Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:47

Чирчиқда мактабдошини уриб ўлдирган ўқувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди


Суратнинг Чирчиқдаги воқеага алоқаси йўқ.
Суратнинг Чирчиқдаги воқеага алоқаси йўқ.

Чирчиқ шаҳридаги 6-умумтаълим мактабнинг 10-синф ўқувчиси 9-синф ўқувчисини мактаб ҳовлисида 12 март куни уриб ўлдирди.

Воқеа гувоҳларининг айтишича, "муносабатларини ойдинлаштиргани биру-бир”га чиққан ўқувчилардан кичиги бўйнига бир мушт еганидан сўнг, ерга йиқилиб жони узилган.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра,, қотилликда гумонланган ўқувчига нисбатан Ўзбекистон ЖКнинг 97 моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Чирчиқ шаҳри марказида жойлашган 6-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Х.Т. 12 март куни мактаб ҳовлисидаги жанжал оқибатида ўлгани ҳақида исми сир қолишини сўраган ўқитувчилардан бири Озодликка хабар қилди:

“9-синфда ўқийдиган бола маҳалладошларидан А. деган болани урган экан. У эса 10-синфда ўқийдиган О.С. деган болани чақириб келган. Воқеа ўзи 3-инчи соатда бошланган. Ўқитувчи бўлмагани сабабли болалар бўш қолган. Кейин танаффус пайтида иккала бола мактаб ҳовлисига “бирга-бир” уришгани чиқишган. О.С. ўзи спортчи бола, анча бақувват. У Х.Т.нинг орқа бўйин қисмига қаттиқ зарба берганда, бола ўша ернинг ўзида йиқилган”.

Ўқитувчининг айтишича, “Тез ёрдам” етиб келганда боланинг жони узилган бўлган:

“Шовқин-сурон бўлгандан кейин ўқитувчилар хабар топиб чиқди ва болани мактабнинг медпунктига олиб киришди. Анча ҳаракат қилишса ҳам бола ўзига келмади ва "Тез ёрдам" келиб, болани ўлиб бўлган, деб айтди”.

Чирчиқ шаҳар ички ишлар бўлими ходимларидан бири шундай воқеа бўлганини тасдиқлади:

“Ўлган ўқувчи бола экспертиза қилинди. Бўйин қисмига берилган қаттиқ зарбдан унинг умуртқаси узилиб кетган экан. Урган бола ҳозир қамоққа олинган. Ҳозирча унга Ўзбекистон ЖКнинг 97-моддаси бўйича жиноят иши очилган. Агар суд унга озодликдан маҳрум этиш ҳақида жазо тайинласа, 18 ёшга тўлгунча жазони вояга етмаганлар колониясида, кейин эса катталар колониясида ўтайди”.

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизматининг бу воқеа юзасидан Озодликка юборган хабарида айтилишича, Х.Т. бош мия ёпиқ жароҳати оқибатида вафот этган:

"6-сонли умумий ўрта-таълим мактабининг 10Б-синф ўқувчиси О.С. ҳамда ушбу мактабнинг 9А-синф ўқувчиси вояга етмаган Т.Х. ўртасида келиб чиққан ўзаро жанжал натижасида, О.С. мушти билан вояга етмаган Х.Т.нинг ўнг чакка соҳасига бир маротаба урганидан сўнг Х.Т.мувозанатини йўқотиб, ерга бош қисми билан йиқилган. Кўрсатилган биринчи тиббий ёрдамга қарамасдан, вояга етмаган Х.Т.нинг ҳаётини сақлаб қолиш имкони бўлмаган. Судга оид тиббий экспертизанинг дастлабки маълумотномасида, вояга етмаган Х.Т.нинг ўлими бош мия ёпиқ жароҳати оқибатида юзага келганлиги кўрсатилган

Мазкур ҳолат юзасидан 12.03.2019 йилда Тошкент вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан О.С.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, О.С. ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланди.

Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинди.

"Мазкур холат юзасидан 12.03.2019 йилда Тошкент вилояти ИИБ хузуридаги тергов бошкармаси томонидан О.С.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-кисми билан жиноят иши кузгатилиб, О.С. ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланди.

Жиноят иши юзасидан тергов харакатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинди".

Ўзбекистон Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов 2018 йилнинг февралида ЎзА агентлигига берган суҳбатида ўтган йилда мактаб ўқувчилари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари томонидан 1,5 мингдан зиёд жиноят содир этилганини айтган эди.

1,5 минг жиноятнинг бир нечаси ҳақда Озодлик ўз вақтида хабар қилган.

Ўтган йилнинг 7 апрель куни Андижон шаҳридаги 10-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси мактаб ҳовлисида шаҳарнинг 29-мактабида ўқийдиган тенгқурининг юрагига пичоқ санчиб ўлдирган.

2018 йилнинг февраль ойида Тошкент вилоят, Чирчиқ шаҳридаги Ижтимоий-иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг иккинчи босқич ўқувчиси ўзининг қиз курсдошини пичоқлаган эди.

Хусусан, ўтган йилнинг 6 октябрь куни 1- сонли Тошкент юридик коллежи талабаси 2 курсдошини пичоқлаган эди. Талабалардан бири воқеа жойида жон берди. Пичоқланган яна бир талаба Тошкентдаги шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг жонлантириш бўлимига ётқизилди.

Тошкентдаги 1- сонли Тошкент юридик коллежидаги “ваҳшийликлар” ўтган ҳафта Ўзбекистон телеканалида ҳам танқид қилинган эди.

XS
SM
MD
LG