Линклар

Шошилинч хабар
21 ноябр 2019, Тошкент вақти: 23:34

Трамп Россия билан ядровий келишув имзолашни истайди


Дональд Трамп.

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан ядровий қуроллар заҳирасини озайтиришга келишса, Москвага қарши жорий қилинган иқтисодий санкцияларнинг айримларини бекор қилиши мумкинлигини билдирди.

Бу ҳақда The Times of London газетаси хабар тарқатди.

Трамп The Times of London ҳамда Bild газеталарига берган интервьюсида Россия ва АҚШ ўз ядровий қуроллари сонини кескин озайтиришини исташини айтган.

Трамп яна Москванинг Суриядаги фуқаровий урушга аралшувини “даҳшатли гуманитар вазият” келтитириб чиқарган “ёмон нарса” ўлароқ танқид қилган.

Сайланган президент яна НАТОни терроризмга етарлича курашмаганликда айблаган, аммо альянс ҳали ҳам ўзи учун жуда муҳим эканлигини таъкидлаган.

Трамп НАТОга аъзо давлатлар ўз хавфсизликларини таъминлаш учун етарлича маблағ сарфламаётганини, уларнинг ўрнига АҚШ бу пулни тўлаётганини таъкидлаган.

“Бу мамлакатларнинг кўпчилиги тўлаши керак бўлган нарсани тўламайди. Менимча, бу АҚШга нисбатан адолатдан эмас”, деган Трамп НАТОга аъзо 28 давлатнинг фақат бештаси ўз ҳиссасини қўшаётганини қўшимча қилди.

Трамп яна Британия Европа Иттифоқини тарк этганини олқишлаб, блокнинг либерал муҳожир сиёсати туфайли бошқа давлатлар ҳам уни тарк этиши мумкинлигини таъкидлади.

Трамп Германия канцлери Ангела Меркелни ҳурмат қилса-да, канцлер жуда кўп ҳужжатсиз муҳожирни Германияга киритиб, “катта хато” қилганини айтди.

Трамп яна куёви Жаред Кушнер зиммасига Яқин Шарқ бўйича келишувга эришиш вазифасини юклашини билдирди.

Трамп қиролича Елизаветани олқишлаб, Британия билан савдо келишуви имзолашга ошиқаётганини ҳамда яқинда мамлакат бош вазири Тереза Мэй билан учрашинини айтди.

XS
SM
MD
LG