емайл: bekievam@rferl.org Facebook: @Mehribon.Bekieva
Наманганда мухолифатдаги “Бирлик” партияси аъзоси Абдураҳмон Алиев номаълум шахс томонидан калтаклаб кетилди. Бир ҳафтадан буён шифохонада ётган А.Алиев калтакланишига айнан сиёсий фаолияти сабаб бўлганини таъкидламоқда.
Ўзбекистон президентининг 5 мартдаги фармонига мувофиқ, 1 апрелдан бошлаб бюджет ташкилотлари ишчи-хизматчиларининг ойлик маошлари, нафақа ва стипендиялар миқдори 12 фоиз оширилади.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари миллий маркази Умумжаҳон инсон ҳуқуқлари декларацияси қабул қилинганининг 60 йиллиги мамлакатда кенг нишонланаётганини билдирди.
Ўзбекистонда ҳарбий хизмат ёшидаги йигитлар учун баҳорги чақирув эълон қилинди. Айни пайтда армияга бориш истагида бўлганлар ҳам, ҳарбий хизматдан қолишни хоҳлаётганлар ҳам ҳаракатга тушиб қолган.
Йилига тўрт миллион тоннага яқин пахта хомашёси тайёрланадиган Ўзбекистонда аҳоли пахта ёғи танқислиги ва қимматлигидан азият чекаётир. Пахта ёғини аҳолига маҳаллалар орқали тарқатиш йўлга қўйилган.
Тошкентлик 72 ёшли Насиба Эшмуҳаммедова xалқаро жамоатчиликдан ёлғиз ўғлига нисбатан бўлаётган қийноқлар тўхталишига ва унинг озодликка чиқишига кўмаклашишни сўрамоқда.
http://tbn0.google.com/images?q=tbn:8xZqAR4obgDoPM:http://www.russia-today.ru/2005/no_18/pict/18theme.jpg Ўзбекистон ҳукумати ниҳоят мамлакатда миграция муаммолари борлигини тан олган кўринади. Ҳукумат нуқтаи назарини ифодаловчи “Press-uz.info” сайти айни пайтда “Аҳоли миграцияси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама этилаётганини хабар қилди.
Ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамиятининг Марҳамат тумани бўлими раиси Дилмурод Муҳиддиновнинг амнистияга тушгани маълум бўлди.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига қарашли “Постда” газетасининг собиқ бош муҳаррири, милиция капитани Шуҳрат Муродовнинг апелляция аризасини кўриб чиққан судлов ҳайъати дастлабки суд ҳукмини ўз кучида қолдириш ҳақида ажрим чиқарди.
Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи айни пайтда Навоий вилоятидаги қамоқхонада сақланаётган 27 ёшли Шуҳрат Одилхоновга нисбатан қийноқлар қўлланилаётгани ҳақида хабар тарқатди.
Бухоро вилояти жиноят ишлари суди қашқадарёлик 14 намозхондан бирини амнистия асосида суд залидан озод этди, қолганларига 16 йилдан 20 йилгача бўлган муддатларга қамоқ жазоси белгилади.
Бишкек шаҳрида аёлларга бағишланган биринчи халқаро кинофестивал бўлиб ўтди. Унда марказий осиёлик кино усталари томонидан яратилган аёллар мавзусидаги ўнта ҳужжатли фильм намойиш қилинди.
http://tbn0.google.com/images?q=tbn:7oijpDNoTEozDM:http://kiyany.obozrevatel.com/files/19/_News_image_large_19495.jpg Бухоро вилоятида қашқадарёлик ўт тўрт намозхон устидан суд жараёни бошланди. Намозхонлар конституциявий тузумга тажовуз қилишга уриниш ва тақиқланган диний ташкилотга алоқадорликда айбланмоқда.
Ўзбекистонлик хонанда Озода Нурсаидова “Youtube” сайти орқали бутун дунёга ўзининг Ўзбекистонда демократия тарафдори эканини эълон қилди.
Қирғизистонда мухолифатдаги партиялар томонидан "Инқилобий қўмита" тузилди. Янги тузилган қўмитанинг асосий мақсади 2005 йилдаги 24 март революцияси талабларини амалга ошириш ва амалдаги президент Қурманбек Бакиевнинг истеъфосига эришиш эканлигини айтади "Асаба" партиясининг раҳбари Азимбек Бекназаров.
“Эзгулик” жамияти аъзоси Карим Бозорбоев давлат мулкини ўзлаштириш ва Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси раҳбарини ҳақоратлаш каби айблар билан 3,5 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Россиянинг Тюмень вилоятида саккиз кун аввал бедарак йўқолган ўзбекистонлик қочқин Абдуғани Камалиев депортация қилишга мўлжалланган чет эллик фуқароларни вақтинча сақлаш изоляторида экани маълум бўлди.
Ўзбекистонда пахта етиштиришда болалар меҳнатидан оммавий фойдаланишга қарши халқаро босим кун сайин кучайиб бораётир.
Москвада 21 ноябрь куни “Самарқанд иконалари” номли ғайриоддий кўргазма очилади. Бир ҳафта давом этадиган ушбу кўргазмада ўзбекистонлик мусаввир Шуҳрат Абдумаликовнинг санъат асарлари намойиш этилади.
Бу йил дунёнинг аксарият мусулмон мамлакатларида 12 октябрь куни нишонланган Ийди рамазон айрим давлатларда, жумладан, Ўзбекистонда 13 октябрь куни байрам қилинади.
Давомини ўқинг