Линклар

Шошилинч хабар
14 июн 2024, Тошкент вақти: 07:53

Туркия: Сайловлар тарихий бурилиш ясайдими?

14 май куни Туркияда президентлик ва парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда.

Асосий кураш 20 йилдан бери мамлакатни автократик услубда бошқариб бошқариб, мамлакатни оғир иқтисодий инқирозга олиб келган амалдаги президент Ражаб Тайиб Эрдўған ва 6 мухолиф сиёсий партиядан ягона номзод ўлароқ тақдим этилган Жумҳурият Халқчи Партияси раиси Камол Қиличдарўғли ўртасида кечиши кутилмоқда.

Жорий президент Ражаб Тайиб Эрдўғон, Жумҳурият Халқчи Партияси раиси Камол Қиличдарўғлидан ташқари яна бир номзод Отатуркчилар иттифоқи”дан номзод Синан Оган ҳам президентлик курсиси учун курашади.

Ўзи аслида пойгада тўрт номзод бор эди.

Сайловга уч кун қолганда мухолифатдаги "Мамлакат" партиясининг лидери Муҳаррам Инже номзодини чиқариб олди.

Инже сайлов натижаларига жиддий таъсир қиладиган номзодлардан бири сифатида кўрилаётганди.

Порно сайтида тарқалган видео сабаб у сайлов пойгасидан чиққанини эълон қилди.

"Бу қарорни мамлакатим манфаатини кўзлаб бердим. Сўнгги 45 кунда бошимга тушганларни 45 йил кўрмадим. Сохта тасвирлар. Исроил порно сайтидан бир тасвирни олиб, бошини кесиб менинг бошимни монтаж қилишди", деди Инже.

Мухолифатчи Инжанинг пойгадан чиқиши Қиличдорўғлига кўпроқ овоз қозонишига йўл очди.

Кузатувчиларга кўра, зилзила талафотлари, инфляция ва кун сайин ошаётган нарх‑наво сабабли Эрдўғон ҳокимиятининг учинчи декадасига ўта олмай қолиши мумкин.

Муҳолифат Эрдўғонни мамлакатни зилзилага тайёрлай олмагани учун айбламоқда.

18:22 14.5.2023

Таҳлилчи: Эрдўғон сайловда ютқазиши мумкин. Бу Путинга зарба бўлади

Вашингтон ва Брюссел аср бошидан бери Эрдўғон ва Путин каби қудратли одамларнинг кўтарилишидан хавотирда эди, чунки Марказий ва Шарқий Европада коммунизм қулаганидан кейинги ўн йил ичида эришилган плюралистик тараққиёт барбод бўлди. Эрдўғоннинг мағлубияти бутун дунёда демократик кучлар ҳамон «кучли» эканини кўрсатади”, деди Нью-Йорк халқаро алоқалар кенгашининг Яқин Шарқ ва Африка тадқиқотлари бўйича катта илмий ходими Стивен Кук.

“Бу Путин етакчилик қилаётган глобал популистик авторитаризмга зарба бўлади”, дейди Кук.

18:20 14.5.2023

Туркиянинг 20 йиллик президенти оғир синовлар қаршисида

Бугун замонавий Туркиянинг 100 йиллик тарихида энг муҳим президентлик сайловлари ўтмоқда.

Сайлов натижалари амалдаги президент Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг ҳокимиятда яна қолиши ёки кетишини аниқлаб беради.

Президентлик ва парламент сайловлари 85 миллион аҳолига эга Туркияни нафақат ким бошқариши, балки қандай бошқарилиши ҳамда ҳозирги чуқур инқироз шароитида Туркия иқтисодиётининг йўналишини ҳам белгилаб беради.

Ижтимоий сўровномаларда Эрдўғоннинг асосий рақиби, олти мухолиф партия иттифоқини бошқараётган Камол Қиличдорўғли бироз олдинда кетмоқда. Агар иккала номзод ҳам 50 фоиздан кўп овоз ололмаса, 28 май куни сайловнинг иккинчи босқичи ўтказилади.

17:26 14.5.2023

Хориждаги 1,8 миллион туркиялик сайловда овоз берди

Хорижда яшаётган 1,8 миллион туркиялик сайловда овоз берди.

Чет элда яшаётган туркларнинг сайлов бюллетенлари ҳисоблаш учун Анқарага олиб келинди.

Сайлов бюллетенлари 73 давлатдан ва 156 та хорижий идоралардан етиб келди.

Сайлов бюллетенлари Анқарадаги АТО Cоngresium кўргазма марказида сақланди.

16:37 14.5.2023

Эрдўғон сайловда овоз берди

Эрдўғон Истанбулда овоз берди. У ўзининг 20 йиллик бошқарувида илк бор сўровномаларга кўра, асосий рақибидан ортда қолмоқда.

Ижтимоий сўровномларда 74 ёшли Республика Халқ партияси етакчиси ва бирлашган мухолифат альянсидан номзод Камол Қиличдорўғли кичик фарқ билан етакчилик қилмоқда.

"Мен эрталабдан бери сайлов боришини кузатяпман. Ички ишлар вазири берган маълумотларга кўра, овоз бериш жараёни ҳеч қандай муаммосиз давом этмоқда. Зилзила содир бўлган ҳудудларда сайловни ташкил қилиш муҳим эди ва у ердаги фуқароларимиз катта иштиёқ билан сайловда иштирок этмоқда. Умид қиламанки, сайлов тугаганидан сўнг, миллатимиз келажаги ва турк демократияси учун яхши бўлади. Буни яратгандан сўраймиз”, деди Ражаб Тоййиб Эрдўғон.

Сайловлар Туркия республикаси ташкил топганининг 100 йиллиги нишонланадиган йилда бўлиб ўтмоқда. Сайловларда 64 миллиондан ортиқ фуқаролар, жумладан, хориждаги 3,4 миллиондан ортиқ турклар иштирок этяпти.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG