тел: +420 2 2112 3437 моб:+420 608 549 460
Twitter:@BarnoAnvar Facebook: Barno Anvar
Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг Японияга сафари кунларида Озодлик кунчиқар юртида ўқиб¸ Токиодаги йирик халқаро ширкатда нуфузли лавозимда ишлаётган ўзбекистонлик Шоҳруҳ Ҳамроқулов билан суҳбатлашди.
Ўзбек зиëли ëшлари орасида машҳур бўлган Arbuz.com форуми таҳририяти сўнгги кунларда форум иштирокчиларидан бир нечтасининг ҳибсга олинганига оид хабарларга ойдинлик киритувчи баёнот тарқатди. Унга кўра¸ тазйиқлар боис¸ форумдаги энг фаол баҳслар олиб ташланган.
"Ҳусни Муборакни ўзгартирган тақдирда ҳам ўрнига бошқа Муборак¸ Каримовнинг ўрнига бошқа Каримов келади. Асл инқилоб учун мустабид тузумни таг-туги билан алмаштириш керак"¸ дейди Озодликка сим қоққан ўзбеклардан бири.
Ғарб ҳукуматлари ва тизимлари Афғонистондаги ҳарбий амалиëтлар¸ ëнилғи ва хавфсизлик соҳасида Тошкент режими ëрдамига муҳтож бўлиб турган бир пайтда¸ айрим манбалар Япониянинг ҳам ўз энергетик хавфсизлиги келажагини Ўзбекистон билан ҳамкорликка тикканини айтмоқдалар.
Норасмий манбанинг Озодликка билдиришича, тўрт ой муқаддам ҳибсга олинган тўрт форумчи йигит бундан бир ҳафта муқаддам озодликка чиқарилган. Аммо на бу форумчиларнинг ҳибсга олингани ва на уларнинг озод этилганига оид расмий маълумот йўқ.
Ўзбекистонда олтин қазиб олиш билан шуғулланиб келган Британиянинг Oxus Gold ширкати ўз ҳисобидаги 50 фоизлик улушини давлатга сотиш борасида сўзлашувга эришган. Ширкат расмийсининг Озодликка айтишича, ҳозирда гап акциялар нархини белгилашда қолган.
Қорасув жомеъ масжидининг имом-хатиби Рашод қори Камолов 16 кун ҳибсда ушланганидан сўнг¸ 3 феврал куни озодликка чиқарилди. Аввалига Бишкекдаги Свердлов тумани тергов изолятори, кейин эса қамоқхонада сақланган Рашод қори Камолов икки Ўзбекистон фуқароси аризаси билан ҳибсга олинган эди.
Мисрда давом этаëтган норозилик намойишларини кузатаëтган ўзбекистонликлар бу воқеаларга муносабат бобида икки қутбга бўлинганича қолмоқда. Кимдир исëнчиларга ҳавас қилса¸ кимдир бундай кундан Ўзбекистонни Худо асрасин¸ демоқда.
"Ота билан ўғилнинг иши йўқ. Биродар билан биродарнинг иши йўқ. Бунақа беоқибатлик, тарқоқлик, қўрқоқлик, иккиюзламачилик, хушомадгўйлик, лаганбардорлик, айғоқчилик урчиб кетган жамиятда қандай қилиб адолат, озодлик бўлиши мумкин?" дейди ўзбек муҳожирларидан бири.
1 феврал куни Қоҳира марказидаги Таҳрир майдони “Миллионлар марши” бешигига айланди ва кун давомида президент Ҳусни Муборак истеъфосини талаб қилаëтган норозилар сонининг 2 миллионга етгани хабар қилинди.
Қашқадараё вилоятининг Туркманистон билан чегара ҳудудида қўшни давлатга ноқонуний равишда ўтган 12 ўзбек фуқароси туркман чегарачилари томонидан таъқибга олинган ва бир фуқаро отиб ўлдирилган.
Озодликка сим қоққан андижонликлардан бири “Кейинги пайтда иффатига ишончсизлик боис келинчакларни тўй куни ариқдан ҳатлатишаётгани дилимни оғритяпти”, деди. Бу ҳақда сўзлаган андижонлик аёллар қизларнинг мажбурлаб турмушга берилаётгани ва бу мусулмонликка тақалаётгани ҳақида сўзладилар.
30 январ куни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 73 ёшга тўлди. 1989 йилда Ўзбекистон Коммунистик партияси Бош котиби сифатида мамлакат бошқарувига келган Ислом Каримов сўнгги 22 йил давомида тахтдан тушгани йўқ.
“Ўзбекистонда фақат Ислом университетини битирган ёш-ёш йигитларгина имомликка тайинланаяпти, эл танлаган қорилар эмас”, деди Озодликка ўзбекистонликлардан бири. Яна бир суҳбатдошимиз “Ўзбекистонда имомликка лойиқ мен билган қориларнинг бари қамоққа ташланган”, дейди.
Озодликка қўнғироқ қилган қашқадарёлик Лариса Турсунова 5 йилдан буён дараги чиқмаётган турмуш ўртоғи Ҳалим Турсуновни топишдан ҳали умид узмаганини, бу борада ўзбекистонлик ва қозоғистонлик тингловчилар кўмагига муҳтож эканини айтади.
18 январ куни ҳибсга олинган Рашод қори Камолов ва шу кунларда ҳибсга олинаётган бошқа ўзбекларнинг озод этилишини талаб қилиб Қирғизистон жанубидаги Қорасув шаҳри марказида йиғилган 600га яқин одам ҳибсдагилардан бири озод этилгани ва қолганлари ҳам озод этилиши ваъда қилинганидан сўнг тарқалди.
Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан қуруқликдаги чегара пунктлари икки давлат фуқаролари учун ёпиқлигича қолмоқда. Ҳозир икки давлат фуқаролари борди-келди қилиши учун фақат ҳаво йўлларидан фойдаланиши мумкин, унда ҳам узрли сабаблари бўлса.
Бугун "Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган мухлисларимиздан бири мактабда бошланғич синф болаларига президентнинг асарлари ўқитилаётганидан норози бўлса, бошқа тингловчимиз президентга арзини етказмоқчи бўлди. Хоразмда эса Бухорий номидаги ароқ дўкони очилди.
Навоий қамоқхонасида жазо муддати ўтаётган яна бир маҳбуснинг жасади Марғилондаги уйига келтирилди ва 3 соат ичида, қаттиқ назорат остида дафн этилди. Марҳум 42 ёшли Журъатхон Акрамовнинг онаси Тўхтахон Акрамова ўғлининг эътиқодидан қайтмагани боис қийнаб ўлдирилганига шубҳа қилмайди.
Ўзбекистонда Arbuz.com интернет форумида фаол иштирок этган бир неча киши ҳибсга олингани хабар қилинмоқда. Тошкентдан келган хабарларга кўра, ушбу форум ташкил қилган бир нечта акцияда иштирок этган форумчилар бундан уч кун муқаддам Тошкент шаҳрида ҳибсга олинган.
Давомини ўқинг