Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:01

Каримов даврида ёпилган ўзбек-тожик чегара пунктлари очишга шай қилиб қўйилди


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга сафари арафасида икки давлат чегарасидаги барча назорат ўтказиш пунктлари очишга тайёрланиб, уларга электр қуввати ва сув ӯтказилган. Шунингдек, икки давлат ватандошлари учун бу пунктларда зарур шароитлар яратилган.

Суғд вилоят божхонаси раҳбари Баҳром Исматуллоевнинг Озодликка айтишича, чегарадаги ӯтиш нуқталари фаолиятини тиклаш мақсадида ташкил этилган Тожикистон ва Ӯзбекистон қӯшма комиссияси самарали ишламоқда, ҳозирги кунда ўтказиш пунктларида тиклаш ишлари ниҳояси етган.

Сўғд вилояти божхонаси мулозими ва қӯшма комиссия аъзоси Аҳмаджон Бобоевга кӯра, Тожикистон ва Ӯзбекистон ӯртасидаги протокол асосида Конибодом туманидаги “Равот”, Истаравшан шаҳридаги “Ӯратепа”, “ДЭУ-58”, Зафаробод туманидаги “Зомин” ва Ашт туманидаги “Навбунёд” назорат-ӯтказиш масканлари таъмирланиб, фойдаланиш учун тайёр бӯлган.

“Қӯшма комиссиядаги ишчи гурҳнинг таклифи асосида ӯтиш нуқтасида вагон-уй ӯрнатиб, электр ва сув ӯтказилади. Йӯловчиларни текшириш ва болали аёллар учун зарурий шароит яратилади. Шунингдек, ветеринар ва фитосантария нуқталари йӯлга қӯйилган”-деди Аҳмаджон Бобоев.

Сўғд вилоятининг Ӯзбекистон билан чегарадош минтақаларида 12та чегара назорат пункти мавжуд бӯлиб, бундан ўн йил олдин Мастчоҳ туманидаги “Фотеҳобод” ва Турсунзода туманидаги пунктлардан бошқаси ёпилган эди.

Расмий маълумотларга кўра, бу ойда Тожикистонинг Конибодом ва Спитамен Ӯзбекистонинг Бешариқ ва Бекобод туманиларидаги “Патар-Андахон” ва “Сарбанд” ӯтиш пунктлари очилганди.

Ҳозир ушбу туманлар аҳолиси визасиз 5 кун давомида 30 километрдан узоқ бӯлмаган икки давлат ӯртасидаги минтақаларга ӯтиш имконига эга бӯлган.

18 февраль куни Ўзбекистоннинг Самарқанд вилоятини Тожикистоннинг Сўғд вилояти билан боғлаб турувчи Жартепа- Саразм чегара ўтиш нуқтасидаги улкан девор тожик ва ўзбек чегарачилари делегациялари иштирокида бузилиб ташланди.

Тожикистон халқи орасида “Ислом Каримов девори” номи билан машҳур бўлган ушбу тўсиқнинг баландлики 3 метр ва узунлиги 10 метрдан ортиқдир. Бу девор 2010 йилда Ўзбекистон томонидан қурилганди.

Ўзбекистон-Тожикистон чегарасининг умумий узунлиги 1332,9 километрини ташкил этиб, бугунги кунда икки давлат мамлакатнинг 60 километрлик чегараси мувофиқлаштирилмаган.

XS
SM
MD
LG