тел: +420 2 2112 3437 моб:+420 608 549 460
Twitter:@BarnoAnvar Facebook: Barno Anvar
Озодлик радиосининг "Эркин микрофон" дастурига қўнғироқ қилаётган ўзбекистонликларнинг аксарияти расмий Тошкентни очиқ, эркин ва замонавий иқтисодий сиёсат олиб боришга даъват этмоқдалар.
Ўзбекистон Исломий ҳаракати собиқ аъзоларидан бири Тавилдара туманида бўлиб ўтган қуролли тўқнашув бу ҳудудда вазият таранглашаëтганидан даракчи бўлса-да¸ вазиятнинг Ўзбекистонга таҳдид эмаслигини айтди.
Хитой хавфсизлик кучлари остида эзилиб¸ ҳатто масжидда намоз ўқиш ҳаққидан ҳам маҳрум этилган Шинжондаги уйғурлар тақдири борасида нафақат Ғарб¸ балки мусулмон давлатлари ҳам сукут сақламоқда. Нега?
АҚШ президенти Марказий Осиё хавфсизлигини Россия билан биргаликда таъминлашга келишилганини маълум қилди.Таҳлилчилар фикрича, бу келишув Вашингтоннинг Москва шартларига кўнгани белгисидир.
Хориж фуқароларига нисбатан зўравонлик ҳолатларининг ошганини тан олган Россия расмийлари¸ айни пайтда жиноятга қўл ураëтган муҳожирлар¸ хусусан ўзбекистонликлар ҳам кўпайганини айтмоқда.
Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индексини аниқлаш йўлга қўйилиш арафасида. Мустақил таҳлилчилар¸ бундан нақд пул айланишини янада кучлироқ назоратга олиш кўзда тутилаëтганини тахмин қилмоқдалар.
Сўнгги пайтларда Самарқандда тарихий аҳамиятга молик бир неча обида расмийлар иродасига кўра бузиб ташланди. Бу шаҳарликлар эътирозига сабаб бўлса-да, очиқ норозилик билдиришга ҳеч ким ботинолмаяпти.
Шу кунларда таҳририятимизга келаëтган аксар мактуб ва қўнғироқлар¸ Ўзбекистонда Озодлик радиосини сунъий йўлдош орқали эшитиб бўлмай қолганига оид шикоятлардан иборат.
Toшкентда парламентаризм масалаларига бағишланган халқаро анжуман ўтказилаëтган бир пайтда мустақил таҳлилчилар Ўзбекистонда парламентчилик тизими шаклланганига шубҳа билдирмоқдалар.
30 июн кундан бошлаб Россияда кучга кирган янги қонун ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ҳаққини ҳимоялашни кўзда тутса-да¸ кузатувчилар бу қонунни амалга ошириш механизми йўқлигини айтмоқдалар.
Ислом Каримов ўзбек журналистларини ўз гражданлик позициясига эга бўлишга чақириб турган бир пайтда¸ 2008 йилнинг энг яхши журналистлари деб топилган ўзбек мухбирлари Озодликка оғиз очишдан ҳам чўчишди.
Жиззах вилояти Арнасой туманидаги фермер Оязимхон Хидирова раҳбарлардан 22 гектар жойдаги буғдойни ўз вақтида ўришга рухсат берилишини талаб қилгани учун калтакланди.
Самарқанднинг Қўшработидаги Ўртасой маҳалласини сел олганига бир ойдан кўпроқ вақт ўтди. Бир кечадан бор-йўғидан ажралган қишлоқликлар давлат ва ҳокимиятнинг ўз ҳолларига лоқайдлигидан хуноб бўлмоқдалар.
Афғонистонда президентлик сайлови муддати яқинлашгани сари пойтахт Кобулда сайловга тайёргарлик жараёнига тўсиқлар юзага келмоқда, жанубий ва шарқий вилоятларда эса сайловга қизиқиш сўниб бормоқда.
Россия Олий суди прокуратуранинг Ўзбекистон фуқароси Абдумуталлиб Каримовни ҳибсда сақлаш муддатини узайтириш сўровини қондирмади ва бу билан унга қўйилаëтган айбловларни асоссиз деб топди.
Озодликка бўлган айрим мурожаатлар ортидан¸ Жанубий Кореяга боришга иштиёқманд ўзбекистонликлар учун визасиз қатнов йўлга қўйилиши мумкинми, деган саволга ойдинлик киритишга ҳаракат қилдик.
Буғдой ўрими айни авжига чиққан паллада хўжалиги кенгайтирилган раис билан ери шу хўжаликка қўшиб берилган эски раис ҳосилнинг режадан ортган қисми устида келишмовчиликка бормоқда.
Иқтисодчилар глобал бўҳроннинг Ўзбекистонга таъсири минимал даражада бўлаётганини мамлакат иқтисодиётининг жаҳон иқтисодиётига интеграциялашмагани билан боғламоқдалар.
26 май кунги Хонобод портлашлари кетидан ўзбек-қирғиз чегарасининг ëпилди ва икки ëнда икки тоифа куйди. Аммо ҳафта охиридан чегараларнинг қайта очилгани¸ иккала томон бозорига ҳам яна таҳрир киритмоқда.
Ўзбекистоннинг Қирғизистонга туташ Андижон, Фарғона вилоятидаги чегара пунктлари томонлар ўртасида 3 июн куни эришилган келишувга биноан жума, шанба кунлари очилгани ҳақда хабар қилинмоқда.
Давомини ўқинг