Шошилинч хабар
11 Noyabr 2026, Toshkent vaqti: 18:59

Болани машинада унутиб ўлдирган боғча мудираси 5 йилга қамалди.

Иллюстратив фото
Иллюстратив фото

Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилоятида уч ёшли тарбияланувчисини қулфланган машинада қолдириб, унинг ўлимига сабаб бўлган хусусий боғча мудираси беш йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда суд ҳужжатлари билан танишган Daryo нашри хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, шу йил 4 июнь куни мудира болаларни Kia Carnival минивэнида боғчага олиб келиб, тарбиячига топширган. Бироқ барча болалар машинадан тушганини текширмай, эшикларни қулфлаган ва уч ёшли қизчани салонда қолдирган. Соатлаб давомида машинада қолган қизалоқ Мадина Зайниддинова иссиқдан димиқиб ҳалок этган.

Қизчанинг йўқлиги фақат тушликдан кейин аниқланган. Етиб келган тез ёрдам бригадаси уни қутқара олмаган. Аёл судда болалар машинадан тушганидан кейин уларни санамаганини ва салонни текширмаганини тан олган.

Суд мудирани бюджет маблағларини ўзлаштириш ва ҳужжатларни қалбакилаштиришда ҳам айбдор деб топган. Жиноят ишлари бўйича Китоб туман суди уни беш йилга озодликдан маҳрум қилиб, уч йил давомида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан ҳам маҳрум этган.


​
XS
SM
MD
LG