.
Айни кунларда электр энергияси учун аввалдан ҳақ тўлаш тизими Тошкент шаҳрининг тўртта туманида синовдан ўтказилаяпти. Агар синов натижалари ижобий бўлса, бу тизим 2011 йил охирига қадар бутун Ўзбекистон бўйлаб жорий қилинади. Расмийлар бу қоидани мақтаса¸ аксар тошкентликлар ундан норози.
БМТ маълумотига кўра, Қирғизистон жанубидаги зўравонликлар пайтида Ўш шаҳри марказида 1749 та уй тўлалигича ёниб битган¸ яна 58 та уйга жиддий зарар етган. Жалолобод вилоят ҳукумати эса, вилоятда 354 уйнинг ёниб битгани ҳақида маълум қилди.
Бу саволга "ҳа" деб жавоб бераётган ўшлик ва жалолободликлар ҳам, "йўқ" деб жавоб бераётган суҳбатдошларимиз ҳам кўнгилларининг бир чеккасида келажакда вазият ўнгланишига, адолат қарор топишига умид сақлаётганларини яширмадилар.
Ўзбекистонга қочиб ўтган аксар қочқинлар ўз ихтиёрлари билан Қирғизистонга қайтаётганликларини айтишса, айрим қочоқлар уларни қайтишга мажбурлашаётгани ҳақида гапиришаяпти.
Озодликка мурожаат қилаëтган аксар ўзбекистонликлар Ўш ва Жалолободдаги қирғинни даҳшат ва чуқур қайғу билан кузатаëтгани¸ бироқ миллатдошларига ëрдам бера олмаганидан хижолат эканини айтмоқда.
Ўзбек тилида чоп қилинадиган Дийдор газетаси бош муҳаррири¸ 16 июн куни вақтли ҳукумат тарафидан ҳибсга олинган Улуғбек Абдусаломов тақдири ҳануз номаълумлигича қолаётир. Айни пайтда Ўшдаги ўзбек журналистлари фаолияти деярли тўхтатилган бўлиб, улар ҳаёти ҳам таҳдид остида қолмоқда.
Ўш ва Жалолободдаги қирғин¸ бегуноҳ ўзбек аëллари¸ қизлари¸ болаларининг шавқатсизларча қирғин қилиниши ўзбек ижодкорлари қалбини ҳам ларзага солмоқда. Юлдуз Усмонованинг мазкур қирғин ҳақида айтган янги қўшиғи бир куннинг ўзидаëқ эл оғзига тушди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қирғизистондан қочқинларни қабул қилиш тўхтамаганини билдирди. Расмийларга кўра, 15 июн тушгача 100 мингдан зиёд қирғизистонлик қочқин Ўзбекистондан паноҳ топган. Чегаранинг қирғиз томонида эса¸ гуманитар фожиа ëйилмоқда.
Қочқинлар ўзбек-қирғиз чегарасидаги тўртта жойдан: Қорасув, Суратош, Олимтепа ва Ёрқишлоқдаги чегара пунктлари орқали Ўзбекистонга ўтказилмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра¸ қочқинлар оқимини уддалай олмаслигини айтган Тошкент расмийси чегара ëпилишини билдирган.
Ўзбекистон 13 июн куни ҳам қирғизистонлик қочқинларни қабул қилишда давом этди. Қирғизистонлик қочқинлар Андижон вилоятидаги Марҳамат, Хўжаобод ва Жалолқудуқ туманларига жойлаштирилмоқда. Ўзбекистон Фавқулодда ҳолатлар вазирлигига кўра¸ улар сони 75 мингдан ошган.
Қирғизистон чегара хизмати хабарига кўра, 12 июн куни қирғизистонлик ўзбекларнинг Ўзбекистон томонга ўтишига рухсат берилди. Асосан аёллар, болалар ва ярадорлардан иборат ўшлик қочқинлар Андижон вилоятидаги айрим мактаб ва коллежларга жойлаштирилмоқда.
Ҳар йил мактабни ота-оналар ремонт қилиб берса¸ имтиҳон оладиган ўқитувчига пул йиғиб овқат қилиб берса ва бу нарсалар ихтиëрий хайриядан мажбурий тўловга айланган бўлса¸ улар Ўзбекистон қонунларида ҳам борми¸ дея алам билан гапиради ота-оналардан бири.
Ўзбекистонда олигархларга нисбатан бошланган ҳужум ортидан навбат ўртача бойларга келган кўринади. Тошкентдан олинган маълумотларга кўра, шу кунларда пойтахтдаги бойларнинг пайтавасига қурт тушиб қолган - улар мол-мулкини рўйхатга олиш бошланган.
11 май куни давлат қораловчиси таниқли журналист Хайрулла Ҳамидовга 7 йиллик қамоқ жазоси берилишини сўради. Хайрулла Ҳамидов ва яна 18 айбланувчи устидан Тошкент вилояти Янгийўл тумани Гулбаҳор посëлкасида ўтаëтган маҳкамада жума куни ҳукм ўқилиши кутилмоқда.
Андижондаги қонли воқеалардан беш йил ўтиб бугун Андижонда нима гап? Беш йил муқаддам мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор кўп минг кишилик намойишга чиққан Андижон аҳли бугун 13 май воқеаларини хотирлайдими?
деб хабар берган меҳнат муҳожирларидан бири¸ икки кун аввал содир бўлган бу қотиллик тафсилот ва оқибатлари ҳақида гапиради.
“Болаларни асранг” халқаро ташкилотининг Оналар индекси деб номланган йиллик ҳисоботига кўра¸ “Кам тараққий қилган давлатлар” қаторига киритилган Ўзбекистон оналик ва болалик учун мавжуд шароит бўйича дунëдаги 160 давлат рўйхатида 66- ўринга қўйилди.
Давомини ўқинг