Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:31

Хоразмда номаълум йиртқич бир ҳафтада 20та қўйни бўғизлади


Хоразм вилоятининг Шовот тумани Беруний қишлоғи “Уста Ҳунарманд” маҳалласи вакилларига кўра, сўнгги бир ҳафта ичида номаълум йиртқич ҳайвон йигирмага яқин қўйни бўғизлаб кетган.
Хоразм вилоятининг Шовот тумани Беруний қишлоғи “Уста Ҳунарманд” маҳалласи вакилларига кўра, сўнгги бир ҳафта ичида номаълум йиртқич ҳайвон йигирмага яқин қўйни бўғизлаб кетган.

Хоразм вилоятининг Шовот тумани Беруний қишлоғи “Уста Ҳунарманд” маҳалласи вакилларига кўра, сўнгги бир ҳафта ичида номаълум йиртқич ҳайвон йигирмага яқин қўйни бўғизлаб кетган. Туркманистон чегарасига яқин ушбу ҳудудда шу пайтгача чоравага йиртқичлар ҳужуми кузатилмаган эди. Аҳоли чорвасига номаълум йиртқич ҳужум қилаётганидан ўз уйларидан ташқарига чиқишга ҳам қўрқиб қолишганини айтишади.

Беруний қишлоғида яшовчи Қувондиқ Раҳимовнинг Озодликка айтишича, аҳоли туман ҳокимлиги ва милицияга йиртқичларга қарши чора кўришни сўраб мурожаат қилган, лекин деярли ҳеч нарса қилинмаяпти.

- Шикоятимизга ҳеч ким қулоқ солмайди. Яқинда овчиларимиз чорвамизга ҳужум қилган ҳайвонни отиб келди. Бўри деса бўри эмас, ит деса ит эмас. Тишлари қайрилган бир йиртқич. Шулар ҳужум қилиб, қўй ва молларни бўғизлаб кетяпти экан. Милицияга, ҳокимиятга ҳам айтдик, лекин натижа йўқ, - дейди Қувондиқ ака.

Беруний қишлоғи фуқаролар йиғини фаолларидан бири чорвага номаълум йиртқич ҳужум қилаётганини тасдиқлади.

- Қанақа ҳайвон эканини билмаймиз. Туркманистонга яқин ерлардаги қамишзорларда оч итлар кўпайган, деб эшитдик. Шулар бўлиши мумкин. Лекин, бизни ҳудудда бўри йўқ. Оч итлар бўлиши мумкин. Ҳужум бўлган жойларда кузатув ташкил этилди, - дейди исми очиқланмаслигини сўраган маҳалла фаоли.

Беруний қишлоғида номаълум ҳайвон ҳужумидан кўрилган талофотлар кўлами борасида ҳозирча аниқ рақамлар йўқ.

Шовот тумани ҳокимлигидан бу баҳда изоҳ олиб бўлмади.

Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида бўриларнинг чорвага ҳужуми бундан олдин ҳам кузатилган.

Қорақалпоғистоннинг Қонликўл тумани "Туркистон" овулида ўтган йил баҳорда мол ва қўйларни бўғизлаб юрган бўри ушлаган овчига туман ҳокими қўй совға қилган эди.

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманининг тоғли Қангли қишлоғида эса ўтган йили бир ҳафта ичида бўрилар ўттизга яқин қўйни бўғизлаб кетгани ҳақида Озодлик хабар берган эди.

XS
SM
MD
LG