Линклар

Шошилинч хабар
22 июл 2024, Тошкент вақти: 21:48

The Insider: Усмоновнинг ўгай ўғлига алоқадор ширкат 4 млн долларлик яхтани Россияга олиб келган


Алишер Усмонов.
Алишер Усмонов.

Олигарх Алишер Усмоновнинг ўгай ўғли ва Ирина Винернинг ўғли – Натан Винерга алоқадор ширкат қиймати қарийб 4 млн долларга тенг Zoe номли яхтани Россияга олиб келган. Бу ҳақда божхона қайдларига таяниб, The Insider хабар бермоқда.

Sunseeker Predator 115 русумли яхта шу йилнинг феврал ойи охирида Туркиядан Сочига келган. Уни кема Россияга олиб келинишидан икки ой олдин рўйхатдан ўтказилган “Аверс Трейд” ширкати номига расмийлаштирганлар.

Фирма муассисининг исм-фамилияси Олег Гарай бўлиб, у Натан Винерга тегишли “Градпроект” ва “Родина строй групп” номли икки ширкат раҳбаридир. Журналистларга кўра, Гарай яхтани ўз иш ҳақига сотиб олган бўлиши мумкин эмас.

Нашр мазкур яхта Натан Винернинг онаси – Алина Кабаеванинг собиқ мураббийи ва Владимир Путиннинг ишончли вакили Ирина Винерга аталган бўлиши мумкинлигини истисно қилмайди. Шунингдек, кемага Винернинг набираси исми берилган бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

Алишер Усмонов Путинга “яқин эмас”лигини исботлай оладими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:20:43 0:00

Журналистлар Zoe яхтасининг ишлаб чиқарилган йили ва тавсифи Усмоновга қарши санкциялар жорий этилганидан сўнг Хорватияда банд (арест) солинган Irina VU яхтаси маълумотларига ўхшашлигини аниқлаганлар. Irina VU 2022 йилнинг октябридаёқ Бетина портидан ғойиб бўлган. 9 октябрда кема Туркиянинг Дидим портида лангар ташлаган ва шундан бери ўртага чиқмаган.

Ғойиб бўлган яхта расман Кайман оролларидаги Leraux Yachts Limited ширкатига тегишли бўлган, Zoe яхтасини жўнатган ширкат ҳам шу.

Алишер Усмонов – Россиянинг энг бадавлат кишиларидан бири. Forbes журнали 2024 йилда унинг бойлигини 13,4 млрд долларга баҳолаган. 2022 йилда у ҳамда Винер расман ажрашган. Россия Украинага бостириб кириши ортидан ЕИ, АҚШ ва Буюк Британия Алишер Умоновга қарши санкциялар киритган. Германия ҳукумати эса унинг 588 млн доллар турадиган Dilbar яхтасига ҳибс қилган.

Форум

XS
SM
MD
LG