емайл: bekievam@rferl.org Facebook: @Mehribon.Bekieva
Журналист ва ҳуқуқ фаоли Солижон Абдураҳмонов адвокатларининг Қорақалпоғистон Олий судига апелляция тартибида йўллаган шикоят аризаси тақдири ҳанузгача ҳал бўлгани йўқ.
Ўзбекистонда бу йилги пахта мавсуми етти нафар талаба ва мактаб ўқувчиси ҳаётига зомин бўлди. Ҳашарчи ёшларнинг ҳар йилгидек яна ўта оғир шароитда ишлаб- яшашларига тўғри келди.
Тошкентлик стюардесса Зинаида Кудряшова Ўзбекистон Ички ишлар Вазири ўринбосарига очиқ хат йўллаб, нега ўзига чиқиш визаси берилмаётганлиги сабабларини тушунтиришни талаб қилди. Бундан аввал Кудряшова айни талаб билан Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги биносини пикет ҳам қилган эди
Ўзбекистондаги “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти фаоллари ташкилотнинг Андижон вилоят бўлимини қайта рўйхатдан ўтказишга уринмоқда. Андижон вилоят Адлия бошқармаси ташкилотнинг аввалги сўровини жорий йили рад қилган эди. Куни кеча эзгуликчилар яна бир бора вилоят Адлия бошқармасига хужжат топширишди.
Ўзбекистонда кунлар совиши билан табиий газ тақчиллиги кузатилаяпти. Маҳаллий матбуот эса тинимсиз мамлакатда қишга пухта тайёргарлик кўрилаётганидан гапирмоқда. Ўтган қишнинг қаҳратон совуғида мамлакатнинг деярли барча ҳудудларида табиий газ етишмовчилиги юзага чиққан эди. Бу йилги қиш мавсуми ҳам газ билан боғлиқ муаммолардан холи бўлмайдиган кўринади.
АҚШда 4 ноябр куни ўтказиладиган президентлик сайлови ҳозирда аскар дунё диққат-марказида қолмоқда.Хўш, ўзбекистонликлар Америкадаги ушбу сиёсий жараёндан қанчалик хабардор? Уларни АҚШ президентлигига ким сайланиши қизиқтирадими ўзи?
24 октябр куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман жиноий ишлар судида “Инсон ҳуқуқлари халқаро жамияти”нинг собиқ фаоли Гўзал Тошпўлатова устидан маҳкама жараёни бошланди.
Бекободдаги қамоқхонада жазо муддатини ўтаётган ҳуқуқ фаоли Абдурасул Худойназаров ўз жонига қасд қилган. “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти маълумотига кўра, Абдурасул Худойназаров қамоқхонадаги қийноқларга чидай олмай ўзини ўлдирмоқчи бўлган. Кузатувларга кўра, Ўзбекистон қамоқхоналарида маҳбусларга нисбатан қийноқлар мунтазам давом этаётир. Ҳуқуқ фаоллари маҳбусларга жисмоний қийноқлар билан биргаликда руҳий қийноқлар ҳам қўлланиши ҳақида хабар қилади.
Ўзбекистон президентининг 22 октябрдаги фармонига мувофиқ, 16 ноябрдан бошлаб бюджет ташкилотлари ишчи-хизматчиларининг ойлик маошлари, нафақа ва стипендиялар миқдори 12 фоиз оширилади. Бу жорий йилда Ўзбекистон президентиниг айни кўринишдаги учинчи фармонидир. Аҳолининг турмуш даражасини кўтариш мақсадидаги ушбу фармонлар аксинча иқтисодий муаммоларнинг кўпайишига сабаб бўлаётгани кузатилади.
http://gdb.rferl.org/6BE2211B-1DD6-4345-B4F9-86D21E3C6265_w203.jpg --> http://gdb.rferl.org/6BE2211B-1DD6-4345-B4F9-86D21E3C6265_mw800_mh600.jpg 23 октябр куни Қорақалпоғистоннинг Амударё туман судида ҳуқуқ фаоли ва мухолифатчи Аъзам Турғуновни 10 йил муддатга қамоқ жазосига маҳкум қилиш бўйича суд ҳукми эълон қилинди. Суд ҳукмига кўра, Аъзам Турғунов Ўзбекистон Жиноят кодексининг 165 – моддаси яъни товламачилик банди бўйича айбдор деб топилди. Ҳуқуқ фаоли жорий йилнинг 11 июль куни нукуслик бир фуқародан 20 миллион сўм пора талаб қилганликда гумон қилиниб ҳибсга олинганди.
http://gdb.rferl.org/4822E55C-B674-424F-9605-966F8E19A008_w203.jpg --> http://gdb.rferl.org/4822E55C-B674-424F-9605-966F8E19A008_mw800_mh600.jpg Куни кеча журналист ва ҳуқуқ фаоли Солижон Абдураҳмоновнинг адвокатлари Қорақалпоғистон Олий судига апеляция тартибида шикоят аризаси топширди. 12 кун аввал Солижон Абдураҳмонов наркотик сотишга ҳаракат қилганликда айбланиб, 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинганди.
Айни пайтда Навоий вилоятидаги қамоқхонада сақланаётган 22 ёшли маҳбус Акбар Алимбековнинг онаси Хосият Алимбекова ўз ўғлига нисбатан қийноқлар қўлланилаётгани ҳақида хабар қилади. Кузатувларга кўра, Ўзбекистон қамоқхоналарида маҳбусларга нисбатан қийноқлар мунтазам давом этаётир. Ҳуқуқ фаоллари маҳбусларга жисмоний қийноқлар билан биргаликда руҳий қийноқлар ҳам қўлланиши ҳақида айтадилар.
Ўзбекистонда ҳарбий хизмат ёшидаги йигитлар учун кузги чақирув давом этмоқда. Айни пайтда армияга бориш истагида бўлганларнинг ҳам, ҳарбий хизматдан қолишни ҳоҳлаётганларнинг ҳам ҳаракатга тушганлиги кузатилади. Маҳаллий мудофаа бўлимларида эса ҳарбий чақирувни ташкил қилиш қизғин паллага кирган.
20 октябр куни Қорақалпоғистоннинг Амударё тумани судида ҳуқуқ фаоли ва мухолифатчи Аъзам Турғуновга очилган жиноий иш бўйича маҳкама жараёни якунланиб, суд ҳукмини ўқиш 23 октябрга белгиланди. Давлат қораловчиси суд раисидан Аъзам Турғуновга нисбатан 13 ярим йиллик қамоқ жазоси белгиланишини сўраган. Аъзам Турғунов жорий йилнинг 11 июль куни 20 миллион сўм пора талаб қилганликда гумон қилиниб ҳибсга олинган эди. Ҳуқуқ фаоли Ўзбекистон Жиноят кодексининг 165 –моддаси¸ товламачилик банди бўйича айбланмоқда.
Жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи мобайнида бир ярим мингга яқин Ўзбекистон фуқароси одам савдоси қурбони бўлган. “Халқ сўзи” газетаси айни маълумотни Ўзбекистон бош прокурори Рашиджон Қодиров матбуотга маълум қилганлиги ҳақида ёзади. Ўзбекистон фуқаролари асосан, Бирлашган Араб мамлакатлари, Қозоғистон, Россия, Таиланд, Туркия, Ҳиндистон, Исроил, Малайзия ва Жанубий Кореяга жинсий эксплуатация учун сотилар экан.
17 октябр кунги маҳкама жараëнида ҳуқуқ фаоли Аъзам Турғуновга сўнгги сўз берилган. Бироқ унинг сўзи охиригача тингланмасдан суд 20 октябрга қолдирилган. Бу ҳақда унинг жамоатчи ҳимоячиси Робия Ўтамуродова Озодликка маълум қилди.
http://gdb.rferl.org/80C02B70-D06B-4250-A868-C0E896E2F9A9_w203.jpg --> http://gdb.rferl.org/80C02B70-D06B-4250-A868-C0E896E2F9A9_mw800_mh600.jpg 15 октябрдан бошлаб Тошкентда йўл кира нархлари оширилди. Эндиликда автобус, троллейбус, трамвай ва метро учун йўл кира 350 сўм қилиб белгиланди. Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳридаги аҳолининг 70 % қисми жамоат транспортларидан фойдаланади. Аҳоли ушбу қисмининг аксарияти камбағал ва ўртаҳол оилаларга тўғри келади. Кейинги пайтда коммунал хизматлар учун тўловларнинг кетма-кет оширилиши устига йўл киранинг ҳам қимматлаши аҳолини мушкул аҳволларга олиб келишидан даракдай туюлади.
15 октябр куни Қорақалпоғистоннинг Амударё тумани судида ҳуқуқ фаоли ва мухолифатчи Аъзам Турғуновга очилган жиноий иш бўйича маҳкама жараёни якунланиб, суд ҳукмини ўқиш 17 октябрга белгиланди. Сал кам 100 кундан буён ҳибсда сақланаётган Аъзам Турғунов 20 миллион сўм пора талаб қилганликда гумон қилиниб, у Ўзбекистон Жиноят кодексининг 165 – моддаси яъни товламачилик банди бўйича айбланаяпти.
http://gdb.rferl.org/11C0A7A8-8FDE-4215-A747-AA5F59080AFE_w203.jpg --> http://gdb.rferl.org/11C0A7A8-8FDE-4215-A747-AA5F59080AFE_mw800_mh600.jpg Тошкентлик 14 ёшли собиқ маҳбус Шерзод Ҳайитматов ҳибсда ва қамоқҳонада ўзига нисбатан ҳуқуқ-тартибот идораларининг ходимлари томонидан қийноқлар қўлланилгани ҳақида матбуотга маълум қилди. Кузатувларга кўра, Ўзбекистон қамоқхоналарида маҳбусларга нисбатан қийноқлар мунтазам давом этаётир. Ҳуқуқ фаоллари маҳбусларга жисмоний қийноқлар билан биргаликда руҳий қийноқлар ҳам қўлланиши ҳақида хабар қилишади.
Давомини ўқинг