тел: +420 2 2112 3386 моб +420 724 971 539 twitter: @siddiq_twit skype: ozodovoz+ ozodskype Whatsapp: +420 724 971 539
Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг фармонига биноан мамлакат Бош прокуратураси ҳузурида молия разведкаси бошқармаси ташкил этилди. Бу тузилмага жуда катта ҳуқуқлар берилган.
Андижонда 2005 йил 13 май куни содир этилган хунрезликлар борасида мустақил халқаро текширув ўтказишни рад этиши Ўзбекистоннинг Ғарб давлатлари билан муносабатларидаги бурилиш нуқтаси бўлиб хизмат қилди.
Андижон воқеалари чоғида қурол ишлатилишини расмий Тошкент террорчилик ҳамласига жавобан амалга оширилган аксилтеррорчилик амалиёти сифатида баҳоламоқда.
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг 26 апрель куни Пекинда бўлиб ўтган учрашуви шов-шувли баёнотлар учун саҳна бўлиб хизмат қилди.
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги ўзбек-қозоқ чегарасида содир бўлган ҳодиса юзасидан қатъий норозилик изҳор этди. Вазирлик тарқатган баёнотда Ўзбекистон чегарачилари хатти-ҳаракатлари “мутлақо номақбул” экани таъкидланади.
Хабарларга кўра, россиялик миллиардер Владимир Потаниннинг “Интеррос” компанияси америкаликлардан Ўзбекистондаги “Зарафшон-Ньюмонт” қўшма корхонасидаги улушини сотиб олиш ниятидадир.
Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот 3,6 фоиз ўсди. Ўтган йилнинг шу даврида айни кўрсаткич қарийб 5 фоизни ташкил этган эди.
Россия Федерация кенгаши раиси Сергей Миронов Ўзбекистонга икки кунлик расмий сафарини якунлар экан, Андижон фожеасини “узоқ мақсадларни кўзловчи террорчилик ҳаракати”, деб атади.
Яна бир журналист ўзига нисбатан Ўзбекистон махсус хизматлари томонидан турли иғволар уюштирилаётганини даъво қилмоқда. У Марказий Осиёда таниқли Интернет-журналист Алишер Таксановдир.
Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг Жанубий Кореяга сафари давомида икки давлат ўртасида жуда кўп соҳаларда ҳамкорлик қилишни назарда тутувчи ҳужжатлар имзоланди.
Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида стратегик шериклик тўғридаги келишувга имзо қўйилади. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Жанубий Кореяга сафари олдидан шу ҳақда маълум қилди.
Мухолифатдаги “Эрк” демократик партиясига қарашли “Эрк” газетаси 7 йиллик танаффусдан сўнг яна чиқа бошлади. Газета Ўзбекистондан ташқарида беш минг нусхада чоп этилади.
28-30 март кунлари Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Жанубий Кореяга сафар қилади. Сеулдаги музокаралар марказида иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масаласи бўлиши айтилмоқда.
Шимолий Вазиристон расмийлари Покистон билан Афғонистон ўртасидаги чегара ҳудудида жанггарилар гуруҳига аъзоликда гумон қилинган икки ўзбекистонлик 14 феврал куни кечқурун қўлга олинганини тасдиқлади.
Тожикистон расмийлари қўшни Ўзбекистон билан фуқароларнинг борди-келди муаммосининг енгиллашишига умид билдирмоқда. Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий ҳамжамиятига аъзо бўлиб кириши қўшни давлатларда бундай умидларни туғдирган. Марказий Осиё ҳудудида савдо-тижорат масалаларда асосий ғов сифатида кўрилган Ўзбекистондан хозирча ташкилот доирасида иқтисодий хамкорлик мажбуриятларини бажариш талаб этилмаяпти.
2005 йилда Ўзбекистонда газ қазиб чиқариш камайган. Ўзбекистон статистика қумитаси, жорий йил бошидан, ноябр ойига қадар Ўзбекистонда 54,311 миллиард кубометр газ қазиб олинганини, бу эса ўтган йилги кўрсаткичлардан ярим фоиз оз эканини маълум қилди.
18 декабр куни Тошкент аэропортида ҳибсга олинган мухолифатдаги “Серқуёш Ўзбекистоним” коалицияси мувофиқлаштирувчиси Нодира Ҳидоятовага нисбатан Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан қўйилаётган расмий айбловлар эълон қилинди.