Линклар

Шошилинч хабар
29 ноябр 2021, Тошкент вақти: 14:04

Турк лираси қадрсизланиши ортидан туркияликлар iPhone сотиб ололмаяпти


Турк лираси йил бошидан буён 43 фоизга, ўтган ҳафта бошидан бери эса, 22 фоиздан кўпроқ қийматини йўқотди.

“Reuters” агентлигининг хабар беришича, iPhonе ва бошқа электроника жиҳозларини сотиб олмоқчи бўлган туркияликлар муаммоларга дуч келмоқда.

Чоршанба куни харидорларга “Applе” веб‑сайтидан хатолик ҳақида хабарлар кела бошлаган. Бир кун аввал лиранинг тарихий минимум - 15 фоизга қадрсизланиши нархлар издан чиқишига олиб келди.

Президент Эрдўғон қаттиқ танқидларга қарамай, сўнгги кескин пасайишни ҳимоя қилганидан сўнг, чоршанба куни турк лираси ўзининг рекорд даражадаги энг паст даражасига тушди.

Лира жорий йилда 43 фоизга, ўтган ҳафта бошидан бери эса 22 фоиздан кўпроқ қийматини йўқотган.

Ўз навбатида, миллий валютадаги товарлар бошқа жойлардаги нархларга нисбатан кескин чегирмага эга бўлган. Чакана сотувчилар бозордаги нотинч шароитида нархларни ўзгартиришга ҳаракат қилмоқда.

“Applе” компаниясининг Туркиядаги вакили ҳозирча вазиятга изоҳ бермаган.

“Applе”нинг Туркиядаги веб‑сайтида “Ҳозирда мавжуд эмас” хабари пайдо бўлиб, аксарият маҳсулотларнинг сотилиши тўхтади. Телефонлар ва компьютерларнинг маҳаллий нархлари лиранинг кескин қадрсизланиши ортидан AҚШдаги нархлардан 10 фоизга пастлаган.

“Иқтисодиётда ғалати ўзгаришлар бўлмоқда. Лекин одамлар “Applе” маҳсулотларини қимматли қоғозлар сифатида кўради. Улар буни бир йилдан кейин ҳам олдингидан қимматроққа сотишлари мумкинлигини билишади”, дейди шахси сир қолишини истаган “Applе” дўконидаги сотувчи.

Турк электрон тижорат компанияси расмийсига кўра, мижозлар оқими импорт қилинадиган бозор брендларига, биринчи навбатда, электроника ва косметика маҳсулотларига кўпайган.

Лиранинг қулаши жума кунги савдолар ва янги йил чегирмаларининг бошланиши билан бир вақтга тўғри келди. Бу эса баъзи истеъмол товарлари танқислигини ёки нархларнинг кескин ошишини келтириб чиқариши мумкин.

“Aксарият бозорлар йирик сотувчилардан ҳеч бўлмаганда чегирма ҳафтасида нархларни барқарор ушлаб туришни сўрамоқда. Сотувчилар ҳам, бозорлар ҳам бир-бирига муҳтож экан, сотувчиларга мажбурият юкланади”, деди Истанбулдаги электрон тижорат расмийси “Reuters” агентлигига.

Яна бир бозор ходими эса вазиятни шундай изоҳлади: “Ҳозир харид учун энг ноқулай вақт. Ҳозирги нархлар қиммат кўриниши мумкин, лекин келаси ҳафта бундан ҳам ёмонроқ бўлади.”

Умуман олганда ҳозир савдо, тижорат соҳасидаги кўпчилик тушкун кайфиятда.

“Бизни яна нималар кутаётганини тасаввур ҳам қилолмайман. Ижарада яшайман, коммунал тўловларни қандай тўлашни ҳам билмайман”, дейди балиқ сотувчи.

Эржумент Тепе исмли сартарош эса куни бўйи бирорта мижоз бўлмаса ҳам, электр тўловининг ўзи кунига 800 лирага бораётганидан шикоят қилган.

XS
SM
MD
LG