тел: +420 2 2112 3437 моб:+420 608 549 460
Twitter:@BarnoAnvar Facebook: Barno Anvar
Арманистонда бўлиб ўтган МДҲ мамлакатлари бош прокурорлари мувофиқлаштирувчи кенгаши йиғилишида аъзо давлатларда уюшган жиноятчилик ва одам савдосига қарши кураш масалалари муҳокама қилинди.
Кузатувчилар Европа Иттифоқи ташқи сиёсати мутасаддиси Ҳавьер Солана Марказий Осиёга сафари доирасида Ўзбекистонга бормаслиги ЕИ расмий Тошкентга қарши санкцияларини бекор қилмаслигидан дарак эканини айтмоқда.
Украинада парламент сайлови бўлиб ўтди. Бу сўнгги уч йил ичида мамлакатда ўтказилган тўртинчи сайловдир. Кузатувчилар сайлов натижасида бирор сиёсий партия парламентда мутлақ кўпчилик ўринга эга бўла олмаслигини айтмоқда.
Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадинажот 24 сентябрь куни АҚШдаги нуфузли илм даргоҳларидан бири — Колумбия университетида бўлиб, талабалар олдида маъруза қилди ва уларнинг саволларига жавоб берди.
Ўзбекистонда 2008 йил 1 январдан ўлим жазоси бекор қилинганига қарамай, мамлакат судлари жиноятчиларга нисбатан бундай жазони қўллаш ҳақида ҳукм чиқаришда давом этмоқда.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Тошкент шаҳри бўлими раиси Собиржон Тўлаганов Жиноят кодексининг 139-моддасига биноан туҳматчиликда айбланиб ҳибсга олинди.
Жиззах вилоятида Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари альянсининг икки аъзоси ва маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячиларидан бири номаълум аёллар гуруҳи томонидан аёвсиз калтакланди.
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси мамлакат етарли даражада ун билан таъминлангани ва буғдой захираси ҳам етарли экани ҳақида баёнот берди.
Ўзбекистонда амалдаги қонунчиликка кўра, 23 декабрда бўлиб ўтиши лозим бўлган навбатдаги президент сайлови учун расман сайловолди кампанияси эълон қилиниши керак бўлган кунга бир ҳафта қолди.
Наманган вилояти мусулмонлари диний бошқармаси рамазон ойи ичида вилоятдаги масжидларда маъруза қилиш, ваъзхонликни тақиқлади. Таровиҳ намозларини эса соат 22га қадар тугатиш буюрилди.
Ўзбекистон президенти мамлакат деҳқонларини 6 миллионлик ғалла хирмони бунёд этилгани билан қутлаган йилда мамлакатда ун ва ун маҳсулотлари баҳоси кун сайин ошишда давом этмоқда.
Наманган вилоятининг Поп туманидаги Халқобод қишлоғида яшовчи баптистлар насроний диний жамоаси етакчиларидан бири Николай Зулфиқоров устидан жиноят иши очилди.
Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг Жанубий Қозоғистон вилояти департаменти Ўзбекистоннинг мазкур ҳудудда қўлга олинган 56 фуқароси ўз юртига қайтариб берилганини маълум қилди.
Самарқанд шаҳри суди қарори билан шаҳар типографиясига маънавий зарар етказганликда айланиб, 2 миллион сўмлик жаримага тортилган мустақил журналист Комилжон Ашуровнинг мол-мулки мусодара қилинадиган бўлди.
Андижон вилояти собиқ ҳокими Қобилжон Обидовнинг ўғли Улуғбек Обидов ойлик маошининг 30 фоизини давлат ҳисобига ундириш шарти билан уч йиллик ахлоқ тузатиш ишларига жалб этилди.
Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи аъзоларидан бири - Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида истиқомат қиладиган Насиба Ўруновага нисбатан тазйиқлар кучайди.
Навоий вилоятидаги 64/48-қамоқхонада диний мотивларда айбланиб, қамоқ муддатини ўтаётган маҳбуслар ўзларининг судланишига оид жиноят ишлари қайта кўриб чиқилиши талаби билан муддатсиз очлик эълон қилди.
2007 йилда Ислом дунёси маданий пойтахтларидан бири, деб эълон қилинган Тошкентда Ислом анжумани ташкилотининг ҳар уч йилда бир бўладиган анъанавий йиғини ўтказилмоқда.
Бундан роппа-роса 17 йил муқаддам - 1990 йилнинг 13 августида собиқ СССР президенти Михаил Горбачёв Иосиф Сталин ўтказган қатағон даврида судланган, қамалган ва ўлдирилган шахсларни реабилитация қилиш тўғрисидаги ҳужжатни имзолаган эди.
14-15 август кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида дунёнинг 30 давлатидан келадиган уламолар, фиқҳшунослар ва исломшунос олимлар иштирокида халқаро анжуман бўлиб ўтади.
Давомини ўқинг