Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:01

Варшавада Тожикистон ҳукумат делегацияси аъзоси мухолифатчини урди (видео)


Тожикистон ҳукумат делегацияси аъзоларидан бири мухолифат тарафдори Сулаймони Орзунинг башарасига мушт туширди. Варшава, 2018, 11 сентябрь
Тожикистон ҳукумат делегацияси аъзоларидан бири мухолифат тарафдори Сулаймони Орзунинг башарасига мушт туширди. Варшава, 2018, 11 сентябрь

Варшавада ўтаётган ЕХҲТ йиллик мажлисининг иккинчи куни якунида Тожикистон ҳукумат делегацияси айрим аъзолари ва мухолифатчилар тарафдорлари иштирокида муштлашув бўлиб ўтди.

Тожикистон ҳукумат делегацияси аъзоларидан бири мухолифат тарафдори Сулаймони Орзунинг башарасига мушт туширди.

Жабрдийданинг айтишича, у Тожикистон Ислом Уйғониш партияси(ТИУП)нинг собиқ аъзоси Аёмиддин Сатторовни «Сиёсий маҳбусларга озодлик!» хештеги билан суратга олмоқчи бўлган.

В Варшаве произошла драка между членами делегации Таджикистана и оппозиционерами
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:12 0:00

Муштлашув ЕХҲТнинг инсонийлик мезонлари бўйича йиллик анжумани ўтаётган Варшавадаги меҳмонхона ҳовлисида бўлиб ўтди. Сулаймон Орзу Амриддин Сатторовга «Сиёсий маҳбусларга озодлик» дея ёзилган хештегни берган ва уни суратга олмоқчи бўлган. Бу ҳукумат делегациси аъзоларидан бирига ёқмади ва мухолифатчининг юзига мушт туширган.

Гувоҳларнинг айтишларича, ҳақоратланган Сулаймони Орзу ўзини ҳафа қилган шахс ва бир неча киши, жумладан Аёмиддин Сатторов ўтирган машина томон шошилди. Даҳанаки жанг бир неча дақиқа давом этди. Шундан сўнг машина жойидан қўзғалди ва мухолифат делегациясининг бошқа бир аъзоси бўлмиш Шуҳрат Раҳматуллони оёғини босиб кетди, дея хабар берди ТИУП матбуот котиби Бобожон Қаюмов.

ТИУП асосчиларидан бири бўлмиш Аёмидин Сатторов яқинда ислом партиясидан юз ўгирди, унинг айтишича, ҳозирги раҳбарият партия амал қилиши керак бўлган «низомни оёқ ости қилди» ва Эрон таъсир доирасига тушиб қолди. Собиқ мухолифатчини Тожикистон расмий делегацияси таркибига киритишди ва ЕХҲТнинг йиллик мажлиси ўтадиган Варшавага жўнатишди.

Шу билан бирга Тожикистон ҳукумат делегацияси мухолифатчилар томонидан бўлган иғво ҳақида маълум қилди. Тожикистон исломшунослик Маркази раиси ўринбосари Рустам Азизининг айтишича, мажоро ҳукумат делегацияси аъзолари тушликдан қайтиб келаётганда юз берди. "Биз томон мухолифат тарафдорлари яқинлашиб келди ва ўзларининг шиорларни кўрсата бошлашди. Улар очиқдан очиқ низо келтириб чиқармоқчи экани кўриниб турарди... Мухолифат тарафдорлари бир неча бор элчининг машинасини уришди. Полиция вакиллари келди ва видокузатув камерасидаги лавҳаларни ўрганишди. Улар мухолифат делегацияси аъзоларини саволга тутишди. Кечки мажлисда ЕХҲТ вакили юз берган ҳодиса учун ҳукумат делегациясидан кечирим сўради», - деди Рустам Азизи.

ЕХҲТнинг инсонийлик мезонлари бўйича йиллик анжумани Варшавада 10 сентябрь куни ўз ишини бошлади. Мажлиснинг биринчи кунида Тожикистон ҳукумат делегациясининг раҳбари Низомиддин Зоҳиди баёнот бериб, ТИУПнинг мамлакат ҳудудларида содир этилган терактлардаги иштироки далиллар билан исботланганини айтди. Тожикистон ҳукумати ЕХҲТ дастури ва мақсадларини қўллаб-қувватлайди, бироқ Душанбе терроризмга қарши курашда террорчиларни «ўзимизникилар» ва «бегоналарга» ажратишга қарши чиқади, дея таъкидлади Тожикистон ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбарининг ўринбосари ўз чиқишида.

XS
SM
MD
LG